Юрист Предприятия

Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Тадбиркорлик фаолияти тўғрисида / Суғурталаш /

Суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти тўғрисида Низом (АВ томонидан 12.05.2008 й. 1806-сон билан рўйхатга олинган Молия вазирининг 22.04.2008 й. 41-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2008 йил 12 майда 1806-сон

билан рўйхатга олинган

Молия вазирининг

2008 йил 22 апрелдаги

41-сон буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН


Суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг

тўлов қобилияти тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом суғурталовчиларнинг (қайта суғурталовчиларнинг) тўлов қобилияти нормативларини ва уларни аниқлаш тартибини, суғурталовчиларнинг (қайта суғурталовчиларнинг) активларини жойлаштиришга оид, шунингдек, қайта суғурта операцияларига оид талабларни белгилайди.


I. УМУМИЙ ШАРТЛАР


1. Мазкур Низом давлат ижтимоий суғурта ташкилотларига нисбатан қўлланилмайди.


2. Мазкур Низом мақсадларида қўлланиладиган асосий тушунчалар:


суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) активлари - суғурталовчи (қайта суғурталовчи) назоратида бўлган, келгусида улардан даромад олиш мақсадида аввалги фаолияти натижасида олинган иқтисодий ресурслар;


ваколатли давлат органи - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги;

қайта суғурта шартномаси - суғурталовчи ўзининг суғурта шартномасига доир барча мажбуриятларини ёки уларнинг бир қисмини қайта суғурталовчига қайси шартномага мувофиқ ўтказса ўша шартнома;

ҳисобланган суғурта мукофоти - пул маблағлари қачон олинганлигидан қатъи назар, суғурта (қайта суғурта) шартномаси бўйича ҳисобот даврида ҳисобланган суғурта мукофоти (қайта суғурта мукофоти);

ҳисобланган суғурта товони - пул маблағлари қачон тўланганлигидан қатъи назар, суғурта (қайта суғурта) шартномаси бўйича ҳисобот даврида ҳисобланган суғурта товони;

қайта суғурта - суғурта шартномаси бўйича қабул қилинган суғурта товонини (суғурта тўловини) тўлаш таваккалчилигини бошқа суғурталовчи (қайта суғурталовчи) билан тузилган қайта суғурта шартномасига мувофиқ суғурталовчи (қайта суғурталовчи) томонидан тўлиқ ёки қисман суғурта қилиш;

қайта суғурта қилдирувчи - ўзига қабул қилган таваккалчиликларни қайта суғуртага берувчи суғурталовчи (қайта суғурталовчи);


қайта суғурталовчи - бошқа суғурта ташкилотидан қайта суғурта учун суғурта таваккалчиликларини қабул қиладиган суғурта ёки қайта суғурта ташкилоти;

суғурталовчиларнинг (қайта суғурталовчиларнинг) тўлов қобилияти - суғурталовчиларнинг (қайта суғурталовчиларнинг) ўз молиявий мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ бажара олиш қобилияти. Тўлов қобилиятининг асоси бўлиб, шакллантирилган устав капитали, етарли суғурта захиралари, шунингдек қайта суғурта қилиш тизимининг мавжудлиги ҳисобланади;


боғлиқ шахслар - суғурталовчи (қайта суғурталовчи) билан алоҳида муносабатларга эга бўлган юридик ёки жисмоний шахслар, яъни:

суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) Кузатув кенгаши ёки бошқа ваколатли органи таркибидаги ҳар қандай шахс, шунингдек, уларнинг яқин қариндошлари;

суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) устав капиталида 20 фоиздан ортиқ улушга эга ҳар қандай юридик ёки жисмоний шахс, ёки ушбу юридик шахснинг ҳар қандай раҳбари ёки йирик акциядорлари (таъсисчилари), шунингдек уларнинг яқин қариндошлари;

суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) фаолиятини қонунчиликка мувофиқ назорат қилувчи юридик шахслар ва уларнинг бошқарувчилари;

суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) улуши устав капиталида 20 фоиздан ортиқ бўлган юридик шахслар, шунингдек, ушбу юридик шахсларнинг мансабдор шахслари ва уларнинг яқин қариндошлари.

Юқорида кўрсатилган шахслардан бири билан боғлиқ шахс уларнинг ҳар бири билан боғлиқ шахс бўлиб ҳисобланади;


ўзида қолдирилган улуш - суғурталовчи (қайта суғурталовчи) томонидан ҳар бир алоҳида суғурта (қайта суғурта) шартномаси бўйича қабул қилинган, қайта суғуртага ўтказиш ман этилган суғурта мажбуриятлари ҳажми;

суғурта мукофотлари - сўм ёки чет эл валютасида тўланадиган, ҳисоблаш тартиби ва миқдори суғурта шартномаси билан белгиланадиган, суғурта қилдирувчи томонидан суғурталовчига тўланадиган бадаллар;


тўлов қобилияти маржаси - суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) активлари ва у томонидан қабул қилинган суғурта мажбуриятлари ўртасидаги мутаносиблик;


ҳисобот даври - 1 январдан 31 декабргача бўлган календарь йил. Бунда мазкур Низомга мувофиқ ҳисоб-китоблар ва маълумотлар тузиладиган ҳисобот даври деб, ҳисобот йилининг 1 январидан ҳар бир чорагининг охирги календарь кунигача бўлган давр қабул қилинади;


ҳисобот санаси - мазкур Низомга мувофиқ ҳисоб-китоблар ва маълумотлар тузиладиган ҳисобот даврининг охирги календарь куни;


алоҳида таваккалчиликлар бўйича мажбуриятлар - суғурталовчи (қайта суғурталовчи) томонидан ҳар бир алоҳида суғурта (қайта суғурта) шартномаси бўйича қабул қилинган ва ҳисобот санасида амалда бўлган суғурта мажбуриятлари;

суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) мажбуриятлари жамининг миқдори - суғурталовчи (қайта суғурталовчи) томонидан бешта энг йирик алоҳида таваккалчиликлар (суғурта шартномалари) бўйича қабул қилинган ва ҳисобот санасида амалда бўлган суғурта мажбуриятларининг ҳажми;


ўз маблағлари манбаларининг суммаси - ҳисобот даври охирига, суғурталовчи (қайта суғурталовчи) баланси пассив қисмининг биринчи бўлими бўйича жами;


суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) раҳбари - қонунчилик ва суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) таъсис ҳужжатларига мувофиқ тайинланиши ёки сайланиши натижасида, тузилган меҳнат шартномасига асосан суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) ягона ижро этувчи органи бўлиб ҳисобланадиган ёки суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) коллегиал ижро этувчи органи устидан бошқарадиган жисмоний шахс.


3. Тўлов қобилияти нормативлари қуйидагилардан иборат:

тўлов қобилияти маржасининг етарлилиги нормативи;

алоҳида таваккалчиликлар бўйича суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) мажбуриятларининг йўл қўйиладиган энг кўп миқдори;

суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) мажбуриятлари жамининг йўл қўйиладиган энг кўп миқдори.


4. Суғурталовчиларнинг (қайта суғурталовчиларнинг) тўлов қобилияти кўрсаткичини аниқлаш учун охирги ҳисобот санасига суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи маълумотлари, шунингдек, ҳисоб-китоблар йўли билан аниқланадиган маълумотлардан фойдаланилади.


5. Суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) тўлов қобилиятининг кўрсаткичи бўлиб, улар томонидан мазкур Низом билан белгиланган тўлов қобилияти нормативларига, суғурталовчиларнинг (қайта суғурталовчиларнинг) активларини жойлаштиришга оид, шунингдек, қайта суғурта операцияларига оид талабларга риоя қилиниши ҳисобланади.


II. ТЎЛОВ ҚОБИЛИЯТИ МАРЖАСИНИНГ

ЕТАРЛИЛИГИ НОРМАТИВИ


6. Тўлов қобилияти маржасининг етарлилиги нормативи 1 дан кам бўлмаслиги шарт.


7. Тўлов қобилияти маржасининг етарлилиги нормативи тўлов қобилияти маржасининг ҳақиқий миқдорини тўлов қобилияти маржасининг норматив миқдорига бўлган нисбатига тенг бўлиб, қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:


ТҚМҲМ

ТҚМЕН = -------, бу ерда:

ТҚМНМ


ТҚМЕН - тўлов қобилияти маржасининг етарлилиги нормативи;

ТҚМҲМ - тўлов қобилияти маржасининг ҳақиқий миқдори;

ТҚМНМ - тўлов қобилияти маржасининг норматив миқдори.


8. Умумий суғурта соҳасида ёки фақат қайта суғурта фаолиятини амалга оширадиган суғурталовчилар учун тўлов қобилияти маржасининг норматив миқдори бўлиб, қуйидаги учта миқдорнинг энг каттаси ҳисобланади:

суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капиталининг энг кам миқдори;

"мукофотлар усули" бўйича ҳисобланган миқдор;

"тўловлар усули" бўйича ҳисобланган миқдор.


9. "Мукофотлар усули" бўйича миқдор умумий суғурта соҳаси учун тузатувчи коэффициентни ўтган ўн икки ой мобайнида барча суғурта (қайта суғурта) шартномалари бўйича ҳисобланган суғурта мукофотлари суммасидан ушбу давр мобайнида тузилган суғурта (қайта суғурта) шартномаларининг бекор қилиниши (шартлари ўзгариши) муносабати билан суғурта қилдирувчиларга (қайта суғуртақилдирувчиларга) қайтарилган суғурта мукофотларини чегириб қолиб аниқланган миқдорнинг 20 фоизига кўпайтириш йўли билан ҳисобланади. Бунда 11 ва 13 классларга оид суғурта (қайта суғурта) шартномалари бўйича ҳисобланган суғурта мукофотлари 50

...
Время: 0.0325
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск