ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.04.2017 й. 227-сон "Олий ҳарбий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
21.04.2017 й.
N 227
ОЛИЙ ҲАРБИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА
КИРИШ УЧУН НОМЗОДЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ
ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларини ислоҳ қилиш ва янада ривожлантириш вазифаларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисида" 2017 йил 24 январдаги ПҚ-2738-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда олий ҳарбий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни тайёрлаш тизимини самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларини ислоҳ қилиш ва янада ривожлантириш вазифаларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисида" 2017 йил 24 январдаги ПҚ-2738-сон қарори билан олий ҳарбий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни тайёрлаш бўйича қўшимча вазифалар юкланган академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари рўйхати (кейинги ўринларда - рўйхат деб аталади) тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
Ҳарбий академик лицейлар ҳамда олий ҳарбий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни тайёрлаш бўйича қўшимча вазифалар юкланган академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг махсус гуруҳларига ўқувчилар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага;
Олий ҳарбий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни тайёрлаш бўйича академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг махсус гуруҳлари тўғрисидаги низом 2-иловага;
Ҳарбий академик лицейлар ҳамда олий ҳарбий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни тайёрлаш бўйича қўшимча вазифалар юкланган академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари инфратузилмасини, уларнинг ўқув ва моддий-техника базасини такомиллаштириш дастури 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Белгилаб қўйилсинки, рўйхатга киритилган академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида:
ҳар бир босқичда олий ҳарбий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни тайёрлаш бўйича биттадан махсус гуруҳ (кейинги ўринларда махсус гуруҳлар деб аталади) ташкил этилади;
ҳар бир босқичда махсус гуруҳлардаги ўқувчилар сони 26 нафардан ошмаслиги керак;
махсус гуруҳларда чуқурлаштирилиб ўтиладиган фанлардан амалий, лаборатория ва семинар машғулотлари махсус гуруҳларни иккита кичик гуруҳларга бўлган ҳолда ўтказилади;
махсус гуруҳларда умумтаълим фанларини чуқурлаштириб ўтиш билан бирга чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик ва жисмоний тарбия фанларидан ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ихтиёридаги соатлар ҳисобидан 100 соатгача қўшимча дарс машғулотлари, шунингдек, ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган тўгараклар машғулотлари ва қўшимча тадбирлар ўтказилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази;
ҳарбий округлар, олий ҳарбий таълим муассасалари, мудофаа ишлари бўйича бошқармалар, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши билан биргаликда ҳарбий академик лицейлар, рўйхатга киритилган академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига ёшларда олий ҳарбий таълим муассасалари фаолияти ҳамда ҳарбий хизмат тўғрисида тушунчаларни шакллантиришга, ўқув дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда тааллуқли фанлар бўйича таълим жараёнини сифатли ташкил этиш ва ўтказишда ҳар томонлама кўмаклашсинлар;
рўйхатга киритилган академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ташкил этиладиган махсус гуруҳларда ўқув-методик жараённи ташкил этиш учун зарур шароитларни яратиш мақсадида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимининг Давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ равишда жиҳозлаш нормативларини икки ой муддатда "Ўзстандарт" агентлиги билан ҳамкорликда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;
5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан ҳамкорликда 2017 йил 1 июлга қадар, рўйхатга киритилган академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари махсус гуруҳларининг ўқув режалар ва дастурларини, шу жумладан "чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик" фани ўқув дастурини Давлат таълим стандартларига мувофиқ ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Мудофаа вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан биргаликда ҳарбий академик лицейлар ҳамда олий ҳарбий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни тайёрлаш бўйича қўшимча вазифалар юкланган академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига кираётган ўқувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, тасарруфида олий таълим муассасалари мавжуд бўлган манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ҳарбий академик лицейлар ҳамда рўйхатга киритилган академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида юқори сифатли ўқув-тарбия жараёнини таъминлашда, шунингдек педагоглар малакасини оширишни ташкил этишда тизимли равишда ҳар томонлама методик ва амалий ёрдам кўрсатиб борсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда "Маориф" соҳасига йўналтирилган маблағлар доирасида ушбу қарор ижросини таъминлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун зарур маблағлар ажратилишини назарда тутсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда, қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини икки ой муддатда таъминласин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва илм-фан масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2017 йил 21 апрелдаги
227-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳарбий академик лицейлар ҳамда
олий ҳарбий таълим муассасаларига кириш учун
номзодларни тайёрлаш бўйича қўшимча вазифалар
юкланган академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари
инфратузилмасини, уларнинг ўқув ва моддий-техника
базасини такомиллаштириш
ДАСТУРИ
Моддий-техник базани мустаҳкамлаш
Ўқув режа ва дастурларини такомиллаштириш, дарсликлар
ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш
Ўқувчиларни тайёрлаш, тиббий кўрикдан ўтказиш
тизимини такомиллаштириш, ҳарбий ватанпарварлик
ва жисмоний тарбия бўйича тадбирлар ташкил қилиш
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2017 йил 1 май, 17-сон, 295-модда
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",
2017 йил, 4-сон, 50-модда