ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Олий таълимдан кейинги таълим (аспирантура, докторантура, ординатура) /

Олий таълимдан кейинги таълим тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 22.05.2017 й. 304-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 22 майдаги

304-сон қарорига

2-ИЛОВА



Олий таълимдан кейинги таълим тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом олий таълимдан кейинги таълим институтида таҳсил олишни ташкил этиш ва ўқиш тартибини белгилайди.

2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


олий таълимдан кейинги таълим - докторлик диссертациясини тайёрлаш ва ҳимоя қилиш мақсадида мутахассисликни чуқур ўрганишни ва илмий изланишлар олиб боришни назарда тутадиган таянч докторантура, докторантура ва мустақил изланувчанлик асосида илмий даражага эга илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлашни таъминлайдиган таълим тури;


олий таълимдан кейинги таълим институти - илмий ташкилот ёки таълим муассасаларида таянч докторантура, докторантура ёки мустақил изланувчилик шаклларидаги олий таълимдан кейинги таълимни амалга ошириш тизими;


стажёр-тадқиқотчилик - ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда тегишли ихтисослик бўйича илмий ва илмий-ижодий изланишларни олиб бориш ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун изланувчини тайёрлаш шакли;


таянч докторантура - фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) илмий даражасига даъвогар изланувчилар учун ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисослиги бўйича олий таълимдан кейинги таълим шакли;


докторантура - фан доктори (Doctor of Science (DSc) илмий даражасига даъвогар изланувчилар учун ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисослиги бўйича олий таълимдан кейинги таълим шакли;


мустақил изланувчилик - фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) ёки фан доктори (Doctor of Science (DSc) илмий даражаларига даъвогар изланувчилар учун ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисослиги бўйича олий таълимдан кейинги таълим шакли;


стажёр-тадқиқотчи - илмий ташкилот ёки таълим муассасаларига стажёр-тадқиқотчиликка белгиланган тартибда қабул қилинган шахс;


докторант - илмий ташкилот ёки таълим муассасаларига таянч докторантура ёки докторантурага белгиланган тартибда қабул қилинган шахс;


мустақил изланувчи - илмий ташкилот ёки таълим муассасаларига мустақил изланувчиликка белгиланган тартибда қабул қилинган шахс;


изланувчи - фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун докторлик диссертациясини тайёрлаётган шахс;


олий таълимдан кейинги таълимни мувофиқлаштиришнинг ягона электрон тизими (кейинги ўринларда - Ягона электрон тизим) - олий таълимдан кейинги таълим институтларига қабул қилиш, стажёр-тадқиқотчи ва изланувчиларнинг якка тартибдаги режалари бажарилиши бўйича ҳисоботларни шакллантириш бўйича ҳужжатларнинг электрон алмашинувини ташкил этишга мўлжалланган ахборот тизими.

3. Олий таълимдан кейинги таълим институтида таълим қуйидаги шаклларда ташкил этилади:

таянч докторантура;

докторантура;

мустақил изланувчилик.

Стажёр-тадқиқотчилик институти олий таълимдан кейинги таълим институтига тайёргарлик босқичи ҳисобланади.

4. Олий таълимдан кейинги таълим институти илмий ташкилот ва таълим муассасалари ҳузурида фан ва техниканинг муҳим тармоқларида олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш, шунингдек фан ва технологияларнинг устувор йўналишларида фундаментал тадқиқотларни ривожлантириш, давлат илмий дастурларини амалга ошириш мақсадида очилади.

5. Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида истиқомат қилаётган фуқаролиги бўлмаган шахслар бундан мустасно) олий таълимдан кейинги таълим институтларига ўқишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ва/ёки халқаро шартномаларга мувофиқ тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида истиқомат қилаётган фуқаролиги бўлмаган шахслар олий таълимдан кейинги таълим институтларига ўқишга фуқаролар билан тенг ҳуқуқларда қабул қилинади.

Ўзбекистон Республикасида инвестиция визасига эга бўлган хорижий инвесторлар ҳамда уларнинг оила аъзолари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган шартларда олий таълимдан кейинги таълим институтларига ўқишга киришга ва таълим олишга ҳақли.

6. Олий таълимдан кейинги таълим институтига қабул қилинаётган магистр ёхуд клиник ординатурага (тиббиёт фанлари учун) ёки мутахассислик дастурлари бўйича (1997 йилгача) олинган олий маълумот тўғрисидаги дипломга эга бўлиш, фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) ёки унга тенглаштирилган хорижий мамлакатларда илмий даражага эга бўлганлар мутахассислиги олий таълимдан кейинги таълим ихтисослиги тегишли бўлган фан соҳасига мувофиқ бўлиши шарт. Фан соҳалари мос келмаганда ёки олий таълимдан кейинги таълимда фаннинг турдош соҳалари бўйича олиш режалаштирилганда талабгорлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (кейинги ўринларда ОАК деб аталади) белгилаган фанлар бўйича қўшимча имтиҳонлар топшириши лозим.

Шу билан бирга, тиббиёт, фармацевтика, ветеринария мутахассисликлар бўйича олий таълимдан кейинги таълим институтига фаннинг турдош соҳалари бўйича қабул қилинишга йўл қўйилмайди.

