Внимание!

NB! Мазкур Карорга 2024 йил 1 сентябрдан киритиладиган ўзгартиришларни ЎзР ВМ 06.05.2024 й. 266-сон Карорига каранг.


Юрист Предприятия

Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар / ЎзР ВМ қарорлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.05.2017 й. 270-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.05.2017 й.

N 270



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон

Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини ташкил этиш

тўғрисида" 2017 йил 15 февралдаги ПҚ-2778-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 15 февралдаги ПҚ-2778-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган қарорларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 11 майдаги

270-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

2. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 28 августдаги 401-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирини тайёрлаш ва уни кўплаб чиқариш тартибининг 3-бандидаги "ва спорт ишлари" сўзлари чиқариб ташлансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 5 мартдаги 119-сон қарори билан тасдиқланган "Соғлом авлод учун" ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармасининг таянч пунктлари тўғрисидаги низомнинг 13-бандидаги "маданият ва спорт ишлари" сўзлари "маданият, жисмоний тарбия ва спорт" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика музейлари фаолиятини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1994 йил 23 декабрдаги 618-сон қарорида:


а) 2-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 3-банддаги "Маданият ва спорт ишлари" сўзлари "Маданият" сўзи билан алмаштирилсин.

5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистонда театр ва мусиқа санъатини янада ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонини амалга ошириш масалалари ҳақида" 1995 йил 28 октябрдаги 415-сон қарорининг 5 ва 9-бандларидаги "ва спорт ишлари" сўзлари чиқариб ташлансин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон қўшиқ байрами тўғрисида" 1996 йил 18 ноябрдаги 403-сон қарорида:


а) 1-банддаги "ва спорт ишлари вазирлиги, "Ўзбекнаво" гастроль-концерт бирлашмаси" сўзлари "вазирлиги" сўзи билан алмаштирилсин.


б) 5-банддаги "ва спорт ишлари" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) 2-иловада:


1-банддаги "ва спорт ишлари" сўзлари чиқариб ташлансин;


2-банднинг биринчи хатбошидаги "Ўзбекнаво" гастроль-концерт бирлашмасига" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги "Ўзбекконцерт" давлат муассасасига" сўзлари билан алмаштирилсин.


"Буюртмалар бериш тартиби" бўлимининг биринчи хатбошидаги "Ўзбекнаво" гастроль-концерт бирлашмасига" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги "Ўзбекконцерт" давлат муассасасига" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Шарқ тароналари" халқаро мусиқа фестивалини ўтказиш тўғрисида" 1997 йил 11 мартдаги 132-сон қарорининг 1-банди тўртинчи хатбошидаги "Маданият ва спорт ишлари вазирлиги" сўзлари "Маданият вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.

10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо фаолиятини эркинлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1998 йил 31 мартдаги 137-сон қарорига 2-илованинг 5-бандидаги "Рухсатнома бериш ваколати бўлган органлар" устунидаги "Маданият ва спорт ишлари" сўзлари "Маданият" сўзи билан алмаштирилсин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши масалаларини тартибга солиш тўғрисида" 1999 йил 23 мартдаги 131-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 3-сон, 15-модда):


а) 4-банддаги "Маданият ва спорт ишлари" сўзлари "Маданият" сўзи билан алмаштирилсин;


б) 1-илованинг 5, 7,

...
Время: 0.1210
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск