Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Суд экспертизаси. Криминалистика. Экспертлик муассасалари /

Суд экспертларининг малакасини оширишга қўйиладиган Давлат талаблари (ЎзР ВМ 13.04.2017 й. 206-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 13 апрелдаги

206-сон қарорига

2-ИЛОВА



Суд экспертларининг малакасини

оширишга қўйиладиган

ДАВЛАТ ТАЛАБЛАРИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Суд экспертларининг малакасини оширишга қўйиладиган давлат талаблари (кейинги ўринларда Давлат талаблари деб аталади) Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги, "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги, "Суд экспертизаси тўғрисида"ги қонунларига асосан давлат суд экспертларининг (кейинги ўринларда суд экспертлари деб аталади) малакасини ошириш тизимига қўйилган мажбурий талабларни белгилайди.


2. Давлат талаблари суд экспертларининг малакасини ошириш бўйича ўқув дастурлари, таълим сифатини баҳолаш ва назорат қилиш бўйича ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ТАЛАБЛАРИНИНГ

ҚЎЛЛАНИШ МАҚСАДИ ВА СОҲАСИ


3. Давлат талаблари суд экспертларининг малакасини ошириш бўйича муассасанинг фаолиятини ташкилий ва ўқув-услубий таъминлаш мақсадида қўлланилади.


4. Давлат талаблари:

суд экспертларининг малакасини оширишнинг мазмуни ва сифатига қўйиладиган умумий ва асосий талабларни;

суд экспертларининг малакасини ошириш бўйича ўқув юкламаси ҳажмини ҳамда суд экспертларига бериладиган ҳужжатни;

суд экспертларининг малакасини оширишга қўйиладиган асосий талабларни;

суд экспертларининг малакасини ошириш сифатини баҳолаш ҳамда назорат қилиш тартибини белгилайди.



3-БОБ. СУД ЭКСПЕРТЛАРИНИНГ МАЛАКАСИНИ

ОШИРИШНИНГ МАЗМУНИ ВА СИФАТИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН УМУМИЙ ВА АСОСИЙ ТАЛАБЛАР


5. Суд экспертларининг малакасини оширишга қўйиладиган умумий талаблар тегишли ўқув дастурлари билан аниқланади.


6. Суд экспертларининг малакасини оширишнинг мазмуни суд экспертлари томонидан асосий ва қўшимча (янги) билим ва кўникмалар олишга, шунингдек янги турдаги касбий фаолиятни амалга ошириш учун зарур малакаларни эгаллашга йўналтирилган.


7. Суд экспертларининг малакасини оширишнинг сифати ушбу тизим бўйича ўқув жараёнини якунлаган суд экспертларининг зарур тайёргарлик даражаси, уларнинг билимлари ва амалий кўникмаларининг суд экспертларига қўйиладиган замонавий талаблар ва халқаро стандартларга мослиги билан аниқланади.


8. Ўқув дастурлари суд экспертизаси соҳасига оид фанларнинг илғор ютуқларига, суд-экспертлик амалиёти ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ ишлаб чиқилади ҳамда ўқув жараёнининг узлуксизлиги ва узвийлиги талабларига мос бўлиши лозим.


9. Суд экспертларининг малакасини ошириш бўйича ўқув дастурлари мазмунига қўйиладиган талаблар назарий, амалий, экспертизага оид билимларнинг ўзаро мослиги, шунингдек мутахассислик бўйича зарур малака ҳамда кўникмаларни ўрганишни инобатга олган ҳолда замонавий талаблар ва халқаро стандартларга асосланади.


10. Суд экспертларининг малакасини ошириш бўйича ўқув дастурларини шакллантиришда қуйидагилар ҳисобга олинади:

Ўзбекистон Республикасида таълимнинг узлуксизлиги;

замонавий педагогик технологиялар ва методларни қўллаш бўйича илғор хорижий тажриба ҳамда уни ўқув жараёнига татбиқ этиш;

ихтисослик ва тегишли фанлар бўйича янги билимлар;

таълимнинг амалий йўналтирилганлиги, амалий касбий тайёргарлик;

қонунчиликдаги охирги ўзгартиришлар;

ҳуқуқбузарликларга муросасизлик;

суд-экспертлик фаолиятини амалга ошириш;

илмий-тадқиқот ва педагогик фаолият билан шуғулланиш;

замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш ва уларни суд-экспертлик фаолиятига татбиқ этишнинг ташкилий-методик жиҳатлари.


11. Ўқув дастурларининг мазмуни суд экспертларининг малакасини ошириш шаклларига, шунингдек ўқув жараёнининг амалий йўналтирилганлигига, суд экспертларида назарий билимлар, амалий кўникма ва малакаларни шакллантиришга мос бўлиши лозим.



4-БОБ. СУД ЭКСПЕРТЛАРИНИНГ МАЛАКАСИНИ

ОШИРИШ БЎЙИЧА ЎҚУВ ЮКЛАМАСИ ҲАЖМИ ВА

СУД ЭКСПЕРТЛАРИГА БЕРИЛАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР


12. Суд экспертларининг малакасини ошириш икки ҳафтадан кам бўлмаган муддатда суд экспертизаси муассасаларига эга бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан ташкил этилади.