Бакалавриат таълими йўналиши ва магистратура мутахассислиги таълимнинг турли соҳаларига тегишли бўлганда, ОАК томонидан белгиланган фанлар бўйича қўшимча имтиҳонлар топшириш шарти билан, бакалавриат таълимининг йўналишига тегишли бўлган таълим соҳасига мувофиқ бўлган мутахассислик бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун докторлик диссертациясининг белгиланган тартибда тайёрланишига ва ҳимоя қилинишига йўл қўйилади.


7. Олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрларни сифатли тайёрлашни таъминлаш, шунингдек диссертация тадқиқотларни ўтказишда уларга илмий ва ўқув-услубий ёрдам кўрсатиш мақсадида фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш истагидаги талабгорлар Коллегиал орган қарори билан илмий раҳбарларга, фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш истагидаги талабгорлар эса - илмий консультантларга бириктирилади.

Фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрланадиган диссертация тадқиқотлари илмий консультантни тайинланмасдан ҳам амалга оширилиши мумкин.

8. Фан доктори бир вақтнинг ўзида тўрттадан кўп бўлмаган изланувчиларга илмий раҳбар ва консультант бўлиши мумкин. Сўнгги уч йилда изланувчилари ўз вақтида ҳимоя қилган илмий раҳбар ва илмий консультантларга илмий ёки таълим ташкилотларининг коллегиал органи хулосаси асосида олтитадан кўп бўлмаган изланувчилар бириктирилиши мумкин.

Илмий унвони бўлган фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) бир вақтнинг ўзида иккитадан кўп бўлмаган изланувчиларга илмий раҳбарлик қилиши мумкин. Сўнгги уч йилда изланувчилари ўз вақтида ҳимоя қилган илмий раҳбарларга таълим ёки илмий ташкилотнинг коллегиал органи хулосаси асосида учтадан кўп бўлмаган изланувчилар бириктирилиши мумкин.

Хорижий фуқароларга ёки фуқаролиги бўлмаган изланувчиларга ўрнатилган меъёрдан ортиқ илмий раҳбар ёки консультантлар тайинланиши мумкин.


2-БОБ. ОЛИЙ ТАЪЛИМДАН КЕЙИНГИ ТАЪЛИМ

ИНСТИТУТЛАРИНИ ОЧИШ ТАРТИБИ

9. Илмий ташкилот ва таълим муассасалари ўзлари тизимига кирадиган тегишли вазирликлар, идоралар ва ташкилотларга таянч докторантура ёки докторантурани очишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қуйидаги ҳужжатлар билан мурожаат қилади:

олий таълимдан кейинги таълим институтини очиш бўйича муассасанинг мувофиқлаштирувчи-коллегиал органнинг (кейинги ўринларда Коллегиал орган деб юритилади) (илмий кенгаш, кенгаш, илмий-техник кенгаш, илмий-мувофиқлаштирувчи кенгаш ва ҳ. к.) тегишли қарори;

Низомнинг иловасига мувофиқ тегишли мутахассисликлар бўйича тадқиқот олиб борувчи фан номзоди, фалсафа доктори (PhD), фан докторлари тўғрисидаги кадрлар бўлими томонидан тасдиқланган маълумот;

шунингдек, олий таълимдан кейинги таълим фаолиятини сифатли таъминлашда моддий-техник база мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар.

10. Тизимида илмий ва таълим ташкилотлари бўлган вазирлик, идора ва ташкилотлар мурожаат тушган ва барча зарур ҳужжатлар тақдим этилган санадан бошлаб бир ой муддатда олий таълимдан кейинги таълим институтини очиш ёки очишни рад этиш тўғрисида коллегиал орган қарорини қабул қиладилар. Қабул қилинган қарор ўн кун муддатда тегишли илмий ва таълим ташкилотларига юборилади.

Олий таълимдан кейинги таълим институтини очиш тўғрисидаги қарорнинг нусхаси ахборот учун ОАК, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига юборилади.

Ўзларида олий таълимдан кейинги таълим институтлари очилган илмий ташкилотлар ва таълим муассасалари ҳам мустақил изланувчилик тартибида олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаши мумкин.

Хорижий ёки нодавлат илмий ёки таълим ташкилотларига олий таълимдан кейинги таълим институтини очиш мазкур Низомнинг 9 ва 10-бандларида белгиланган тартибда амалга оширилади. Бунда мазкур ташкилотларга қабул квотаси ушбу Низомнинг 13 ва 14-бандларига мувофиқ шакллантирилган умумий қабул квотаси доирасида ажратилади.

11. Илмий ташкилот ёки таълим муассасаларидаги олий таълимдан кейинги таълим институтларини аккредитациядан ўтказиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан амалга оширилади.

12. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш масалаларида тасарруфида илмий ташкилот ва таълим муассасаларига эга вазирлик ва идораларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради.


3-БОБ. ОЛИЙ ТАЪЛИМДАН КЕЙИНГИ ТАЪЛИМНИ

ТАЯНЧ ДОКТОРАНТУРА ВА ДОКТОРАНТУРА

ШАКЛИДА ТАШКИЛ ЭТИШ

13. Таянч докторантура ва докторантурага Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига ва тўлов-контракт асосида ўқитиш учун қабул квотаси (кейинги ўринларда қабул квотаси деб аталади), қоида тариқасида, тегишли ўқув йили учун тасдиқланган олий таълим муассасаларига давлат буюртмаси асосида магистратура мутахасcисликларига ўқишга қабул қилиш умумий параметрларининг 30 фоизидан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.

Тизимида илмий ташкилот ёки таълим муассасалари бўлган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳар йили 1 июнгача бўлган муддатда Ягона электрон тизим орқали электрон шаклда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига илмий даражали кадрларга бўлган эҳтиёжлар, амалдаги олий таълимдан кейинги таълим институтларининг самарадорлиги, таълим олаётган стажёр-тадқиқотчилар, докторантлар ва мустақил изланувчилар контингенти, илмий раҳбарлар ва илмий консультантларнинг самарали ишлари, шунингдек, мазкур Низомда белгиланган битта илмий раҳбар ва битта илмий консультантга бириктириладиган изланувчилар ва стажёр тадқиқотчилар сонидан келиб чиқиб, кейинги йилдан бошлаб аттестациядан ўтган йўналишлар бўйича стажёр-тадқиқотчиликка, таянч докторантурага, докторантурага қабул квотаси бўйича асосланган таклифлар билан мурожаат қиладилар.

14. Тизимида илмий ва таълим ташкилотлари бўлган вазирлик ва идоралар тегишли илмий ва таълим ташкилотлари томонидан қабул квотаси бўйича асосланган таклифларни ҳар йили 10 июнгача Ягона электрон тизим орқали Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига юборилишини таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги қабул квотаси бўйича асосланган таклифларни бюджет параметрлари асосида кўриб чиқиб ҳар йили 1 августга қадар Инновацион ривожланиш вазирлигига Ягона электрон тизим орқали юборилади.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги тизимида илмий ва таълим ташкилотлари бўлган вазирлик ва идоралар билан қатъий равишда келишган ҳолда ҳар йили 20 августга қадар илмий ва таълим ташкилотлари кесимида аккредетациядан ўтган ихтисосликлар бўйича олий таълимдан кейинги таълим институтларининг самарадорлик кўрсаткичларига асосан қабул квотасини тасдиқлайди.

Қабул квотаси миқдорини илмий ва таълим ташкилотлари кесимида тақсимлашда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва тизимида илмий ва таълим ташкилотлари бўлган вазирлик ва идоралар ўртасида келишмовчилик юзага келган тақдирда тегишли вазирлик ёки идора тизимидаги илмий ва таълим ташкилотлари учун қабул квотаси миқдорини белгилаш Вазирлар Маҳкамасининг IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаментининг кўрсатмасига мувофиқ амалга оширилади.

Илмий ва таълим ташкилотлари вазирлик ва идора томонидан бюджет маблағлари ҳисобидан ажратилган квоталардан ташқари эҳтиёж бўлган йўналишларига изланувчининг тўлов-контракт маблағлари ҳисобидан қўшимча қабул квотасини шакллантириши мумкин. Тўлов-контракт суммаси илмий ва таълим ташкилотлари тегишли бўйсунувидаги вазирлик, идора ва ташкилот томонидан белгиланади.

Илмий ва таълим ташкилотлари аккредитациядан ўтган ихтисосликлар бўйича олий таълимдан кейинги таълим институтларининг самарадорлик кўрсаткичларига асосан тақсимланган қабул квоталаридан ортиб қолган ўринлар ҳар йили 5 декабрга қадар Инновацион ривожланиш вазирлигига маълумот киритади.

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳар йили 10 декабрга қадар ортиб қолган қабул квоталарини илмий ва таълим ташкилотларининг илмий даражали кадрларга бўлган эҳтиёжларини ҳисобга олиб қайтадан тақсимлайди.

Илмий ва таълим ташкилотларига қайта тақсимланган квоталар кириш имтиҳонларида қатнашиб, кириш балидан паст балл тўплаган талабгорларнинг баллари кетма-кетлигида амалга оширилади ва бу ҳақидаги маълумотлар ҳар йили 15 декабрга қадар Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этилади.

15. Илмий ташкилот ва таълим муассасалар ҳар йили 1 сентябрдан кечикмасдан оммавий ахборот воситаларида қабул квоталарига мувофиқ ҳужжатларни қабул қилиш муддатларини, талаб қилинадиган ҳужжатлар, топшириладиган имтиҳонлар рўйхатини ва қабул квотаси миқдорини кўрсатган ҳолда таянч докторантура ва докторантурада ўқиш учун талабгорларнинг ҳужжатларини қабул қилиш тўғрисида эълон беради.

Ҳужжатлар илмий ташкилот ва таълим муассасалари қабул комиссияси томонидан 15 сентябрдан 15 октябргача бўлган даврда Ягона электрон тизим орқали қабул қилинади.

15-1. Стажёр-тадқиқотчиликка кирувчи шахслар магистр даражаси ёки клиник ординатура (тиббиёт фанлари учун), ёки олий маълумот (мутахассислик дастурлари бўйича 1997 йилгача) тўғрисидаги дипломга эга бўлиши лозим.

16. Таянч докторантурага қуйидагиларга эга бўлганлар қабул қилинади:

магистр даражасига ёхуд клиник ординатурани тугатган (тиббиёт фанлари учун), олий маълумот тўғрисидаги диплом (мутахассислик дастурлари бўйича) эга бўлганлар;

фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган илмий натижалар, шу жумладан илмий журналларда чоп этилган камида битта мақола ҳамда тегишли йўналишлар бўйича иккитадан кам бўлмаган илмий ишлар тўпламларига киритилган маъруза тезисларига эга бўлганлар.


