ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Фан / Фанлар академияси /

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳақиқий аъзоларининг саломатлигини санаторий-соғломлаштириш ва курорт-соғломлаштириш муассасаларида мустаҳкамлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 31.05.2017 й. 324-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 31 майдаги

324-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Фанлар академияси ҳақиқий аъзоларининг саломатлигини

санаторий-соғломлаштириш ва курорт-соғломлаштириш

муассасаларида мустаҳкамлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг академиклари фаолиятини янада такомиллаштириш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 29 декабрдаги ПФ-4907-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоларини ва уларни кузатувчиларни санаторий-соғломлаштириш ва курорт-соғломлаштириш муассасаларига юбориш тартибини, шу жумладан уларни соғломлаштириш шарт-шароитлари ва муддатларини, йўлланмаларни ажратиш ва молиялаштириш тартибини белгилайди.


2. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг (кейинги ўринларда Фанлар академияси деб аталади) ҳақиқий аъзолари бир нафар кузатувчи билан бирга йилига бир марта ўзлари учун мақбул бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига қарашли санаторий-соғломлаштириш муассасаларида ҳамда Ялта ва Кисловодск шаҳарларидаги "Ўзбекистон" курорт-соғломлаштириш акциядорлик жамиятининг санаторийларида (кейинги ўринларда санаторийлар деб аталади) соғломлаштириш курсидан бепул ўтиш ҳуқуқига эга.

Кузатувчи сифатида биринчи навбатда Фанлар академияси ҳақиқий аъзосининг яқин қариндошлари бўлиши мумкин. Агар яқин қариндошлари бўлмаса, соғломлаштириш курсидан ўтувчи Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси томонидан Фанлар академияси билан келишилган ҳолда таклиф этилган шахс кузатувчи бўлиши мумкин.


3. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоларини ва уларни кузатувчиларни санаторийларга юбориш ушбу Низомнинг 1-иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.


4. Фанлар академияси ҳақиқий аъзолари ва уларни кузатувчи шахслар санаторийларда соғломлаштириш курсини Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳар йили тасдиқланадиган Йўлланмаларни тақсимлаш режасига мувофиқ ўтадилар.



2-БОБ. ЙЎЛЛАНМАЛАР ОЛИШ УЧУН МУРОЖААТ ҚИЛИШ


5. Фанлар академияси ҳақиқий аъзолари кейинги йил учун санаторийга йўлланма олиш учун ҳар йили 1 сентябргача Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шакл бўйича ариза;

паспорт нусхаси;

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолигини тасдиқловчи гувоҳнома нусхаси;

кузатувчи тўғрисида маълумотлар (паспорт нусхаси, яқин қариндошлигини тасдиқловчи ҳужжат).

Фанлар академияси тақдим этилган ҳужжатларни ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ "Йўлланмалар сўраб ёзилган аризаларни рўйхатга олиш дафтари"да рўйхатдан ўтказади.


6. Йўлланма унда кўрсатилган муддатда ҳақиқий ҳисобланади.

Фанлар академияси ҳақиқий аъзолари саломатлигининг ҳолатига ёки бошқа асосли сабабларга кўра йўлланмадан белгиланган муддатда фойдаланиш имкониятига эга бўлмаган тақдирда, йўлланманинг амал қилиш муддати тугашидан камида икки ҳафта олдин Фанлар академиясига мурожаат қилиб, йўлланма муддатини ўзгартиришлари мумкин. Йўлланмада кўрсатилган муддатларни календарь йил мобайнида икки мартадан ортиқ кўчиришга йўл қўйилмайди.


7. Фанлар академияси саломатликни тиклаш муддати кўрсатилган ҳолда ариза берганларнинг рўйхатини шакллантиради ва ҳар йили 10 сентябргача Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этади.



3-БОБ. СОҒЛОМЛАШТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИНИ АНИҚЛАШ


8. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фанлар академияси томонидан тақдим этилган рўйхатни олгандан кейин уни беш иш куни мобайнида Фанлар академияси ҳақиқий аъзоларининг доимий яшаш ёки вақтинча турган жойидаги тиббиёт муассасаларига етказади.

9. Тиббиёт муассасалари тақдим этилган рўйхатлар бўйича бир ой муддатда Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоларини бепул диспансеризациядан ўтказадилар ва унинг натижаларига кўра санаторийда соғломлаштиришнинг зарур йўналишини аниқлайдилар.


10. Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзосини диспансеризациядан ўтказиш натижалари асосида унинг тиббий картасида санаторийда соғломлаштиришнинг зарур йўналиши ва зид кўрсатмалар (улар мавжуд бўлганда) кўрсатилган ҳолда тегишли ёзув қайд этилади.


11. Тиббий картадаги ёзув асосида тиббиёт муассасаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзосига белгиланган шаклдаги санаторий-курорт картасини расмийлаштиради ва ушбу карта йўлланма олиш учун асос ҳисобланади.

Зарурат бўлганда, Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзосининг саломатлигида ўзгаришлар юз берган тақдирда санаторий-курорт картасига тузатишлар киритилиши мумкин.


12. Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

тиббиёт муассасаларидан ҳар йили 25 октябргача диспансеризациядан ўтган Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоларини соғломлаштириш йўналишларини ва санаторийлар номларини кўрсатган ҳолда тузилган рўйхатни олади;

беш иш куни мобайнида рўйхатни Фанлар академиясига тақдим этади.


13. Тиббиёт муассасаси раҳбари Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоларини диспансеризациядан ўтказишнинг белгиланган муддатлари таъминланиши, шунингдек тиббий ва санаторий-курорт картасида соғломлаштиришнинг зарур йўналиши тўғрисидаги ёзувларнинг ҳаққонийлиги учун шахсан жавоб беради.



4-БОБ. ЙЎЛЛАНМАЛАРНИ ТАҚСИМЛАШ ВА АЖРАТИШ


14. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этган рўйхат асосида Фанлар академияси ҳар бир санаторий бўйича келгуси йил учун Йўлланмаларни тақсимлаш режасини ишлаб чиқади ва санаторийларнинг юқори турувчи вазирликлари, идоралари ва ташкилотлари билан келишилган ҳолда 15 ноябргача Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритади.


15. Фанлар академияси Йўлланмаларни тақсимлаш режаси тасдиқлангандан сўнг уни ўн иш куни мобайнида санаторийларга етказади, йўлланмаларни расмийлаштиради ва уларни Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоларига етказилишини таъминлайди.

Зарурат бўлганда, йил мобайнида Йўлланмаларни тақсимлаш режасига асосли сабаблардан (тиббий кўрсатма, киши рад этиши ва бошқа асосли сабаблар) келиб чиққан ҳолда ўзгартиришлар киритилиши мумкин. Ўзгартиришлар Фанлар академияси томонидан тегишли санаторийларнинг юқори турувчи вазирликлари, идоралари ва ташкилотлари билан келишилган ҳолда киритилади.

Бунда Фанлар академияси ҳар ойнинг 30-санасига қадар санаторийлар томонидан ўринлар ажратиши учун тузатишлар киритилган параметрларини санаторийларга етказади.


16. Йўлланмалар босмахона усулида босилган, тартиб рақамига эга бўлган махсус бланкаларда ва "Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси учун йўлланма" сўзлари ёзилган тегишли штамп билан тасдиқланади ҳамда уларда қайтарма талон бўлиши шарт.


17. Фанлар академияси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўлланмалар реестрини юритади.


18. Фанлар академияси Йўлланмаларни тақсимлаш режасига мувофиқ ҳар йили 15 январгача санаторийлар билан Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоларини соғломлаштириш юзасидан шартномалар тузади.


19. Санаторийлар билан тузилган шартномаларга мувофиқ санаторийлар Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолари ва уларни кузатувчи шахсларнинг қабул қилинишини таъминлайдилар.


20. Санаторийлар билан тузилган шартномалар шартлари тўлиқ бажарилишига, шунингдек кўрсатиладиган хизматлар сифати учун санаторийлар раҳбарлари шахсан масъулдирлар.



5-БОБ. САНАТОРИЙЛАРГА ЙЎЛЛАНМАЛАРНИ

МОЛИЯЛАШТИРИШ


21. Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолари ва кузатувчиларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш учун харажатларни молиялаштириш Фанлар академияси харажатларининг белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган сметасида йўлланмалар учун тўловга ҳар йили мақсадли тартибда назарда тутиладиган бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


22. Санаторийлар ҳар ойнинг 5-кунигача ўтган ойда Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолари ва уларни кузатувчи шахслар амалда фойдаланган йўлланмалардан келиб чиқиб бажарилган ишлар далолатномалари ва ўзаро ҳисоб-китобларнинг таққослаш далолатномаларини Фанлар академиясига тақдим этиб, ҳисоб-китобларни амалга оширадилар.

Фанлар академиясига тақдим этиладиган маълумотларнинг ишончлилиги ва асосланганлиги учун санаторийлар раҳбарлари шахсан масъулдирлар.



6-БОБ. САНАТОРИЙЛАРДА ЯШАШ

ВА СОҒЛОМЛАШТИРИШ ШАРТЛАРИ


23. Йўлланмадан фақат унда кўрсатилган Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси фойдаланиши мумкин. Йўлланманинг бошқа шахсга берилишига йўл қўйилмайди.

Ушбу талаб кузатувчиларга нисбатан қўлланилмайди.


24. Санаторийга келган Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолари ва кузатувчиларда паспорт, соғлиқни сақлаш муассасаси томонидан берилган санаторий-курорт картаси (тиббий хулоса) ва йўлланма бўлиши керак.


25. Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолари ва кузатувчиларга "стандарт" ётоқхоналардан жой берилади.

Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолари ва кузатувчилар санаторийлардаги мавжуд қўшимча хизматлар учун белгиланган тўловларни ўз ҳисобидан амалга оширган ҳолда фойдаланишлари мумкин.


26. Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолари ва кузатувчилар санаторийнинг даволовчи шифокори тайинлаган барча зарур тиббий муолажалар билан биринчи навбатда таъминланадилар.


