язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Меҳнат ва аҳолининг бандлиги/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Аҳоли бандлиги/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.05.2017 й. ПФ-5054-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 5 январдаги ПФ-3706-сонли Фармонига ўзгартиш киритиш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФAРМОНИ

24.05.2017 й.

N ПФ-5054



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ "ЙИРИК САНОАТ КОРХОНАЛАРИ

БИЛАН КАСАНАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

АСОСИДАГИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ХИЗМАТЛАР

ЎРТАСИДА КООПЕРАЦИЯНИ КЕНГАЙТИРИШНИ

РАҒБАТЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА"

2006 ЙИЛ 5 ЯНВАРДАГИ ПФ-3706-СОНЛИ ФАРМОНИГА

ЎЗГАРТИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Касаначиликни ривожлантиришни янада рағбатлантириш, иш билан банд бўлмаган аҳолини ишлаб чиқаришга жалб этиш, саноат корхоналари билан касаначиликни ўртасида кооперацияни кенгайтириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2006 йил 5 январдаги ПФ-3706-сонли Фармони 3-бандидаги "2019 йилнинг 1 январигача" деган сўзлар "2021 йилнинг 1 январигача" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                        Ш. Мирзиёев



"Халқ сўзи", 2017 йил 26 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 29 май, 21-сон, 380-модда