ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Фан / Илмий ташкилотлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.05.2017 й. 292-сон "Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг янгидан ташкил этилган илмий ташкилотлар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.05.2017 й.

N 292



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР

АКАДЕМИЯСИНИНГ ЯНГИДАН ТАШКИЛ ЭТИЛГАН

ИЛМИЙ ТАШКИЛОТЛАР ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси тузилмасига берилган ҳамда унинг таркибида янгидан ташкил этилган илмий-тадқиқот муассасалари фаолиятини ташкил этиш юзасидан зарур чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сон қарори билан Тарих институти Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси (кейинги ўринларда Фанлар академияси деб аталади) таркибига ўтказилганлиги, шунингдек В.И. Романовский номидаги Математика институти, Ядро физикаси институти, У.А. Орифов номидаги Ион-плазма ва лазер технологиялари институти, М.Т. Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти, Полимерлар кимёси ва физикаси институти, Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти, Я. Ғуломов номидаги Археологик тадқиқотлар институти, Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти ҳамда Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи (кейинги ўринларда янгидан ташкил этилган илмий ташкилотлар деб аталади) янгидан ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар:

археологик ва этнологик тадқиқотларнинг назарий ва методологик жиҳатларини ишлаб чиқиш, XIX асрнинг иккинчи ярми - ХХ аср боши Ўзбекистон тарихини тизимли ўрганишни ташкил этиш, холисона ёндашув асосида ўзбек халқининг давлатчилиги тарихи бўйича тадқиқотларни амалга ошириш, ўтмишнинг сохталаштирилишига йўл қўймаслик, жаҳоннинг цивилизацион ривожланиши билан боғлиқликда Ўзбекистоннинг янги ва энг янги тарихи билан боғлиқ масалаларни ҳар томонлама ва чуқур тадқиқ этиш - Фанлар академияси Тарих институтининг;

математика фанлари: алгебра ва функционал анализ, дифференциал тенглама ва математик физика, динамик тизимлар назарияси, геометрия ва топология, эҳтимоллик назарияси ва математик статистика, амалий математика ва математик моделлаштириш математика фанларининг устувор йўналишлари бўйича халқаро стандартлар даражасида илмий тадқиқотлар олиб бориш - Фанлар академияси В.И. Романовский номидаги Математика институтининг;

ядро физикаси, элементар зарралар ва амалий ядро физикаси, қаттиқ жисм радиацион физикаси ва наноматериаллар физикаси, ядро аналитикаси ва радиокимё, илмий приборсозлик ва амалий электрониканинг истиқболли йўналишларида тадқиқотлар олиб бориш - Фанлар академияси Ядро физикаси институтининг;

электроника, фотоника, молекуляр физика ва иссиқлик физикаси, ярим ўтказгичлар ва янги материаллар технологияси соҳасида илмий тадқиқотлар олиб бориш, замонавий жаҳон тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда оригинал ион-плазма, лазер технологияларини ишлаб чиқиш - Фанлар академиясининг У.А. Орифов номидаги Ион-плазма ва лазер технологиялари институтининг;

табиий ва синтетик полимерлар, нанокомпозицион материаллар соҳасида илмий тадқиқотлар олиб бориш, нанокимё, нанофизика, юқори молекуляр бирикмалар нанотехнологиялари соҳасидаги илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва чуқурлаштириш, полимер асосида учинчи авлод энергиянинг муқобил манбаларини яратиш, маҳаллий полимер препаратлар, материаллар ва технологияларни яратиш ҳамда иқтисодиёт тармоқларида жорий этиш - Фанлар академияси Полимерлар кимёси ва физикаси институтининг;

шарқ тилларидаги қадимги ва ўрта асрлар шарқ қўлёзмалари ва тарихий ҳужжатларни сақлаш, тизимлаштириш, реставрация қилиш, рақамлашни таъминлаш, Ўзбекистонда сақланаётган ноёб қўлёзмаларнинг электрон базасини яратиш ва жорий этиш, улар чуқур ўрганилишини ва илмий тавсифлари тузилишини ташкил этиш - Фанлар академиясининг Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтининг;

ўзбек тили, адабиёти ва фольклорларининг тарихан шаклланган адабий, лингвистик мактаблари ва таълимотларини тадқиқ этиш, ўзбек тилининг базавий академик ва ўқув грамматикаларини яратиш, ўзбек тилининг фонетик тизими бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш, ўзбек тили, адабиёти ва фольклорининг тарихий ривожланиши тамойилларини, шунингдек замонавий тил ва адабий жараёнлар қонунларини, миллий-адабий анъаналарнинг тил ва адабиётнинг ҳозирги ҳолатига таъсири масалаларини тадқиқ этиш, тиллар ва адабиётларнинг ўзаро алоқаси билан боғлиқликда ўзбек тили ва адабиётининг ўзига хослигини ўрганиш - Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин.

3. Тарих институти, В.И. Романовский номидаги Математика институти, Ядро физикаси институти, У.А. Орифов номидаги Ион-плазма ва лазер технологиялари институти, Полимерлар кимёси ва физикаси институти, Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти, Я. Ғуломов номидаги Археологик тадқиқотлар институти, Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти ҳамда Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейининг тузилмалари 1 - 10-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

Фанлар академияси президентига, зарурият бўлганда, илмий ташкилотларининг тасдиқланган тузилмаларига ходимларнинг умумий белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

4. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижалари бўйича ажратиладиган грантлар;

Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейини, шунингдек ноёб илмий объект сифатида янгидан ташкил этилган илмий ташкилотларининг алоҳида бўлинмаларини жорий сақлаб туриш учун ажратиладиган мақсадли бюджет маблағлари;

тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган тушумлар, халқаро молия институтлари ва бошқа институтларнинг, хорижий ҳукумат ташкилотларининг грантлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Фанлар академиясининг янгидан ташкил этилган илмий ташкилотлар фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади.

5. Фанлар академияси икки ой муддатда:

янгидан ташкил этилган илмий ташкилотларининг уставлари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини ва улар давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

янгидан ташкил этилган илмий ташкилотларини юқори малакали илмий кадрлар ва истиқболли ёш мутахассислар билан бутлашни таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги билан биргаликда янгидан ташкил этилган илмий муассасаларнинг илмий тадқиқотлари мавзуларини, уларнинг замонавий талабларга ва жаҳон илмий ютуқлари даражасига мувофиқлигини, шунингдек иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларининг илм-фанни кўплаб талаб этадиган технологияларга реал эҳтиёжидан келиб чиқиб ва амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий қайта ўзгартиришларни ҳисобга олиб танқидий таҳлил қилсин ва қайта кўриб чиқсин;

Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги Меҳнат вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда республика илмий ташкилотларининг ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

6. Фанлар академиясининг Ядро физикаси институтида олиб борилаётган илмий тадқиқотларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Молия вазирлигининг Фанлар академиясининг Ядро физикаси институтининг ВВР-СМ тадқиқотчилик ядро реактори фаолият кўрсатишини давом эттириши тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий ташкилотларининг илмий ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом 11-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

8. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 12-иловага* мувофиқ рўйхат бўйича бинолар ва иншоотларни оператив бошқариш ҳуқуқи билан белгиланган тартибда берсин, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси эса қабул қилиб олсин.


9. Бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан:

Фанлар академиясининг Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти ҳамда Фанлар академиясининг Тарих институти Тошкент шаҳри, Шаҳрисабз кўчаси, 5-уй манзилида;

Фанлар академиясининг Микробиология институти Тошкент шаҳри, А. Қодирий кўчаси, 7б-уй манзилида жойлаштирилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Фан ва технологиялар агентлиги Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг тугатилаётган илмий-тадқиқот муассасаларининг илмий-техник лойиҳалари, асбоб-ускуналари, моддий бойликлари ва бошқа мол-мулкини, шу жумладан автотранспорт воситалари ва ёқилғи-мойлаш материаллари лимитларини бир ой муддатда тўлиқ хатловдан ўтказсинлар, уларни Фанлар академиясининг янгидан ташкил этилган илмий-тадқиқот муассасаларига берсинлар.


11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу қарор қоидаларидан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2017 йил учун тасдиқланган харажатлари рўйхатига тегишли ўзгартиришлар киритсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 13-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва илм-фан масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов



*) 12-илова рус тилидаги матнда берилган.





Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 18 майдаги

292-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг

У.А.Орифов номидаги Ион-плазма ва лазер

технологиялари институтининг

ТУЗИЛМАСИ

  

















Директор

Илмий кенгаш






































Директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари





Илмий котиб

Директорнинг умумий масалалар бўйича ўринбосари

Бош юрисконсульт

1









Нанотаркибий материалларда оптик ва электрон жараёнлар лабораторияси

6

Ион-плазма технологиялари лабораторияси

22



















Бухгалтерия

3






Маъмурий-хўжалик хизмати

2






Физика жараёнларини моделлаштириш лабораторияси

4






Лазер нурланишнинг жисм билан ўзаро таъсири лабораторияси

11






Кадрлар бўйича инспектор

1






"Материалларни тадқиқ этиш ва уларга ишлов бериш лабораторияси" ноёб илмий объект

11






Оптика ва спектроскопия лабораторияси

11






Кўп фазали тизимларнинг иссиқлик физикаси лабораторияси

11






Махсус қисм

1











Конденцияланган муҳит физикаси лабораторияси

11






Ўзбекистон физика журнали






Ихтисослаштирилган конструкторлик-технология бюроси

24







































Адсорбцион ва эмиссион ҳодисалар лабораторияси

11
















































































            

Ходимларнинг чекланган умумий сони бажариладиган илмий-тадқиқот ва инновация ишлари ҳажмига қараб 134 нафаргачани, шу жумладан илмий ходимлар 113 нафаргачани ташкил этади.

Ёрдамчи ходимлар сони қонун ҳужжатларига мувофиқ нормативлар бўйича белгиланади.

Илмий-техник лойиҳаларни амалга ошириш учун мутахассислар ва олимлар шартнома асосида қўшимча жалб этилиши мумкин.





Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 18 майдаги

292-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси

Полимерлар кимёси ва физика институтининг

ТУЗИЛМАСИ

         


















Директор

Илмий кенгаш




































Директорнинг илм-фан ва инновациялар бўйича ўринбосари





Директорнинг умумий масалалар бўйича ўринбосари

Илмий котиб

Бош юрисконсульт

1









Истиқболли полимерлар синтези лабораторияси

11

Полимерлар кимёси ва физикасининг назарий асослари лабораторияси

11

Ахборот-таҳлил хизмати

1

Хўжалик ва муҳандислик-техника хизмати

2

Бухгалтерия

2

Нанотаркибий композицион полимер материаллар ва полимерлар физикаси лабораторияси

11

Целлюлоза ва унинг ҳосилалари кимёси ва технологияси лабораторияси

11







Кутубхона

2

Кадрлар бўйича инспектор

1

















































Махсус қисм

1









Тадқиқотларнинг физик ва физико-кимёвий усуллари лабораторияси

11





































































































             

Ходимларнинг чекланган умумий сони бажариладиган илмий-тадқиқот ва инновация ишлари ҳажмига қараб 69 нафаргачани, шу жумладан илмий ходимлар 57 нафаргачани ташкил этади.

Ёрдамчи ходимлар сони қонун ҳужжатларига мувофиқ нормативлар бўйича белгиланади.

Илмий-техник лойиҳаларни амалга ошириш учун мутахассислар ва олимлар шартнома асосида қўшимча жалб этилиши мумкин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 18 майдаги

292-сон қарорига

7-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Фанлар

академиясининг Абу Райҳон Беруний

номидаги Шарқшунослик институтининг

ТУЗИЛМАСИ















Директор




Илмий кенгаш



















































Директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари

Шарқ қўлёзмалари фонди мудир

Директорнинг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари

Илмий котиб

Халқаро алоқалар бўйича мутахассис

1





Шарқ халқлари илм-фани ва маданияти тарихи бўлими*

7

Шарқ қўлёзмалари фонди

4

Бухгалтерия

3





Кадрлар бўйича инспектор

1









Консервация ва реставрация бўлими

7





Кутубхона

3

Исломшунослик ва ижтимоий фикр бўлими*

6

Маъмурий-хўжалик хизмати**









Сканерлаш ва микрофильмлаштириш бўлими

4





Мультимедиа хизмати ва нашр ишлари бўлими*

5





Тарихий манбашунослик бўлими*

10





Бош юрисконсульт

1





Картотека зали

3

























Қўлёзмаларни катологлаштириш ва электрон каталогларни қўллаб-қувватлаш бўлими

10





















Хорижий Шарқ мамлакатларининг замонавий муаммолари бўлими*





















































































Марказий Осиё тарихи (қадимги ва ўрта асрлар) бўлими*

8

Шарқ мумтоз адабиётлари бўлими*

5






























































































Тарихий ҳужжатларни тадқиқ этиш ва нашр қилиш бўлими *

5

































































































               

Ходимларнинг чекланган умумий сони (ёрдамчи ходимлардан ташқари) - 88 нафар, шу жумладан маъмурий-бошқарув ходимлари - 8 нафар.


*) Давлат илмий-техника дастурлари доирасида ажратилган грантлар ҳисобига таъминланади.

Илмий-техник лойиҳаларни амалга ошириш учун мутахассислар ва олимлар шартнома асосида қўшимча жалб этилади.

**) Ёрдамчи ходимлар сони қонун ҳужжатларига мувофиқ нормативлар бўйича белгиланади.





Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 18 майдаги

292-сон қарорига

9-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Фанлар

академияси Ўзбек тили, адабиёти

ва фольклори институтининг

ТУЗИЛМАСИ

  


Директор

  

  

  

Илмий кенгаш

Директор ўринбосари

Илмий котиб

Фольклор бўлими

11

Адабиёт назарияси ва адабий

алоқалар бўлими

7

Бош юрисконсульт

1


Ўзбек мумтоз адабиёти тарихи бўлими

5

Ўзбек тили тарихи ва диалектология бўлими

5

Кадрлар бўйича инспектор

1

Бухгалтерия

2

ХХ аср ўзбек адабиёти ва замонавий адабий жараён бўлими

5

Замонавий ўзбек тили

Бўлими

5

Маъмурий-хўжалик хизмати

2

"Фольклор архиви" ноёб

илмий объекти

3

Терминология ва лексикография бўлими

5

Социолингвистика

бўлими

5

            

Ходимларнинг чекланган умумий сони бажариладиган илмий-тадқиқот ва инновация ишлари ҳажмига қараб 60 нафаргачани, шу жумладан илмий ходимлар 51 нафаргачани ташкил этади.

Ёрдамчи ходимлар сони қонун ҳужжатларига мувофиқ нормативлар бўйича белгиланади.

Илмий-техник лойиҳаларни амалга ошириш учун мутахассислар ва олимлар шартнома асосида қўшимча жалб этилиши мумкин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 18 майдаги

292-сон қарорига

10-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Фанлар

академиясининг Алишер Навоий

номидаги Давлат адабиёт музейининг

ТУЗИЛМАСИ















Директор

Илмий кенгаш








































Экспозиция бўлими

12

Директор ўринбосари

Илмий котиб

Бош юрисконсульт

1

Қўлёзмалар фонди ва ёзувчилар архиви бўлими

2

Маъмурий-хўжалик хизмати

1






Бухгалтерия

3
























Кадрлар бўйича инспектор

1

Марказий Осиё халқлари адабий ёдгорликларини илмий тавсифлаш ва тадқиқ этиш бўлими

4











































Ахборот-коммуникация технологиялари бўйича мутахассис

1



















































            

Ходимларнинг чекланган умумий сони бажариладиган илмий-тадқиқот ва инновация ишлари ҳажмига қараб 28 нафаргачани, шу жумладан илмий ходимлар 4 нафаргачани ташкил этади.

Ёрдамчи ходимлар сони қонун ҳужжатларига мувофиқ нормативлар бўйича белгиланади.

Илмий-техник лойиҳаларни амалга ошириш учун мутахассислар ва олимлар шартнома асосида жалб этилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 18 майдаги

292-сон қарорига

13-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШЛАР


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2016 йил 13 майдаги 152-сон қарорига 1-иловада (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2016 й., 20-сон, 222-модда):

"Илмий ишлар бўйича проректор - Ўзбек тили ва адабиёти илмий-тадқиқот институти директори" блоки "Илмий ишлар бўйича проректор" блоки билан алмаштирилсин;

"Ўзбек тили ва адабиёти илмий-тадқиқот институти" ва Ўзбек тили ва адабиёти музейи" блоклари чиқариб ташлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 23 сентябрдаги 323-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2016 й., 39-сон, 461-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги марказий аппаратининг тузилмасидан "Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи-методик марказ" блоки чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 22 май, 20-сон, 371-модда


































Время: 0.2163
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск