язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар/ Давлат қўмиталари/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.05.2017 й. ПҚ-2936-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

01.05.2017 й.

N ПҚ-2936



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ АРХИТЕКТУРА ВА ҚУРИЛИШ

ҚЎМИТАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ПФ-5030-сонли Фармони ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида:

7. Ўзбекистон Республикасида архитектура ва шаҳарсозликни янада ривожлантириш бўйича Комплекс чора-тадбирлар 8-иловага* мувофиқ тасдиқлансин, унда қуйидагилар назарда тутилган:

шаҳарсозлик, шаҳарсозлик нормалари тўғрисидаги қонунчиликка, қоидалар ва стандартларга риоя этиш назоратини таъминлаш;

ҳудудларни ривожлантиришни режалаштириш бўйича шаҳарсозлик ҳужжатларини сифатли ишлаб чиқишни таъминлаш механизмини янада такомиллаштириш;

шаҳарсозлик соҳасида давлат сиёсатини ўтказиш ва техник жиҳатдан тартибга солиш;

лойиҳа иши ва қурилиш фаолиятини мувофиқлаштириш;

архитектура, лойиҳа иши ва қурилиш соҳаларида олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли юқори малакали мутахассислар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш;

Қурилиш вазирлиги таркибий тузилмаларининг моддий-техник таъминотини яхшилаш.

Қурилиш вазирлиги масъул ижрочилар - манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда, белгиланган муддатларда тасдиқланган чора-тадбирлар комплексини сифатли амалга оширилишини таъминласин.


Ўзбекистон Республикаси Президенти                            Ш. Мирзиёев



*) 1-9-иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 22 май, 20-сон, 356-модда