ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Статистика. Ҳисобот / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Умумдавлат классификаторлари /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.04.2017 й. 184-сон "Кичик тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган ташкилотлар таснифлагичига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
06.04.2017 й.
N 184
КИЧИК ТАДБИРКОРЛИК
СУБЪЕКТЛАРИГА ТЕГИШЛИ БЎЛГАН
ТАШКИЛОТЛАР ТАСНИФЛАГИЧИГА
ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Тадбиркорлик фаолиятини кенг ривожлантириш учун қўшимча қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек иқтисодиётнинг меҳнат кўп сарфланадиган айрим тармоқлари бўйича кичик корхоналар ходимларининг чекланган ўртача йиллик сонини кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 24 августдаги 275-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 8-сон, 81-модда) билан тасдиқланган Кичик тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган ташкилотларнинг таснифлагичига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
2017 йил 1 апрелдан бошлаб 1-иловага* мувофиқ;
2018 йил 1 январдан бошлаб 2-иловага* мувофиқ.
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Савдо-саноат палатаси:
киритилаётган ўзгартиришларнинг иқтисодиёт тармоқлари ривожланишига ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тушумига таъсирининг тизимли мониторингини олиб борсинлар ва баҳоласинлар;
ушбу қарор қоидаларини ёритиш бўйича тадбиркорлик субъектлари ўртасида кенг тушунтириш ишлари олиб борилишини ташкил этсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2017 йил 10 апрель, 14-сон, 227-модда
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",
2017 йил, 4-сон, 39-модда