17. Илмий ташкилот ва таълим муассасаларда ректор (директор) раислигида қабул комиссияси тузилади. Қабул комиссияси аъзолари ректор (директор) томонидан тегишли ихтисослик бўйича етакчи олимлар орасидан тайинланади.

Ихтисослик бўйича имтиҳонларни топширишда қабул комиссияси таркибида камида битта фан доктори ёки профессор бўлиши зарур, комиссиянинг қолган аъзолари фан номзодлари ёки фалсафа докторлари (PhD) бўлиши мумкин.


18. Стажёр-тадқиқотчилик ва таянч докторантурада ўқишга талабгорлар илмий ташкилот ёки таълим муассасаларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

ариза;

қисқача биографик маълумотнома;

меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун);

олий таълим муассасаси магистратураси дипломи ёки клиник ординатурани тугатганлик (тиббиёт фанлари учун), олий маълумот (мутахассислик дастурлари бўйича) тўғрисидаги диплом нусхаси;

нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси соҳиблари тегишли ҳужжат нусхасини тақдим этадилар.


19. Докторантурага қуйидагиларга эга бўлганлар қабул қилинади:

фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) ёхуд уларга тенглаштирилган хорижий давлатларда олинган илмий даражалар;

фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси ёхуд уларга тенглаштирилган бошқа илмий даражалар олгандан сўнг муҳим илмий ютуқларга эришиш, шу жумладан, фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган илмий журналларда чоп этилган камида учта илмий мақолага ҳамда илмий-амалий конференциялар, семинарлар ва тегишли илмий йўналишлар бўйича илмий ишлар тўпламларида камида иккита тезисга эга бўлиш.


20. Докторантурада ўқишга талабгорлар илмий ташкилот ёки таълим муассасаларда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

ариза;

қисқача биографик маълумотнома;

меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун);

олий маълумот, фан номзоди ёхуд фалсафа доктори (PhD) ёки хорижий давлатларда унга тенглаштирилган илмий даражага эга бўлганлиги тўғрисидаги диплом нусхаси;

тадқиқот мавзуси бўйича илмий маъруза ва фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрланган докторлик диссертацияси режасининг муфассал лойиҳаси;

нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари.

22. Таянч докторантурада ўқиш учун талабгорлар мутахассислик ва чет тили (таълимнинг олдинги даражаларида ўрганилган хорижий тил) бўйича кириш имтиҳонлари топширадилар. Талабгорларда IELTS (ўртача балли камида 5,5), TOEFL (РВТ) (567 баллдан кам бўлмаган), TOEFL (iBT) (87 баллдан кам бўлмаган), CEFR (В2 даражадан паст бўлмаган) бўйича тасдиқловчи амалдаги халқаро малака сертификатлари мавжуд бўлганда чет тилидан топшириладиган имтиҳонлардан озод этилади.

Кириш имтиҳонлари саволлари илмий ташкилот ёки таълим муассасасининг қабул комиссияси томонидан мутахассисликнинг моҳиятидан келиб чиқиб тузилади ва Коллегиал орган томонидан тасдиқланади.

Стажёр-тадқиқотчилик ва докторантурада ўқиш учун кираётган талабгорлар Коллегиал орган томонидан ихтисослик бўйича суҳбатдан ўтадилар.

Барча соҳалар шу жумладан, физика-математика ва техника фанлари бўйича олий таълимдан кейинги таълим институтларига қабул қилишда тегишли фан йўналишларида миллий сертификатга эга бўлган талабгор мутахассислик фани бўйича имтиҳондан озод этилади ва унга мутахассислик фани учун белгиланган максимал балл берилади.

23. Таянч докторантурага кириш имтиҳонлари ва докторантурага кириш учун суҳбат ҳар йили 1 - 25 ноябрь даврида ўтказилади.


24. Стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантурага ва докторантурага кирувчи талабгорларнинг кириш имтиҳонлари, суҳбат натижаларидан ва ажратилган қабул квотасидан келиб чиқиб, қабул комиссияси ва (ёки) Коллегиал орган томонидан 30 ноябргача бўлган муддатда қабул қилинганлардан танланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендиялари соҳиблари таянч докторантурага кириш имтиҳонларисиз қабул қилинади.

Бир неча талабгорларнинг стажёр-тадқиқотчиликка, таянч докторантурага ва докторантурага кириш имтиҳонлари ёки суҳбат натижалари бўйича улар томонидан тўплаган якуний баллари тенг бўлган тақдирда қуйидаги талабгорларга устунлик берилади:

а) стажёр-тадқиқотчилик ва таянч докторантурага:

магистратурани аъло баҳолар билан тамомлаганлар;

муаллифлик гувоҳномалари ва патентга эга бўлганлар;

журналларда, шу жумладан хорижий журналларда илмий мақолалар чоп этганлар;

б) докторантурага:

5 йилдан ортиқ илмий-педагогик стажга эга бўлганлар;

муаллифлик гувоҳномалари ва патентга эга бўлганлар;

монография (ижтимоий-гуманитар фанлар учун), талабгорнинг диссертация мавзуси бўйича тегишли илмий журналларда, шу жумладан хорижий журналларда чоп этилган сони бўйича (бошқа талабгорларга нисбатан) кўп миқдорда илмий мақолага эга бўлганлар;

диссертация тадқиқоти ҳажмининг 50 фоиздан кўп қисмини бажарганлар.

