Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Монополияга қарши сиёсат. Табиий монополиялар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.04.2017 й. ПҚ-2897-сон "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

18.04.2017 й.

N ПҚ-2897



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХУСУСИЙЛАШТИРИЛГАН КОРХОНАЛАРГА

КЎМАКЛАШИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5016-сонли Фармонини ижро этиш ҳамда қўмитага юклатилган асосий вазифа ва функцияларни амалга ошириш бўйича ишларни самарали ташкил этишни таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тузилмасида ҳудудий филиаллар билан биргаликда Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази ташкил этилсин, қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

касб-ҳунар коллежлари негизида, машғулотлардан бўш пайтларда бизнесни юритиш ва бизнес-режаларни ишлаб чиқиш асослари, тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги қонунчилик, менежмент, молиявий бошқарув ва бошқа зарур фанларни ўқитган ҳолда хусусийлаштирилган корхоналар негизида лойиҳаларни амалга ошираётган тадбиркорлар учун ўқув курсларини ташкил этиш;

тадбиркорлар томонидан инвестиция ва ишлаб чиқариш жараёнларини ташкил этиш бўйича амалий кўникмаларни ўзлаштириш, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ зарур маълумотларни олишда кўмаклашиш, шунингдек, инвестиция жараёнини амалга оширишнинг барча босқичларида тадбиркорларга ҳамроҳлик қилиш;

ходимларни танлаш ва ўқитишда, уларнинг касбий малакасини доимий ошириб боришда тадбиркорларга ёрдам кўрсатиш;

ўқишни ташкил қилиш учун олий таълим муассасалари, касб-ҳунар коллежлари ўқитувчиларини, вазирликлар ва идоралар мутахассисларини, республикамизда ишлаётган катта муваффақиятларга эришган тадбиркорлар ва хорижий мутахассисларни жалб этиш;

марказ фаолияти йўналишлари бўйича халқаро молия институтлари, хорижий донорлар ва чет мамлакатлардаги тадбиркорларни ўқитиш марказлари билан ҳамкорлик қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими маркази, Меҳнат вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Марказий банк ва тижорат банклари, Савдо-саноат палатаси Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика марказининг ўқув курсларини ўтказишда фаол иштирок этсинлар.

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси бир ой муддатда, марказ харажатлари давлат бюджети ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланишини назарда тутган ҳолда, Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази тўғрисидаги низомни тасдиқласин.

3. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган "2017-2018 йилларда хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашишнинг "йўл хариталари"ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш чора-тадбирлари дастури" 4-иловага* мувофиқ маъқуллансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари қайта ташкил этилиши муносабати билан тегишлилиги бўйича йиғимлар ва бошқа тўловлар ундирилмаган ҳолда қуйидагиларни амалга оширсин:

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий органларига ўтаётган автотранспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги органларида қайта рўйхатдан ўтказиш;

кўчмас мулк ва бошқа мулкларга бўлган ҳуқуқларни тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига ва унинг ҳудудий органларига қайта рўйхатдан ўтказиш;

хўжалик жамиятларининг таъсис ҳужжатларига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказиш.


5. Маълумот учун қабул қилинсинки:

Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари томонидан аввал берилган лицензиялар, ҳуқуқни белгиловчи, рухсат берувчи ҳужжатлар ҳамда улар томонидан аввал қабул қилинган қарорлар ўз кучини сақлаб қолади ва у қайта ташкил этилиши муносабати билан бекор қилинмайди ёки ўзгартирилмайди;

Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари томонидан савдога қўйилган объектлар бўйича сотувчи функциялари Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари томонидан амалга оширилади, бунда Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси қайта ташкил этилиши муносабати билан савдоларнинг шартлари ва турлари ўзгармай қолади, объектлар эса савдолардан олинмайди, қайта баҳоланмайди ва савдоларга такроран қўйилмайди.

7. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини киритсин;

бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси В. Голишев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                            Ш. Мирзиёев



*) 1-4-иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 1 май, 17-сон, 289-модда

































Время: 0.2104
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск