язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик/ Ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминловчи органлар/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.06.2017 й. ПҚ-3029-сон "Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ташкилий тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

03.06.2017 й.

N ПҚ-3029



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАВҚУЛОДДА

ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА

ТАШКИЛИЙ ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш тизими самарадорлигини тубдан ошириш тадбирлари тўғрисида"ги 2017 йил 1 июндаги ПФ-5066-сонли Фармонига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги марказий аппаратида:


1.1. Ташкил этилсин:

Аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилиш соҳасида фан ва технологияларни ривожлантириш бўлими;

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ва ижрони назорат қилиш бўлими;


1.2. Айлантирилсин:

Ташкилий-тезкор бошқармаси Тезкор бошқармасига;

Авария-қутқарув кучлари бошқармаси Қутқарув кучлари бошқармасига;

Алоқа ва ахборотлаштириш бошқармаси Ахборот-коммуникация технологиялари, алоқа ва хабар бериш тизимини ривожлантириш бошқармасига;

Аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилиш бошқармаси Фавқулодда вазиятлар профилактикаси бошқармасига;

Инспекция унга аҳоли ва ҳудудларни табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси, шунингдек, кичик хажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш тўгрисидаги қонун ҳужжатлари талабларининг бажарилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш вазифалари юкланган ҳолда, Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш Давлат тизимини назорат қилиш хизматига.


3. Киритилсин:

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Марказий аппарати тузилмасига Моддий-техник таъминот ва молия лавозимлари;

ҳудудий фавқулодда вазиятлар бошқармалари таркибига иқтисодиёт объектлари ва ҳудудларда фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга жалб этилган давлат инспекциялари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш учун масъул бўлган бош инспектор лавозими.


4. Тасдиқлансин:

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимининг ташкилий тузилмаси 2-иловага* мувофиқ;

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Республика сейсмик хавф-хатарлар мониторинги ва башоратлаш марказининг тузилмаси 9-иловага* мувофик;

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хузуридаги Гидрометеорология хизмати марказининг тузилмаси 10-иловага* мувофиқ;

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимидаги тузилмаларнинг ўзаро ҳамкорлик чизмаси 12-иловага* мувофиқ;

Фавқулодда вазиятлар вазирига зарурагга кўра, вазирлик марказий аппарати, унииг ҳудудий ва таркибий бўлинмалари тузилмаларига умумий штат бирлиги доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


5. Ушбу қарор ижроси билан боглик тадбирларга ҳаражатлар Давлат бюджетининг "мудофаа, жамоат тартиби ва хавфсизлик" бўлими бўйича ҳар йили тасдикланадиган кўрсаткичлари доирасида, асосланган ҳисоб-китоблар асосида, шунингдек, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгилаб қўйилсии.


6. Иқтисодиёт вазирлиги (Саидова Г.К.), Инвестициялар бўйича Давлат кўмитаси (Ахмедхаджаев А.И.), "Ўзавтосаноат" акциядорлик компанияси (Розукулов У.У.), "Ўзбекнефтегаз" миллий холдинг компанияси (Султанов А.С.), "Ўзбекенгилсаноат" акционерлик жамияти (Хайдаров И.У.) уч ой муддатда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материалларнинг йўналишлари ва рўйхатлари асосида авария-кутқарув техникалари, махсус анжомлар ва асбоб-ускуналарни ишлаб чиқишни маҳаллийлаштириш масалалари бўйича аниқ таклифларни 14-иловага* мувофиқ Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Арипов А.Н.) бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Низомини ўрнатилган тартибда тасдиқласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (Джураев Р.М.):

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда ушбу карорга мувофиқ ҳаражатлар сметасига ўзгартиришлар киритсин, шунингдек, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва унинг бўлинмаларининг янги штат жадвалини белгиланган тартибда тасдиқдан ўтказсин;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ушбу қарор талабларидан келиб чиккан ҳолда, қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

уч ой муддатда идоравий меъёрий-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар ушбу қарор билан мувофиқлаштирилсин;

2018 йил 31 декабрга кадар вазирликнинг янги ва қайта ташкил этилаётган бўлинмаларини зарур касбий ва маънавий-иродавий сифатларга эга, юқори даражада ватанпарвар ва хизмат вазифаларига содиқ мутахассислар билан жамлаш амалга оширилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш тизими самарадорлигини тубдан ошириш тадбирлари тўгрисида"ги 2017 йил 1 июндаги ПФ-5066-сонли Фармони билан ташкил этилган Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш Хукумат комиссияси (Раматов А.Ж.):

фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш тизими самарадорлигини тубдан ошириш ва янада такомиллаштиришга каратилган Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг қабул қилинган қарорларини ўз вақтида ва сифатли бажарилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштиришни таъмииласин;

уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимларини малака тоифаси талаблари асосида ўрнатилган тартибда аттестациядан ўтказсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги (Бердиев Қ.Р.) Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг янги ташкил этилаётган тузилмаларини заҳирадаги офицерлар ва сержантлар таркибидаги ҳарбий хизматчилар билан жамлашда амалий ёрдам кўрсатсин.


11. Мазкур Қарорнинг бажарилишини назорат килиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Арипов А.Н. ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби Махмудов В.В. зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тиилидаги матнда берилган.