25. Қабул комиссияси таянч докторантурада таълим олувчиларнинг кириш имтиҳонлари натижаларини мажлис протоколи билан расмийлаштиради ва беш кун муддатда Коллегиал органга тасдиқлаш учун киритади. Стажёр-тадқиқотчилик ва докторантурада таълим олувчи талабгорлар бўйича ўтказилган суҳбат натижалари ҳам Коллегиал орган қарори билан тасдиқланади.

Шу билан бирга, Коллегиал орган қарорида таянч докторантура ва докторантурага қабул қилинганларнинг докторлик диссертацияси мавзулари тасдиқланади.

Қабул комиссияси докторантурага кириш имтиҳонлари ва суҳбат жараёнларини видео кузатув остида (онлайн трансляция) ўтказиш чораларини кўради.

Таянч докторантурага кириш имтиҳонлари бўйича топшириладиган биринчи фан (мутахассислик ёки чет тили) умумий балининг 50 фоизидан кам балл тўплаган талабгорлар кейинги босқичга ўтказилмайди.

26. Стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантура ва докторантурага ўқишга қабул қилиш илмий ташкилот ёки таълим муассасаси раҳбари буйруғи билан ҳар йили 5 декабргача амалга оширилади. Бунда стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантура ва докторантурада таълим олиш кейинги йилнинг 1 январидан бошланади.

Ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқда илмий раҳбарлар ва илмий консультантлар (консультант бўлган тақдирда) ҳам белгиланади.


27. Стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантура ва (ёки) докторантурада ўқишга қабул қилинганлар, уларнинг тасдиқланган мавзулари, илмий раҳбарлари ва илмий консультантлари (консультантлар тайинланган ҳолатларда) тўғрисидаги маълумот:

илмий ташкилот ёки таълим муассасаси томонидан - юқори вазирлик, идора ва ташкилотларга ҳар йили 10 декабргача;

вазирлик, идора ва ташкилотлар томонидан - ҳар йили 15 декабригача Ягона электрон тизимга киритилади.

28. Стажёр-тадқиқотчи ва докторант илмий раҳбар ва консультант (консультант тайинланган ҳолатларда) билан биргаликда якка тартибдаги режасини ишлаб чиқади. Якка тартибдаги режа стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантурага ёки докторантурага ўқишга қабул қилингандан кейин бир ойда Коллегиал орган қарори билан тасдиқланади ва Ягона электрон тизимга юкланади.

29. Илмий раҳбар докторант учун ихтисослик бўйича назарий-методологик дастур ишлаб чиқади. Назарий-методологик дастур таянч докторантурага ўқишга қабул қилингандан бошлаб бир ой муддат ичида Коллегиал орган томонидан тасдиқланади.

Назарий-методологик дастур методологиянинг умумий концепцияси ва масалаларини, мазкур ихтисослик бўйича назарий асосларни ва илмий тадқиқот усулларини ўз ичига олади. Назарий-методологик дастур таянч докторант томонидан ўқишнинг биринчи йили мобайнида илмий раҳбарнинг ёрдамида ўзлаштирилади.


30. Ўқишга қабул қилинган санадан бошлаб:

стажёр-тадқиқотчиликда - таҳсил олувчи шахсларга стажёр-тадқиқотчи лавозим маошининг базавий миқдорига тенглаштирилган миқдорда стипендия тўланади;

таянч докторантурада - таҳсил олувчи шахсларга илмий даражага ёки илмий унвонга эга бўлмаган (2 йилгача илмий фаолият тажрибасига эга бўлган) кичик илмий ходим лавозим маошининг базавий миқдорига тенглаштирилган миқдорда стипендия тўланади;

докторантурада таҳсил олувчи шахсларга фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки илмий унвонга эга бўлган етакчи илмий ходим лавозим маошининг базавий миқдорига тенглаштирилган миқдорда стипендия тўланади.


31. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантура ва докторантурага ўқишга қабул қилиш бўйича тасдиқланган квоталарини ҳисобга олган ҳолда тайёрланган харажатлар сметасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатлар параметрларида белгиланган тартибда таълим муассасаси учун - "Таълим" соҳаси бўйича ва илмий ташкилот учун - "Фан" соҳаси бўйича зарур маблағлар ажратишни назарда тутади.

Олий ҳарбий таълим муассасаларига (кейинги ўринларда "ОҲТМ" деб юритилади) қабул қилинган таянч докторант ва докторантларнинг моддий таъминоти ҳарбий хизматчилар учун қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади.


32. Тегишли ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантура ва докторантурада ўқиш муддати узоқ вақт касал бўлиш, ҳомиладорлик ва туғиш таътилида бўлиш даврига, шунингдек ҳарбий йиғинларга чақирилиш муносабати билан узайтирилиши мумкин.

Стажёр-тадқиқотчи ва изланувчиларни бир илмий ёки таълим ташкилотидан бошқасига кўчиришга йўл қўйилмайди.

Қонунчиликда белгиланган тартибда тугатилган илмий ва таълим ташкилотларида таълим олган стажёр-тадқиқотчи ва изланувчилар тугатилган илмий ва таълим ташкилотларнинг ҳуқуқий вориси этиб белгиланган илмий ва таълим ташкилотларга ўқишни давом эттиришлари учун ўтказилади.

33. Фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига изланувчилар докторлик диссертацияларини Олий таълимдан кейинги таълимга қўйиладиган давлат таълим талабларига мувофиқ малакавий имтиҳонларни топширганларидан кейин ҳимоя қилишга қўйиладилар.

35. Таълим муассасасида илмий раҳбарлар ва консультантлар томонидан докторант билан олиб борилган иш умумий ўқув юкламасига киритилади ва қонунчиликда белгиланган тартибда ҳар бир стажёр-тадқиқотчи учун 75 соат ва докторант учун бир йилда 100 соат ҳажмида ҳар ойда тўланади.

ОҲТМда илмий раҳбарлар ва консультантларга иш ҳақи тўлови тизимида ОҲТМ мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар томонидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда амалга оширилади.

Илмий ташкилотда илмий раҳбарлар ва консультантларнинг докторантлар билан меҳнатига ҳақ тўлаш ҳар ойда ўқув машғулотлари ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлашнинг қонунчиликда белгиланган тартибида ҳар бир стажёр-тадқиқотчи учун 75 соат ва докторант учун бир йилда 100 соат ҳисобида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан "Фан" соҳасига ажратилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

Хорижий фуқаролар ёки фуқаролиги бўлмаган, шунингдек, тўлов-контракт асосида қабул қилинган докторантларнинг илмий раҳбарлари ва консультантларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ўқитиш учун келиб тушадиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

36. Стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантура ва докторантурада ўқиш муддати докторантларнинг умумий иш стажига қўшилади.

37. Олий таълимдан кейинги таълимни тугатганлар таянч докторантура ёки докторантурага қайта қабул қилинмайди.


4-БОБ. ОЛИЙ ТАЪЛИМДАН КЕЙИНГИ

ТАЪЛИМНИ МУСТАҚИЛ ИЗЛАНУВЧИЛИК

ШАКЛИДА ТАШКИЛ ЭТИШ

38. Фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси учун мустақил изланувчиликка қуйидагилар расмийлаштирилади:

магистр ёки клиник ординатура (тиббиёт фанлари учун) дипломи ёки олий маълумот тўғрисидаги (ихтисослик бўйича) дипломга эга бўлганлар;

белгиланган илмий мақолаларига эга бўлганлар.

39. Фан доктори (DSc) илмий даражаси учун мустақил изланувчиликка фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) ёки уларга тенглаштирилган хорижий мамлакатларда олинган дипломга эга бўлган, белгиланган тартибда талабларга мувофиқ илмий даража олганидан сўнг салмоқли илмий ютуқларга эришган шахслар расмийлаштирилади.


40. Илмий ташкилот ва таълим муассасалари талабгорларнинг мустақил изланувчиликка ҳужжатларини қабул қилиш йил давомида амалга оширилади.

41. Мустақил изланувчиликка талабгор қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза билан илмий ташкилот ёки таълим муассасасига Ягона электрон тизим орқали мурожаат қилади:

қисқача биографик маълумотнома;

фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчи сифатида расмийлаштириш учун магистрлик ёки клиник ординатура (тиббиёт фанлари учун) ёки олий маълумот (мутахассислик дастури бўйича) тўғрисидаги диплом нусхаси;

меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси;

илмий ишлар рўйхати ва уларнинг нусхаси;

фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчи сифатида расмийлаштириш учун фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) дипломи ёки хорижда олинган унга тенглаштирилган бошқа илмий даражалар дипломи нусхаси;

иш жойидан тавсифнома.


42. Тиббиёт фанлари бўйича мустақил изланувчи сифатида расмийлаштиришда илмий ташкилот ёки таълим муассасасининг Коллегиал органи қарори билан талабгордан клиник ординатурани (магистратурани) тугатгандан сўнг ёки илмий даражани олганидан сўнг илмий, илмий-педагогик ёки амалий иш стажига (икки йилдан тўрт йилгача бўлган муддатда) эга бўлиши талаб этилиши мумкин.

43. Мустақил изланувчиликка талабгорларни танлаб олиш ҳар чоракнинг учинчи ойигача бўлган муддатда ихтисослик бўйича суҳбат натижалари ва илмий ташкилот ёки таълим муассасасидаги қабул комиссиясининг тегишли хулосаси бўйича амалга оширилади.

Мустақил изланувчиликка талабгорлар билан ўтказилган суҳбат натижалари Коллегиал орган қарорлари билан тасдиқланади. Шу билан бирга, Коллегиал орган қарорида мустақил изланувчиларнинг диссертация мавзулари тасдиқланади ва илмий раҳбар ёки илмий консультант меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари белгиланади.


44. Талабгорлар илмий ташкилот ёки таълим муассасаси раҳбарининг ҳар чоракда 5 март, 5 июнь, 5 сентябрь ва 5 декабргача эълон қилинадиган буйруғи билан мустақил изланувчиликка расмийлаштириладилар. Буйруқда, шунингдек, мустақил изланувчиларнинг илмий раҳбарлари ва илмий консультантлари (консультант бўлган тақдирда) белгиланади.

45. Мустақил изланувчиликка қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ тегишли илмий ташкилот ва таълим муассаса томонидан буйруқ қабул қилинганидан сўнг 5 кун давомида Ягона электрон тизимга киритилади.

46. Мустақил изланувчилар расмийлаштирилганларидан сўнг бир ой муддатда илмий раҳбар ёки консультант (консультант бўлган тақдирда) билан келишган ҳолда якка тартибдаги режаларини Коллегиал органда кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун тақдим этадилар.

Мустақил изланувчининг якка тартибдаги режаси тегишли илмий ташкилот ёки таълим муассасаси томонидан Ягона электрон тизимга юкланади.

47. Амалдаги барча талабларни бажарган ва диссертациясини ОАК талабларига мувофиқ равишда расмийлаштирган мустақил изланувчилар диссертация ҳимоясига қўйилади.

48. Илмий ташкилот ёки таълим муассасасида илмий раҳбарлар ва консультантларнинг мустақил изланувчилар билан олиб борадиган иши учун ҳақ меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда ўқув машғулотлари олиб борилгани учун ҳар бир изланувчи ҳисобига бир йилда 50 соат ҳисобидан ҳар ойда тўланади.

Таълим муассасасида илмий раҳбар ёки консультант муассасанинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобдан ойлик маош олаётган бўлса, мустақил изланувчилар билан ишлаш унинг умумий ўқув юкламаси ҳажмига киритилиши мумкин.

Илмий раҳбарлар ва консультантларнинг хорижий фуқаролар ёки фуқаролиги бўлмаган мустақил изланувчилар билан меҳнатига ҳақ тўлаш ўқиш бўйича тузилган шартномаларга мувофиқ амалга оширилади.


49. Бир неча илмий ташкилот ёки таълим муассасасида бир вақтнинг ўзида мустақил изланувчиликка йўл қўйилмайди.


5-БОБ. ОЛИЙ ТАЪЛИМДАН КЕЙИНГИ

ТАЪЛИМНИ ТЎЛОВ-КОНТРАКТ

АСОСИДА ТАШКИЛ ЭТИШ

50. Хорижий фуқароларни ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни олий таълимдан кейинги таълим институтларига қабул қилиш ва ўқитиш қонун ҳужжатлари ва (ёки) Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ олий таълимдан кейинги таълимга қабул квоталаридан ташқари тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикасида инвестиция визасига эга бўлган хорижий инвесторлар ҳамда уларнинг оила аъзолари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган шартларда олий таълимдан кейинги таълим институтларига ўқишга киришга ва таълим олишга ҳақлидир.

51. Тўлов-контракт асосида олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширишда ўқитиш учун, жумладан илмий раҳбарлар ва консультантлар меҳнатига ҳақ тўлаш, тадқиқотлар ва экспериментлар ўтказиш билан боғлиқ харажатларни ҳисобга оладиган ҳақ миқдори, шунингдек уни тўлаш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда манфаатдор томонлар ўртасида тузиладиган шартнома билан белгиланади.


6-БОБ. ИЗЛАНУВЧИЛАР ФАОЛИЯТИ

САМАРАДОРЛИГИНИНГ МОНИТОРИНГИ


52. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, тизимда олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширувчи илмий ташкилотлар ва таълим муассасаларига эга вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда изланувчилар фаолиятининг самарадорлиги бўйича ҳар йили камида 1 марта мониторинг олиб борадилар.

Жойларга чиққан ҳолда мониторингни олиб бориш учун ишчи гуруҳ тузилади, унинг таркиби тизимида илмий ташкилот ва таълим муассасалари мавжуд бўлган тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар ходимлари таркибидан шакллантирилади.

53. Фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси учун изланувчилар фаолияти самарадорлигининг мониторинги қуйидаги мезонлар бўйича амалга оширилади:

а) ўқишнинг биринчи йилида:

диссертация мавзуси бўйича тасдиқланган якка тартибдаги режанинг мавжудлиги ва унинг бажарилиши;

ихтисослик бўйича тасдиқланган назарий-методологик дастурнинг мавжудлиги ва унинг бажарилиши;

тегишли журналларида диссертация мавзуси бўйича камида битта илмий мақоланинг чоп этилганлиги;

илмий конференцияда диссертация мавзуси бўйича маъруза билан иштирок этганлиги;

диссертация мавзуси бўйича таҳлилий умумлаштирувчи қисқача маълумотнинг мавжудлиги;

илмий ташкилот ёки таълим муассасаси семинарида диссертация мавзусига доир таҳлилий умумлаштирувчи қисқача маълумот натижалари бўйича (илмий раҳбар билан биргаликда) маъруза қилганлиги;

б) ўқишнинг иккинчи йилида:

тегишли журналларида диссертация мавзуси бўйича ҳисобот даврида чоп этилган камида битта илмий мақоланинг мавжудлиги;

диссертация мавзуси бўйича ҳисобот даврида илмий конференция материалларида камида битта чоп этилган маъруза тезисининг мавжудлиги;

тегишли хорижий журналда диссертация мавзуси бўйича камида битта чоп этилган илмий мақола мавжудлиги;

илмий ташкилот ёки таълим муассасаси илмий-ташкилий бўлинмаси (кафедра, лаборатория, бўлим, сектор) илмий семинарида диссертация ишининг дастлабки натижалари бўйича (мустақил) маъруза билан иштирок этиш;

диссертация мавзуси бўйича якка тартибдаги режасининг бажарилиши бўйича ҳисобот бериш;

в) ўқишнинг учинчи йилида:

журналларда, шу жумладан хорижий журналларда сони белгиланган талабларга мувофиқ чоп этилган илмий мақолалари мавжудлиги;

ОАК талабларига мувофиқ тайёрланган тугалланган диссертация иши, авторефератининг мавжудлиги;

илмий ташкилот ёки таълим муассасаси илмий-ташкилий бўлинмалари мажлисларида диссертация ва авторефератининг кўриб чиқилганлиги ва муҳокама қилинганлиги.

54. Фан доктори (DSc) илмий даражаси учун изланувчилар фаолиятининг самарадорлиги мониторинги қуйидаги мезонлар бўйича амалга оширилади:

а) ўқишнинг биринчи йилида:

диссертация мавзуси бўйича якка тартибдаги режанинг мавжудлиги ва унинг бажарилиши;

диссертациянинг биринчи ва иккинчи боблари тайёрлиги;

диссертация мавзуси бўйича тегишли журналларда камида учта илмий мақола чоп этилганлиги;

диссертация мавзуси бўйича республика ва халқаро илмий конференциялар материалларида камида битта маъруза тезиси чоп этилганлиги;

диссертация мавзуси бўйича илмий конференция ёки семинарда маъруза қилиш;

диссертация мавзуси бўйича таҳлилий шарҳ;

диссертация мавзуси бўйича таҳлилий шарҳ натижалари бўйича семинарда сўзга чиқиш;

б) ўқишнинг иккинчи йилида:

диссертациянинг учинчи ва тўртинчи боблари тайёрлиги;

тегишли журналларда диссертация мавзуси бўйича ҳисобот даврида чоп этилган камида тўртта илмий мақола эълон қилинганлиги (жумладан биттаси хорижда);

диссертация мавзуси бўйича халқаро ва республика илмий конференциялар материалларида чоп этилган камида битта маъруза тезисининг мавжудлиги;

диссертация ишининг дастлабки натижалари бўйича семинар ўтказиш;

конференция ёки семинарда маъруза билан қатнашиш (камида бир марта);

диссертация мавзуси бўйича якка тартибдаги режанинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисобот;

в) ўқишнинг учинчи йилида:

тегишли журналларда диссертация мавзуси бўйича ҳисобот даврида чоп этилган камида учта илмий мақола эълон қилинганлиги;

диссертация натижалари бўйича (ижтимоий-гуманитар фанлар бўйича) чоп этилган монографиянинг мавжудлиги;

ОАК талабларига мувофиқ тайёрланган тугалланган диссертация иши ва авторефератнинг мавжудлиги;

диссертация ёки авторефератни илмий ташкилот ёки таълим муассасаси илмий-ташкилий бўлинмаларида кўриб чиқилганлиги ва муҳокама этилганлиги.

55. Мониторинг натижалари Коллегиал орган томонидан кўриб чиқилади ва тасдиқланади. Якка тартибдаги режаларини бажармаган изланувчиларга нисбатан тегишли қарорлар қабул қилинади.

Якка тартибдаги режаларини бажармаган докторантлар Коллегиал орган қарори билан таянч докторантура ёки докторантурадан четлатилади ва ўқишга қайта тикланмайди.

Докторантурадан мониторинг натижалари бўйича четлатилган ёки диссертациясини муддатида ҳимоя қилмаган шахслар диссертациясини тугатиш ва ҳимоя қилиш даврида мустақил изланувчи сифатида расмийлаштирилиши мумкин. илмий ташкилот ёки таълим муассасасининг ички тартиби ва қоидаларини бузганлиги учун ўқишдан четлатилган шахслар ўқишга тикланмайди.

Якка тартибдаги режаларини бажармаган мустақил изланувчиларнинг илмий раҳбарлари ва консультантларига нисбатан Коллегиал орган қарори билан раҳбарлик ва маслаҳат учун тўланадиган ҳақ тўхтатилади.

56. Мунтазам равишда (қаторасига икки марта ва ундан кўп) изланувчиларнинг диссертацияларини ўз вақтида ҳимоя қилишни таъминламаган илмий раҳбарлар ва консультантлар Коллегиал орган қарори билан уч йилгача бўлган даврга илмий раҳбарлик ёки консультантликдан четлатилиши мумкин.


57. Коллегиал орган тавсияси бўйича изланувчиларнинг якка тартибдаги режаларига ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

Илмий раҳбарлар ва илмий консультантлар фаолиятининг самарадорлигини назорат қилиш Коллегиал орган томонидан амалга оширилади.



7-БОБ. ОЛИЙ ТАЪЛИМДАН КЕЙИНГИ

ТАЪЛИМ ТЎҒРИСИДАГИ ҲУЖЖАТЛАР

58. Қонун ҳужжатларида назарда тутилган олий таълимдан кейинги таълим талабларини бажарган ва белгиланган тартибда диссертация ҳимоя қилган шахсларга ўрнатилган тартибда давлат намунасидаги тегишли фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) дипломи берилади.





Низомга

ИЛОВА



Тегишли ихтисосликлар бўйича тадқиқотлар олиб

бораётган фан номзодлари, фалсафа докторлари

(PhD) ва фан докторлари тўғрисида

МАЪЛУМОТЛАР

Ф.И.О.


Туғилган

йили


Ихтисослик шифри

ва номи, диссертация

мавзуи


Илмий

даражаси,

илмий

унвони


Иш жойи

ва лавозими


Кейинги 5 йилда

ихтисослик бўйича

асосий илмий ишлари

(монография,

мақолалар) рўйхати

















Раҳбар





(имзо)


(Ф.И.О.)

М.Ў.   

                          Сана "____" ________ ____йил



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 29 май, 21-сон, 396-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 5-сон, 79-модда























Время: 0.1980
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск