язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Фуқаролик/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.05.2017 й. ПФ-5060-сон "Ўзбекистон Республикасида сиёсий бошпана бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

29.05.2017 й.

N ПФ-5060



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

СИЁСИЙ БОШПАНА БЕРИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ

ТЎҒРИСИДА


Халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган тамойиллари ва нормаларига амал қилган ҳолда, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 22-бандига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикасида сиёсий бошпана бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ички ишлар вазирлиги Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон Республикасида сиёсий бошпана бериш учун мурожаат қилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг биометрик маълумотлар базасини шакллантириш бўйича белгиланган тартибда таклифни киритсин.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси О.Б. Муродов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                           Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 5 июнь, 22-сон, 414-модда