ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Бюджет тизими / Бюджет процесси. Макроиқтисодий кўрсаткичлар. Моддий баланслар / 2001 - 2013 йиллар /

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 11.12.2003 й. 553-II-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2004 йилги Давлат бюджети тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.12.2003 й.

N 553-II



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

2004 ЙИЛГИ ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ

ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикасининг 2004 йилга мўлжалланган Давлат бюджетининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилиб, муҳокама қилиш мобайнида Олий Мажлис депутатлари билдирган таклиф ва мулоҳазалар ҳисобга олинган ҳолда маромига етказилган лойиҳасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йилги Давлат бюджети бюджет тақчиллигининг энг юқори даражаси ялпи ички маҳсулот ҳажмига нисбатан 1,0 фоиз миқдорида белгиланган ҳолда маъқуллансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати:

мамлакатнинг иқтисодий жиҳатдан янада барқарор ривожланишини, макроиқтисодий ва молиявий барқарорлик мустаҳкамланишини, қатъий пул-кредит сиёсати ўтказилишини, миллий валюта курси мустаҳкамланишини, ижтимоий дастурлар устувор тарзда молиялаштирилишини ва бюджет маблағлари иқтисод қилинишини таъминласин;

маъмурий ислоҳотлар, жадал хусусийлаштириш, фаол инвестиция сиёсати ўтказиш, янада мақбул инвестиция муҳитини шакллантириш, тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларини жалб этиш, экспорт салоҳиятини кенгайтириш ҳамда товарлар ва хизматлар экспортини кўпайтириш учун зарур шароитларни таъминлаш ҳисобига иқтисодиётнинг барча секторларида чуқур таркибий ўзгаришларни амалга оширсин;

корхоналар зиммасидаги солиқ юкини изчиллик билан камайтириш борасидаги ишларни давом эттирсин, хўжалик юритувчи субъектларнинг ишчанлик фаоллигини оширишга, корхоналарнинг иқтисодий мустақиллигини, энг аввало, олинган даромадларни тасарруф этиш масалаларидаги мустақиллигини кенгайтиришга кўмаклашадиган чора-тадбирлар қабул қилинсин, хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни ҳар томонлама рағбатлантирсин;

Давлат бюджети тақчиллигини фақатгина пул қадрсизланишига тааллуқли бўлмаган манбалар ҳисобидан, шу жумладан, хусусийлаштиришдан, ўртача муддатли давлат облигацияларидан тушадиган тушумлар ва ташқи манбалар ҳисобидан молиялаштирсин.


3. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари бюджет даромадларининг тасдиқланган кўрсаткичлари сўзсиз бажарилиши, минтақаларнинг солиқ базаси ва молиявий салоҳияти кенгайтирилиши юзасидан самарали чора-тадбирлар қабул қилинишини таъминласинлар, бюджет маблағларидан самарали фойдаланилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсинлар.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг раиси                                                     Э. Халилов






























Время: 0.1347
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск