ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Болалар спортини ривожлантириш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.05.2017 й. ПҚ-2961-сон "2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг бюджети ва болалар спорти объектлари ҳамда сузиш ҳавзаларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича манзилли дастурни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚAРОРИ

06.05.2017 й.

N ПҚ-2961



2017 ЙИЛДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ

ҲУЗУРИДАГИ БОЛАЛАР СПОРТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ЖАМҒАРМАСИНИНГ БЮДЖЕТИ ВА БОЛАЛАР СПОРТИ

ОБЪЕКТЛАРИ ҲАМДА СУЗИШ ҲАВЗАЛАРИНИ ҚУРИШ,

РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ ВА КАПИТАЛ ТАЪМИРЛАШ

БЎЙИЧА МАНЗИЛЛИ ДАСТУРНИ ТАСДИҚЛАШ

ТЎҒРИСИДА



Болалар спортини кенг кўламда, тизимли ва барча жойларда ривожлантириш, республиканинг ҳудудларида, шу жумладан, қишлоқ жойларда болалар спорти иншоотлари тармоғини янада кенгайтириш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, болаларни, айниқса қизларни спорт билан мунтазам шуғулланишига кенг жалб қилишни таъминлаш, шу асосда баркамол ривожланган ва жисмонан соғлом ўспирин авлодни тарбиялашнинг муҳим барқарор омилларини шакллантириш мақсадида:


1. Вазирликлар, идоралар, уюшмалар, компаниялар, тижорат банклари ва бошқа ташкилотлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, шунингдек, хорижий инвесторларнинг Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармасига (кейинги ўринларда - Жамғарма) хайрия ёрдамини 1 - 3-иловаларга* мувофиқ миқдорда ихтиёрий асосда йўналтириш тўғрисидаги ташаббуслари маъқуллансин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда хайрия ёрдами маблағлари ҳисобидан Жамғарма даромадларини шакллантиришни мувофиқлаштириш бўйича ташкилий зарур чора-тадбирларни амалга оширсин ва Жамғарма даромадларини якуний шакллантириш натижалари асосида Жамғарманинг Ҳомийлик кенгашига тегишли ахборотни тақдим этсин.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг 2017 йилги даромад ва харажатларининг прогноз кўрсаткичлари 4-5-иловаларга* мувофиқ;

2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган болалар спорти объектлари ва сузиш ҳавзаларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича манзилли дастур 6-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


3. Қуйидагилар:

2017 йилнинг 20 майигача Қурилиш-пудрат ташкилотлари реестрига киритилган ташкилотларни жалб этган ҳолда, 2017 йилда болалар спорти объектлари ва сузиш ҳавзаларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган манзилли дастурга киритилган объектлар бўйича танлов савдоларини якунлаш ва пудрат шартномаларини тузиш;

6-иловага киритилган болалар спорти объектлари ва сузиш ҳавзаларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишларини намунавий лойиҳаларга қатъий мувофиқ равишда, шаҳарсозлик норма ва қоидалари, эксплуатация хавфсизлигига риоя этган ҳолда амалга ошириш, шунингдек, объектларни белгиланган муддатларда фойдаланишга топшириш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг зиммасига юклансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2017 йилда болалар спорти объектлари ва сузиш ҳавзаларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича ҳудудий манзилли рўйхатларни 2017 йилнинг 25 майига қадар тасдиқласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси тасдиқланган ҳудудий манзилли рўйхатлар асосида 2017 йилда болалар спорти объектлари ва сузиш ҳавзаларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирланишини молиялаштириш ҳамда уларни объект қийматининг 30 фоизи миқдорида бир марталик аванс билан таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамда Жамғарма билан ҳамкорликда буюртмачилар ва пудратчилар ўртасидаги шартнома мажбуриятларининг бажарилиши, шу жумладан болалар спорти объектлари ва сузиш ҳавзаларида тасдиқланган намунавий лойиҳалар, шаҳарсозлик норма ва қоидаларига мувофиқ бажариладиган лойиҳа ва қурилиш-монтаж ишларининг сифатига қўйиладиган талабларга қатъий риоя этилиши устидан тизимли мониторинг ўрнатсин.

Мониторинг натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳар ойда тегишли ахборот тақдим этсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси 2017 йилда фойдаланишга топшириладиган болалар спорти объектлари ва сузиш ҳавзаларини белгиланган талаб ва стандартларга мувофиқ зарур ускуна ва анжомлар билан ўз вақтида жиҳозланишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2017 йилнинг ҳар чораги якуни бўйича Жамғарма ҳудудий филиалларининг болалар спорти объектлари ва сузиш ҳавзаларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашда ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланишда ва смета харажатларига риоя этилишида текширув ўтказилишини таъминласин ҳамда бажарилган ишлар натижалари юзасидан Жамғарма Ҳомийлик кенгашига ахборот берсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси болалар спорти объектлари ва сузиш ҳавзаларини ўз вақтида фойдаланишга топшириш ва зарур ускуна ҳамда анжомлар билан жиҳозлаш устидан қатъий назорат ўрнатсин ва ўз мажлисларида болалар спорти объектлари ва сузиш ҳавзаларини қуриш, реконструкция қилиш ҳамда капитал таъмирлаш бўйича мазкур қарор билан тасдиқланган манзилли дастур бажарилишини ҳар чоракда кўриб чиқсин.


10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчиси А.Н. Юнусходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                             Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 29 май, 21-сон, 382-модда

















































Время: 0.2024
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск