ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ёнғин хавфсизлиги. Ёнғинга қарши тадбирлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.05.2017 й. ПҚ-2992-сон "Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёнғин-қутқарув бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

23.05.2017 й.

N ПҚ-2992



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАВҚУЛОДДА

ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРЛИГИ ЁНҒИН-ҚУТҚАРУВ

БЎЛИНМАЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТУБДАН

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА

[Кўчирма]


Мустақиллик йилларида мамлакатимизда изчил амалга оширилган комплекс чора-тадбирлар натижасида аҳоли ҳаёти ва соғлиғи, давлат мулки, жисмоний ва юридик шахслар мулкининг ишончли ҳимоясини таъминлайдиган яхлит ёнғин хавфсизлиги тизими шакллантирилди.

Лекин ёнғин хавфсизлиги соҳасида қабул қилинган қонун ҳужжатларига қарамай, бугунги кунда мамлакатимизда аҳоли, тадбиркорлар, давлат органларининг ёнғинларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш масалаларига тегишли муносабати шаклланмади, шу билан бирга, ички ишлар органларининг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги назорат фаолиятининг шакл ва усуллари замон талабларига жавоб бермайди. Хусусан, қуйидагилар бу борадаги тизимли камчиликлар сирасига киради:

ёнғин хавфсизлиги инспекторларининг ўз функционал мажбуриятларини лозим даражада бажармаётгани, малакасиз хатти-ҳаракатларга йўл қўяётган ҳолатлари кузатилмоқда, ушбу лавозимларга тегишли олий маълумоти йўқ ходимларни қабул қилиш тизими пайдо бўлгани, инспекторлар аҳоли, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан тўлақонли ҳамкорлик қилмаётгани бунга сабаб бўлмоқда;

тизимга, шу жумладан, шошилинч хизматлар билан ҳамкорлик қилиш ва ёнғин ўчириш бўлинмаларининг кучлари ва воситаларини бошқариш соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш ишлари талаб даражасида йўлга қўйилмаган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелда қабул қилинган "Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ ҳамда барча даражадаги бўғинларнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини такомиллаштириш мақсадида:

2. Қайд этилсинки, Ўзбекистон Республикасининг "Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари зиммасига уларга қарашли объект ва ҳудудларда ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилиши учун шахсий жавобгарлик юклатилган.

Юқорида кўрсатилган мансабдор шахслар ҳар чоракда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича йиғилишлар ўтказиши, улар доирасида ўзига қарашли объект ва ҳудудларнинг ёнғинга қарши ҳолатини танқидий таҳлил қилиб бориши шартлиги белгилаб қўйилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:

ёнғин хавфсизлиги инспекторларининг жавобгарлигини ошириш мақсадида уларнинг ҳар бирига хизмат ҳудуди доирасида муайян секторни бириктириш тўғрисида;

ёнғин-қутқарув бўлинмаларининг ёнғин техникаси парки ва махсус жиҳозларини узлуксиз янгилаш мақсадида ҳар йили 38 та асосий ёнғинни ўчириш автомобили, стреласининг узунлиги 35 метргача бўлган 6 та ёнғин автонарвони, 1000 та ёнғинни ўчириш енглари комплекти, нафас олиш аъзоларини ҳимоя қиладиган 300 та аппарат ва бошқа ёнғин-техника мулкини харид қилиш тўғрисида;

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги техника хизматининг ҳудудий бўлинмаларига жисмоний ва юридик шахсларнинг махсус техникаси ва жиҳозларига техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва диагностика хизматлари кўрсатиш ҳуқуқини бериш тўғрисида.

5. Ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги ёнғин хавфсизлиги бошқармалари (марказлари, бўлимлари, бўлинмалари) намунавий тузилмалари 8, 9, 10-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.

6. Ҳафтанинг ҳар чоршанба куни "Фавқулодда вазиятлар ва ёнғинлар профилактикаси куни" деб белгилансин ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигига қуйидаги вазифалар юклансин:

аҳоли, ташкилотлар ва таълим муассасалари ўртасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларига риоя этиш тўғрисида кенг тушунтириш ишларини олиб бориш, фавқулодда вазиятлар ва ёнғинларнинг олдини олиш ва муваффақиятли бартараф этиш тадбирларига жамоатчиликни кенг жалб қилиш;

маҳалла фаоллари билан биргаликда уйма-уй юриб тушунтириш ишларини амалга ошириш, уларнинг якунида фавқулодда вазиятлар ва ёнғинлар ҳолати бўйича аниқланган камчиликларни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида муҳокама қилиш;

барча даражадаги ҳокимлар билан биргаликда содир бўлган йирик ва ўзига хос хусусиятли фавқулодда вазиятлар ва ёнғинларнинг сабабларини, улар вужудга келишига олиб келган шарт-шароитларни ҳамда тегишли ҳудудлардаги объектларнинг ҳолатини чуқур ва танқидий таҳлил қилишни ташкил этиш, унинг якунида уларнинг олдини олиш ва бартараф этиш учун шарт-шароитлар яратишга қаратилган "йўл хариталари"ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

ўта муҳим давлат аҳамиятига эга ҳамда ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда ёнғин хавфсизлиги ва фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишни мустаҳкамлаш, уларнинг раҳбарлари билан ёнғин-тактик ўқув ва машғулотлар, тушунтириш ишларини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш;

оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғида фавқулодда вазиятлар ва ёнғинлар, уларнинг олдини олиш ва содир бўлганда қандай ҳаракат қилиш тўғрисидаги маълумотларни ёритиш;

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан келишган ҳолда марказий ва ҳудудий телеканалларда фавқулодда вазиятлар ва ёнғинлар билан боғлиқ воқеаларни, уларнинг юзага келиши сабаблари ва шарт-шароитларини ёритишга бағишланган махсус ахборот кўрсатуви, шунингдек, воқеаларни ёритиш гуруҳлари томонидан тайёрланадиган ҳодиса содир бўлган жойлардан уларни бартараф этиш бўйича тезкор репортажларни эфирга узатиш.

16. Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмаётган ва ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича четдан олиб келинадиган асбоб-ускуналар, техника, алоқа тизимлари ва воситалари, дастурий маҳсулотлар ва бошқа моддий-техник воситалар 2025 йилнинг 1 январига қадар божхона тўловларидан озод қилинсин (божхона расмийлаштируви йиғимлари ва қўшилган қиймат солиғи бундан мустасно).

17. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов ва Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири вазифасини бажарувчи Т.А. Худайбергенов зиммасига юклансин.


Ўзбекистон Республикаси Президенти                            Ш. Мирзиёев



*) 8 - 11-иловалар берилмайди.



"Халқ сўзи", 2017 йил 24 май


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)










































Время: 0.1908
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск