язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхатлари/ 2012-2017 йиллар учун ЎзР Қонун ҳужжатлари тўпламлари шарҳлари/ 2017 йил учун ЎзР Қонун ҳужжатлари тўпламлари шарҳлари/ ЎзР Қонун ҳужжатлари тўплами. 19-сон

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ ТЎПЛАМИ


19-СОН




Президентнинг 3.05.2017 йилдаги ПФ-5032-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистонда "Нукус-фарм" ЭИЗ, "Зомин-фарм" ЭИЗ, "Косонсой-фарм" ЭИЗ, "Сирдарё-фарм" ЭИЗ, "Бойсун-фарм" ЭИЗ, "Бўстонлиқ-фарм" ЭИЗ ва "Паркент-фарм" ЭИЗ ташкил этилади.


ЭИЗларнинг фаолият кўрсатиш муддати, кейинчалик узайтириш имконияти билан 30 йилни ташкил қилади. Уларнинг ҳудудларида алоҳида солиқ, божхона ва валюта режимлари амал қилади.

Ҳужжат билан уларнинг асосий вазифалари белгиланди.

Президентнинг "Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонида (26.10.2016 йилдаги ПФ-4853-сон) назарда тутилган имтиёзлар янги тузилган ЭИЗлар иштирокчиларига татбиқ этилади.

Бундан ташқари, доривор ўсимликлар хом ашёсини етиштириш бўйича плантациялар ташкил этиш учун хўжалик юритувчи субъектлар ва фермер хўжаликларига, гаров таъминоти етарли бўлмаган ёки мавжуд бўлмаган ҳолларда, тижорат банклари томонидан технологик ускуналарни лизингга етказиб берилишини таъминлашга кредитлар ажратилади.

ЭИЗлар ҳудудларида ёввойи ўсимликлардан тайёр фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ёки ЭИЗ билан тузилган шартномалари бўлган ташкилотлар ва жисмоний шахслар "Қизил китоб"га киритилмаган ҳамда ҳар йили Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланадиган ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликлар рўйхатига киритилган ёввойи ўсадиган ўсимликлар тайёрлагани (тўплагани) учун табиий муҳитдан олинган ёввойи ўсимликлар (яланғоч қизилмиядан ташқари)га белгиланган тўловларнинг 50%и миқдорида тўлов тўлайдилар.


* * *



Президентнинг 5.05.2017 йилдаги ПФ-5037-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини

...