язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхатлари/ 2012-2017 йиллар учун ЎзР Қонун ҳужжатлари тўпламлари шарҳлари/ 2017 йил учун ЎзР Қонун ҳужжатлари тўпламлари шарҳлари/ ЎзР Қонун ҳужжатлари тўплами. 13-сон

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ ТЎПЛАМИ


13-СОН




"Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун (29.03.2017 йилдаги ЎРҚ-421-сон) имзоланди. Ҳужжат "Халқ сўзи" газетасининг 30.03.2017 йилдаги 62-63 (6756-6757)-сонида чоп этилди ва 1.04.2017 йилдан кучга кирди.


Жиноят-процессуал кодексининг 51-моддасига апелляция, кассация ва назорат инстанцияси судлари томонидан кўриладиган ишларда ҳимоячининг иштирок этиши шартлиги назарда тутилган тузатишлар киритилди.

Эслатиб ўтамиз, илгари қатор ишлар бўйича ҳимоячининг иштирок этиши шартлиги қатъий белгиланган эди.

Бундан ташқари, белгиланишича, судланувчи (маҳкум) апелляция, кассация ва назорат инстанцияси судлари томонидан кўриладиган ишларда ҳимоячининг иштирок этишини рад этган тақдирда ҳам, суд буни эътиборга олмасликка ҳақлидир ва ҳимоячи ишда иштирок этишни давом эттиради. Бундай ўзгартишлар ЖПКнинг 52-моддасига киритилди.


Жиноий жазолар тизимига янги жазо - мажбурий жамоат ишлари жорий қилинди. Мажбурий жамоат ишлари маҳкумни ҳақ тўланмайдиган фойдали жамоат ишларини бажаришга мажбурий тарзда жалб қилишдан иборатдир (ЖКнинг 45-1,

...