ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ташқи сиёсий фаолиятни тартибга солиш / Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги ваколатхоналари фаолиятини тартибга солиш / Алоҳида ваколатхоналар / Европа /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.10.1996 й. 350-сон "Украинада Ўзбекистон Республикаси элчихонасини очиш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
08.10.1996 й.
N 350
УКРАИНАДА ЎЗБЕКИСТОН
РЕСПУБЛИКАСИ ЭЛЧИХОНАСИНИ
ОЧИШ ТЎFРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси билан Украина ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида 1992 йил 24 январдаги Протоколга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Украинанинг Киев шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Элчихонаси таъсис этилсин.
2. Элчихонанинг штат жадвали ва 1996 йил учун харажатлар сметаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
1996 йил учун Элчихона ходимлари сони 5 нафардан иборат этиб белгилансин, улардан: 3 киши дипломатик таркиб ходимлари, 2 киши маъмурий-техник ходимлар.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ходимларнинг бутланишига қараб харажатлар сметасига мувофиқ 1996 йил учун зарур маблағлар ажратсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги штат жадвалига мувофиқ Элчихонанинг дипломатик ходимлари таркибини бутлаш учун номзодлар юзасидан бир ой муддатда таклиф киритсин.
4. Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги элчиси маиший, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитлари бўйича Ўзбекистон Республикаси вазирига тенглаштирилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
1996 йил 8 октябрдаги
350-сон қарорига
2-ИЛОВА
Украинадаги Ўзбекистон Республикаси
Элчихонасининг 1996 йил учун
ХАРАЖАТЛАР СМЕТАСИ
Харажатлар моддалари номи |
1996 йил учун харажатлар суммаси |
||
АҚШ доллари |
сўм |
||
1. |
Иш ҳақи |
40068 |
|
2. |
Моддий-хўжалик харажатлари шу жумладан: |
85575 |
|
а) |
Элчихона биносини, қароргоҳни ва уй-жойларни ижарага олиш |
72720 |
|
б) |
Элчихона биносини, қароргоҳни ва уй-жойларни сақлаш харажатлари |
2040 |
|
в) |
телефон, факс, телекс, тезкор алоқа учун абонент ҳақи тўлаш харажатлари |
6915 |
|
г) |
канцелярия ва почта-телеграф харажатлари |
2400 |
|
д) |
даврий нашрларни сотиб олиш ва чет тилларни ўрганиш |
1500 |
|
3. |
Элчихона учун автотранспорт сотиб олиш ва ундан фойдаланиш харажатлари |
64274 |
|
а) |
шу жумладан: автотранспорт сотиб олиш |
43000 |
|
б) |
автотранспортдан фойдаланиш, техник хизмат кўрсатиш ва суғурта қилдириш |
21274 |
|
4. |
Асбоб-ускуна ва инвентарь сотиб олиш |
23230 |
|
шу жумладан: |
|||
а) |
Элчихона учун |
16960 |
|
б) |
қароргоҳ учун |
1950 |
|
в) |
уй-жойлар учун |
4320 |
|
5. |
Хизмат сафарлари харажатлари |
3553 |
209996 |
6. |
Хавфсизликни таъминлаш ва Элчихона бинолари ва қароргоҳнинг муҳандислик ҳимояси |
5000 |
|
7. |
Жорий вакиллик харажатлари |
5000 |
|
8. |
Бошқа харажатлар (байроқлар, сувенирлар, шу кабиларни сотиб олиш. |
100000 |
|
9. |
Республика газета ва журналларига обуна бўлиш |
10000 |
|
Жами |
226700 АҚШ доллари |
319996 сўм |
Эслатма. Тиббий хизмат кўрсатиш нарнтст шартларда амалга оширилади. Элчихонани маблаг бчлан таъминлаш Элчихона ташкил этилган пайтдан бошлаб жорий йил охиригача ходимларнинг бутланишига қараб амалга оширилади.