язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхатлари/ 2012-2017 йиллар учун ЎзР Қонун ҳужжатлари тўпламлари шарҳлари/ 2017 йил учун ЎзР Қонун ҳужжатлари тўпламлари шарҳлари/ ЎзР Қонун ҳужжатлари тўплами. 15-сон

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ ТЎПЛАМИ


15-СОН



Президентнинг "Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони (10.04.2017 йилдаги ПФ-5005-сон) билан ИИО фаолиятидаги мавжуд камчилик ва муаммолардан келиб чиқиб тизимни ислоҳ қилиш вазифалари белгиланди.


Ваколатли органларга ҳисобот


2017 йил 1 октябрдан ИИО раҳбарларининг тегишли ваколатли органларга ҳисоботлари эшитилади:

Олий Мажлиси Сенати томонидан ички ишлар вазирининг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикаси ҳолати тўғрисидаги ҳисоботи (1 йилда 2 марта);

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва вилоятлар Кенгашлари томонидан тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ИИББ ва вилоятлар ИИБ бошлиқларининг ҳисоботлари (ҳар чоракда);

халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан ТИИБ (ШИИБ) бошлиқларининг ҳисоботлари (ҳар чоракда) ҳамда уларнинг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари - ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими (бўлинмаси) бошлиқларининг ҳисоботлари (ҳар ойда).

Ҳисоботлар эшитилаётганда улар зиммасига юклатилган вазифалар бажарилиши юзасидан кўрилаётган чоралар ва ишлар натижаси танқидий муҳокама қилинади, улар фаолиятининг самарадорлигига алоҳида баҳо берилади, шунингдек ходимларнинг эгаллаб турган лавозимига лойи

...