13. Суд экспертларининг малакасини ошириш бўйича ўқув жараёни ҳафтасига кўпи билан 36 академик соат ҳажмида амалга оширилади.


14. Ўқув жараёнига жалб этилган ва ўқув дастурини муваффақиятли ўзлаштирган суд экспертларига белгиланган намунадаги Давлат суд экспертининг малакасини оширганлиги тўғрисида сертификат берилади.



5-БОБ. СУД ЭКСПЕРТЛАРИНИНГ МАЛАКАСИНИ

ОШИРИШГА ҚЎЙИЛАДИГАН АСОСИЙ ТАЛАБЛАР


15. Қуйидагилар суд экспертларининг малакасини оширишга қўйиладиган асосий талаблар ҳисобланади:

Конституция ва қонунларда белгиланган асосий принциплар ва қоидаларни билиш, қонун ҳужжатлари нормаларини тўғри англаш ва қўллаш қобилияти;

суд-экспертлик фаолиятини амалга ошириш қобилияти;

илмий-тадқиқот фаолияти билан шуғулланиш қобилияти;

турли вазиятларга нисбатан руҳий барқарорлик.


16. Конституция ва қонунларда белгиланган асосий принциплар ва қоидаларни билиш, қонун ҳужжатлари нормаларини тўғри англаш ва қўллаш қобилияти қуйидагиларни назарда тутади:

Конституция ва қонунларда белгиланган асосий принциплар ҳамда қоидаларни, жумладан процессуал нормаларни билиш ва уларнинг моҳиятини тушуниш;

қонун ҳужжатларида белгиланган фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва мажбуриятларини билиш ва уларнинг қонун билан кафолатланишини англаш;

давлат ҳокимияти органлари тизимини ва уларнинг ташкил этилиши асосларини билиш;

соҳага оид қонун ҳужжатларини билиш, тушуниш ва уларни амалиётда қўллай олиш.


17. Суд-экспертлик фаолиятини амалга ошириш қобилияти қуйидагиларни назарда тутади:

суд экспертизаси соҳасидаги билимларни қўллаш кўникмаларига эга бўлиш;

мустақил ижодий фикрлаш ҳамда соҳага оид ҳуқуқий нормаларни тўғри, бир хилда тушуниш ва қўллаш, уларнинг мазмунини аниқлай олиш;

суд экспертизаларининг метод ва методикаларини билиш, уларни тадқиқотлар ўтказишда мустақил ва тўғри қўллай олиш;

дастлабки, қайта, қўшимча, комиссиявий ва комплекс экспертизалар бўйича тадқиқотларни ўтказа олиш;

суд экспертизаси соҳасида замонавий ахборот технологияларини мустақил қўллаш, Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланишнинг амалий кўникмаларига эга бўлиш;

суд экспертизаларини тайинлаш ва ўтказишда мавжуд хатолар ва коллизияларни аниқлай олиш ҳамда уларни бартараф этиш йўлларини билиш;

ўз фаолиятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлик қилишнинг асосларини билиш.


18. Илмий-тадқиқот фаолияти билан шуғулланиш қобилияти қуйидагиларни назарда тутади:

суд экспертиза соҳасида алоҳида мавзу ёки мавзунинг бир қисми бўйича илмий изланишлар ҳамда тажрибалар ўтказа олиш ва бундай фаолиятда иштирок этиш;

суд экспертизаларининг мавжуд методикаларини такомиллаштириш ёки янги методикалар яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари олиб бориш;

янги турдаги суд экспертизаларини жорий қилиш бўйича тегишли илмий-тадқиқот фаолиятини олиб бориш.


19. Турли вазиятларга нисбатан руҳий барқарорлик қобилияти қуйидагиларни назарда тутади:

фаолиятида учраб турадиган зиддиятли вазиятларни олдиндан билиш ва уларни баҳолай олиш;

суд-экспертлик фаолиятида юзага келадиган коллизияларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш йўлларини билиш;

турли вазиятларда аниқ ва қонунга мувофиқ ҳаракат қилиш.



6-БОБ. СУД ЭКСПЕРТЛАРИНИНГ МАЛАКАСИНИ

ОШИРИШ СИФАТИНИ БАҲОЛАШ ҲАМДА

НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


20. Суд экспертларининг малакасини ошириш сифатини баҳолаш таълим жараёнини ички ва ташқи шаклда назорат қилишдан иборат.


21. Ички назорат суд экспертизаси муассасаларига эга бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимидаги суд экспертлари бўйича Суд экспертларининг малакасини ошириш ўқув маркази) томонидан амалга оширилади. Ички назоратда ўқув жараёнига жалб қилинган суд экспертларининг билимлари якуний назорат натижалари асосида баҳоланади.


22. Ташқи назорат Суд экспертларининг малакасини ошириш ўқув маркази ва бошқа ваколатли органлар томонидан амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 24 апрель, 16-сон, 274-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 4-сон, 45-модда































Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск