язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхатлари/ 2012-2017 йиллар учун ЎзР Қонун ҳужжатлари тўпламлари шарҳлари/ 2017 йил учун ЎзР Қонун ҳужжатлари тўпламлари шарҳлари/ ЎзР Қонун ҳужжатлари тўплами. 14-сон

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ ТЎПЛАМИ


14-СОН




"Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қонун (6.04.2017 йилдаги ЎРҚ-426-сон) қабул қилинди.


Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда Судьялар олий кенгаши ташкил этилди. Кенгаш судьялар ҳамжамиятининг органи ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти мустақиллигининг конституциявий принципига риоя этилишини таъминлашга кўмаклашади (21.02.2017 йилдаги ПФ-4966-сон).

Асосий Қонунда белгиланишича, Президент тақдимига биноан Сенат томонидан Судьялар олий кенгашининг раиси тайинланади. Янги орган раисига Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг мажлисларида иштирок этиш ҳуқуқи берилди. Кенгашнинг қолган аъзолари Президент томонидан тасдиқланади.

Судьялар олий кенгашининг асосий ваколатларидан бири ҳарбий судлар, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг судьяларини, туманлараро, туман, шаҳар судлари раислари ва судьяларини Президент билан келишилган ҳолда лавозимга тайинлашдан иборат.

Тегишинча, судьяларни тайинлаш тартибига ҳам ўзгартиришлар киритилди. Энди бу қуйидагича амалга оширилади:

q Конституциявий суд ва Олий суднинг бутун таркиби Президентнинг тақдимига биноан Сенат томонидан сайланади;

q вилоятлар ва Тошкент шаҳри судларининг раислари ва уларнинг ўринбосарлари, Ҳарбий суд раиси Судьялар олий кенгаши тақдимига биноан Президент томонидан тайинланади;

q Қорақалпоғистон Республикаси барча судларининг судьялари номзодларни Судьялар олий кенгаши тақдим этиши билан Жўқорғи Кенгес томонидан тайинланади (Ўзбекистон Конституциясида ва "Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида"ги

...