27. Даволанишга келган Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзосига ва кузатувчига санаторий томонидан йўлланманинг қайтиш талони Фанлар академиясига топшириш учун берилади.

Йўлланманинг қайтиш талонида унинг фамилияси, исми ва отасининг исми, санаторийда амалда бўлган вақти кўрсатилади.


28. Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоларини соғломлаштириш учун Йўлланмаларни тасдиқланган режасига мувофиқ санаторийларда жойларнинг ажратилиши юзасидан санаторийлар раҳбарлари шахсан жавоб берадилар.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


29. Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолари ва кузатувчиларга берилган ва улар томонидан фойдаланилган йўлланмалар бўйича ҳисоб-китоб ва назорат Фанлар академияси томонидан олиб борилади.


30. Фанлар академияси санаторий йўлланмаларининг ўз вақтида ва мақсадли берилишини таъминлайди.






Низомга

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг

ҳақиқий аъзоларини ва уларни кузатувчиларни

санаторийларга юбориш

СХЕМАСИ

1-босқич

Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолари


    

Кейинги йил учун санаторийга йўлланма олиш учун Фанлар академиясига зарур ҳужжатларни тақдим этадилар

     


ҳар йил

1 сентябргача

































V



















2-босқич

Фанлар академияси


       

Ариза берган Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоларининг рўйхатини шакллантиради ва Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этади

          


ҳар йил

10 сентябргача

































V



















3-босқич

Соғлиқни сақлаш вазирлиги


Рўйхатни Фанлар академияси ҳақиқий аъзоларининг доимий яшаш жойидаги тиббиёт муассасаларига етказади


беш иш кунида

































V



















4-босқич

Тиббиёт муассасалари


      

Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоларини бепул диспансеризациядан ўтказадилар ва унинг натижаларига кўра санаторийда соғломлаштиришнинг зарур йўналишини аниқлайдилар

       


бир ойда



































V



















5-босқич

Соғлиқни сақлаш вазирлиги


       

Тиббиёт муассасаларидан диспансеризациядан ўтган Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоларини соғломлаштириш йўналишларини ва санаторийлар номларини кўрсатган ҳолда тузилган рўйхатни олади

        


ҳар йил

25 октябргача











































V




















      

Рўйхатни Фанлар академиясига тақдим этади

         


беш иш кунида















V



















6-босқич

Фанлар академияси


         

Ҳар бир санаторий бўйича келгуси йил учун Йўлланмаларни тақсимлаш режасини ишлаб чиқади ва санаторийларнинг юқори турувчи вазирликлари, идоралари ва ташкилотлари билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритади

         


ҳар йил

15 ноябргача







































V



















7-босқич

Вазирлар Маҳкамаси


       

Йўлланмаларни тақсимлаш режасини тасдиқлайди

       

















































V



















8-босқич

Фанлар академияси


        

Йўлланмаларни тақсимлаш режаси тасдиқлангандан сўнг уни санаторийларга етказади, йўлланмаларни расмийлаштиради ва Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоларига етказишни таъминлайди

        


ўн иш кунида













































V




















       

Санаторийлар билан шартномалар тузади

         


ҳар йил

15 январгача















V



















9-босқич


Санаторийлар


       

Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолари ва кузатувчиларни қабул қилиб оладилар

         


йил давомида





         





Низомга

2-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси

Фанлар академияси президентига

_______________________________

______________________ да яшовчи

____________________________дан

(ариза берувчининг Ф.И.О.)


АРИЗА

Менга ______ йил ________ ойига


санаторийсига


(санаторий номи)


йўлланма ажратишингизни сўрайман.


Аризага қуйидагиларни илова қиламан:

паспорт нусхаси;

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолигини тасдиқловчи гувоҳнома нусхаси;

кузатиб бораётган шахснинг паспорти нусхаси.

Бошқа ҳужжатлар:


Мурожаат қилувчининг имзоси:___________________


Сана: 20___ йил "___" _______________


Аризани рўйхатдан ўтказувчи


          


(Аризани қабул қилган шахснинг Ф.И.О., лавозими)


          


Сана: 20__ йил "___" _____________

    





Низомга

3-ИЛОВА



Йўлланма сўраб ёзилган аризаларни рўйхатга олиш

ДАФТАРИ

Т/р

Фанлар

академиясининг

ҳақиқий аъзоси

ва уни кузатувчи

шахснинг Ф.И.О.


Доимий

яшаш ёки

вақтинча

турган

жойи

Тиббий

маълумотно-

манинг тартиб

рақами ва

санаси,

шунингдек

тиббий маълу-

мотномани

берган

муассасанинг

номи


Тиббий

маълумот-

номада

кўрсатилган

санаторий-

нинг номи


Санаторий-

нинг номи,

йўлланма-

нинг тартиб

рақами,

муддати


Йўллан-

мани

берган

масъул

ходимнинг

Ф.И.О. ва

имзоси


Йўллан-

мани олган

Фанлар

академияси

ҳақиқий

аъзосининг

имзоси


Сана-

торий-

га

келиш

куни


Сана-

торий-

дан

кетиш

куни










"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 5 июнь, 22-сон, 429-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 5-сон, 84-модда































Время: 0.1906
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск