Юрист Предприятия

Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Тадбиркорлик фаолияти тўғрисида / Суғурталаш /

Суғурталовчиларнинг суғурта захиралари тўғрисида Низом (АВ томонидан 15.12.2008 й. 1882-сон билан рўйхатга олинган МВ 20.11.2008 й. 107-сон Буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2008 йил 15 декабрда 1882-сон

билан рўйхатга олинган

Молия вазирининг

2008 йил 20 ноябрдаги

107-сон буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН


Суғурталовчиларнинг суғурта захиралари тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Суғурта фаолияти тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ суғурталовчилар томонидан суғурта захираларини ҳисоблаш услуби ҳамда шакллантириш ва жойлаштириш тартибига талабларни белгилайди.


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом давлат ижтимоий суғурта ташкилотларига нисбатан қўлланилмайди.


2. Мазкур Низом мақсадларида қўлланиладиган асосий тушунчалар:


ажратилган активлар - суғурталовчининг суғурта захиралари суммасига мувофиқ келувчи активлари;


бартараф этилмаган даъво - суғурта ҳодисасининг юз бериши муносабати билан вужудга келган, ҳисобот санасига у бўйича суғурталовчининг мажбуриятлари ҳали бажарилмаган ёки тўлиқ бажарилмаган, хабар қилинган зарар;


боғлиқ шахслар - суғурталовчи билан алоҳида муносабатларга эга бўлган юридик ёки жисмоний шахслар, яъни:

суғурталовчининг Кузатув кенгаши ёки бошқа ваколатли органи таркибидаги ҳар қандай шахс, шунингдек, уларнинг яқин қариндошлари;

суғурталовчининг устав капиталида 20 фоиздан ортиқ улушга эга ҳар қандай юридик ёки жисмоний шахс, ёки ушбу юридик шахснинг ҳар қандай раҳбари ёки йирик акциядорлари (таъсисчилари), шунингдек уларнинг яқин қариндошлари;

суғурталовчининг фаолиятини қонунчиликка мувофиқ назорат қилувчи юридик шахслар ва уларнинг бошқарувчилари;

суғурталовчининг улуши устав капиталида 20 фоиздан ортиқ бўлган юридик шахслар, шунингдек ушбу юридик шахсларнинг мансабдор шахслари ва уларнинг яқин қариндошлари.

Юқорида кўрсатилган шахслардан бири билан боғлиқ шахс уларнинг ҳар бири билан боғлиқ шахс бўлиб ҳисобланади;


Агентлик - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги;

диверсификация - суғурта захиралари маблағлари ёки улардан олинадиган даромадларнинг эҳтимол тутилган йўқотишлар таваккалчилигини пасайтириш мақсадида суғурталовчининг ушбу маблағларининг турли қўйилма объектлари ўртасида тақсимланиши;


зарарларни бартараф этиш бўйича харажатлар - суғурта қилдирувчи, наф олувчи ёки суғурталанган шахснинг мулкий манфаатларига етказилган зарар (зиён) ҳажмини баҳолаш ва камайтириш билан боғлиқ эксперт ва маслаҳат ёки бошқа хизматлар учун ҳақ тўлашга йўналтирилган пул маблағлари суммаси;


маблағларнинг ликвидлиги - суғурталовчининг ўз мажбуриятларини бажариши учун суғурта захираларининг номинал қийматини сақлаб қолган ҳолда уларни пул маблағларига тезлик билан конверсиялаш имконияти;


маблағларнинг қайтарилиши - суғурталовчининг суғурта захиралари маблағларини жойлаштиришнинг аниқ шароитларида инвестицион таваккалчиликни энг паст даражага келтириш орқали имкон қадар юқори хавфсизлигини таъминлаш. Ушбу ҳолатда инвестицион таваккалчилик деганда инвестициялардан олинган ҳақиқий фойда мўлжалланган фойдадан паст бўлиши эҳтимоли тушунилади;


маблағларнинг фойдалилиги - суғурталовчининг суғурта захиралари маблағларидан давлат қимматли қоғозларининг иккиламчи бозордаги даромадлилигидан кам бўлмаган даражада даромад олиш;


наф олувчи - суғурта қилдирувчи томонидан суғурта товонини ёки суғурта пулини олувчи сифатида тайинланган ва суғурта қилинмаган жисмоний ёки юридик шахс;


суғурта қилдирувчи - суғурталовчи билан суғурта шартномасини тузувчи, суғурта шартномаси бўйича ҳисобланган суғурта мукофотини тўловчи ҳамда суғурталовчилар билан муайян суғурта муносабатларига кирувчи ҳар қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги юридик шахс ёки тўлиқ фуқаролик лаёқатига эга бўлган жисмоний шахс;


суғурта қилинган - суғуртада иштирок этувчи, мулкий манфаатлари суғурта ҳимоясининг объекти бўлган, жисмоний ёки юридик шахс. Суғурта қилинган, агар ўзига нисбатан суғурта шартномасини тузса ва ҳисобланган суғурта мукофотини тўласа, айни пайтда суғурта қилдирувчи ҳам бўлиши мумкин. Агар суғурта шартномаси бошқа шахсга нисбатан тузилса, у ҳолда суғурта қилдирувчи ва суғурта қилинганлар суғуртада иштирок этувчи турли шахслар ҳисобланадилар;


суғурта мукофотлари (суғурта брутто-мукофотлар) - сўм ёки чет эл валютасида тўланадиган, ҳисоблаш тартиби ва миқдори суғурта шартномаси билан белгиланадиган, суғурта қилдирувчи томонидан суғурталовчига тўланадиган бадаллар;


суғурта захиралари - суғурта қилдирувчи томонидан сўм ёки хорижий валютада тўланган суғурта мукофотлари ҳисобига суғурталовчи томонидан шакллантириладиган ҳамда суғурталовчининг балансида актив ёки мажбурият кўринишида ҳисобга олинадиган, суғурта тўловлари бўйича молиявий мажбуриятларни бажариш, зарарларни бартараф этиш бўйича харажатлар ва огоҳлантириш чора-тадбирларини молиялаштириш учун зарур бўлган маблағлар;


суғурта зарари - суғурта ҳодисасининг юз бериши натижасида суғурта қилдирувчи, наф олувчи ёки суғурта қилинган шахснинг мулкий манфаатларига етказилган ва суғурта шартномасининг шартларига мувофиқ суғурталовчи томонидан қопланадиган зарар (зиён) миқдорининг пулдаги ифодаси;


техник захиралар - ҳисобот санасига алоҳида суғурта шартномаси ва/ёки умумий суғурта портфели бўйича ҳисобланган, суғурталовчи томонидан суғурта тўловлари бўйича молиявий мажбуриятларни бажариш учун зарур бўлган маблағлар суммаси;


фалокат - муайян жойда бир вақтнинг ўзида содир бўлувчи ҳамда бунинг натижасида бир неча суғурталанган объектларга жуда йирик зарар етказувчи битта воқеа ёки ўзаро боғлиқ воқеалар кетма-кетлиги;


хабар қилинган зарар - суғурта ҳодисасининг юз бериши тўғрисида қонун ёки суғурта шартномасида белгиланган тартибда суғурталовчига хабар қилинган ҳамда бунинг натижасида суғурта қилдирувчи, наф олувчи ёки суғурталанган шахснинг мулкий манфаатларига етказилган зиённинг (шикастнинг) пулдаги ифодаси;


юз бериши мумкин бўлган энг юқори зарар - бир ёки бир неча суғурта шартномалари шартлари бўйича уларда белгиланган суғурта ҳодисалари натижасида суғурталовчи ёки қайта суғурталовчи кўриши мумкин бўлган суғурта зарарининг баҳоланган энг юқори ҳажми;


ялпи ҳисобланган суғурта мукофоти - ҳисобот санасига қадар олдинги ўн икки ой мобайнидаги, кирувчи қайта суғурта қилиш шартномалари бўйича суғурта мукофотларини қўшилган, ушбу даврда қайтарилган суғурта мукофотларини чегирган ҳолдаги, бироқ қайта суғурта қилишга берилган шартномалар бўйича мукофотларни чегиргунга қадар ҳисобланган суғурта мукофотларининг умумий миқдори;


ҳисобланган суғурта мукофоти - пул маблағлари қачон олинганлигидан қатъи назар, ҳисобот даврида ҳисобланган суғурта мукофотлари;


ҳисобот даври - 1 январдан 31 декабргача бўлган календарь йил. Бунда мазкур Низомга мувофиқ ҳисоб-китоблар ва маълумотлар тузиладиган ҳисобот даври деб, ҳисобот йилининг 1 январидан ҳар бир чорагининг охирги календарь кунигача бўлган давр қабул қилинади;


ҳисобот санаси - мазкур Низомга мувофиқ ҳисоб-китоблар ва маълумотлар тузиладиган ҳисобот даврининг охирги календарь куни.



II. СУҒУРТА ЗАХИРАЛАРИНИ ҲИСОБЛАШ

УСЛУБИ ВА ШАКЛЛАНТИРИШ

ТАРТИБИГА ТАЛАБЛАР


3. Суғурта захиралари суғурталовчи томонидан суғуртанинг ҳар бир тури (класси) бўйича суғурта шартномасига мувофиқ суғурта товонини (суғурта пулини) тўлаш назарда тутилган валютада шакллантирилади.

Суғурталовчи бухгалтерия ҳисоботини тузишда ҳисобот санасига суғурта фаолиятини амалга оширишдан олинган молиявий натижаларини аниқлашда суғурта захиралари ҳажмини ҳисоблайди. Суғурта захиралари ҳисоб-китоби суғурталовчининг ҳисоб ва ҳисобот маълумотларига асосланган ҳолда амалга оширилади.


4. Ҳар бир ҳисобот санасига ҳар бир суғурта шартномаси бўйича суғурта захираларини ҳисоб-китоб қилиш учун зарур маълумотларни ўз ичига олувчи ҳужжатлар суғурталовчи томонидан ушбу шартнома бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилган санадан бошлаб, 3 йилдан кам бўлмаган муддатда сақланиши лозим. Хусусан, қуйидаги маълумотларни ўз ичига олувчи ҳужжатларнинг сақланиши лозим:

шартнома (полис, гувоҳнома, квитанция) рақами;

шартноманинг кучга кирган санаси (суғуртанинг амал қилишининг бошланиш санаси);

шартноманинг амал қилиш муддати;

суғурта пули (пуллари) миқдори (миқдорлари);

ҳисобланган суғурта мукофоти (бадаллари) миқдори;

суғурта мукофоти (бадаллари) ҳисобланган сана;

суғурта мукофотининг (бадалларининг) миқдори (миқдорлари) ва тўланган санаси (саналари);

шартнома тузганлик учун ҳисобланган мукофот миқдори;

қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатларда суғурта мукофотидан (бадалларидан) ажратмалар миқдори;

шартномани муддатидан олдин тугатиш санаси;

шартнома шартларини ўзгартириш санаси (саналари);

шартноманинг муддатидан олдин тугатилиши (шартларининг ўзгартирилиши) муносабати билан суғурта қилдирувчиларга (қайта суғурта қилдирувчиларга) қайтарилган суғурта мукофоти (бадаллари) миқдори;

суғурта мукофотини (бадалларини) қайтариш санаси;

суғурта ҳодисаси (ҳодисалари) тўғрисида ариза тушган сана (саналар);

суғурта ҳодисаси (ҳодисалари) юз берган сана (саналар);

хабар қилинган зарар (зарарлар) миқдори (миқдорлари), шунингдек уни бартараф этиш жараёнида хабар қилинган зарар (зарарлар) миқдорининг (миқдорларининг) ўзгариши тўғрисида маълумот;

суғурта тўлови (тўловлари) санаси (саналари);

суғурта тўлови (тўловлари) миқдори (миқдорлари);

суғурта тўловини (тўловларини) тўлашни рад этиш санаси (саналари).

Кўрсатилган маълумотлар электрон маълумотлар базаси, шунингдек Тузилган суғурта шартномаларини ҳисобга олиш журнали, Зарарлар ва муддатидан олдин тугатилган суғурта шартномаларини ҳисобга олиш журнали, Қайта суғурта қилишга қабул қилинган шартномаларни ҳисобга олиш журнали, Қайта суғурта қилишга қабул қилинган шартномалар бўйича зарарларни ҳисобга олиш журнали учун ҳам мажбурий реквизитлар ҳисобланади. Суғурталовчи суғурта захиралари ҳисоб-китобини кўрсатилган регистрларда мавжуд бўлган маълумотлар асосида амалга оширади.


5. Мазкур Низомга мувофиқ суғурталовчи ўзининг балансида (ҳолатга кўра) мажбурият ёки активлар сифатида ҳисобга олинувчи қуйидаги техник захираларни шакллантириши шарт:

а) ишлаб топилмаган мукофот захираси (умумий суғурта (қайта суғурта қилиш) бўйича фаолиятни амалга оширишда);

б) мукофотлар захираси (ҳаётни суғурта қилиш бўйича фаолиятни амалга оширишда);

в) кейинги йилларда транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта тўловларини амалга ошириш харажатларини қоплаш учун мўлжалланган транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захираси (ФЖМС БЗ) (транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича фаолиятни амалга оширишда);

в-1) кейинги йилларда иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта тўловларини амалга ошириш харажатларини қоплаш учун мўлжалланган иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захираси (ИФЖМС БЗ) (иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича фаолиятни амалга оширишда);

в-2) кейинги йилларда ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта тўловларини амалга ошириш харажатларини қоплаш учун мўлжалланган ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича бар

...
Время: 0.0254
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск