язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ерости бойликлари тўғрисидаги қонунчилик/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.05.2017 й. ПҚ-3004-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимида ягона геология хизматини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚAРОРИ

24.05.2017 й.

N ПҚ-3004



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ ГЕОЛОГИЯ ВА МИНЕРАЛ РЕСУРСЛАР

ҚЎМИТАСИ ТИЗИМИДА ЯГОНА ГЕОЛОГИЯ

ХИЗМАТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ер қаърини комплекс геологик ўрганиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш ҳамда узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган минерал-хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастурларининг самарали бажарилишини таъминлаш мақсадида:

9. Қуйидагилар:

Минерал хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастурлари қимматбаҳо ва рангли металлар ҳамда уранга олиб бориладиган геология-қидирув ишларининг объектлари ва бажариш муддатлари, шунингдек, захиралар ҳажмини кўпайтириш қисмида "Навоий КМК" ДК ва "Олмалиқ КМК" АЖ билан келишилиши лозимлиги;

2016 йилги геология-қидирув ишлари Дастури доирасида аввал харид қилинган ускуналар, махсус техника ва автотранспорт воситалари Давлат геология қўмитанинг "Геолтехтаъминот" ДКга беғараз асосда топширилиши белгилаб қўйилсин.


10. Белгилаб қўйилсинки, минерал-хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдиришнинг йиллик дастурларида кўзда тутилган геология-қидирув ишлари ва геология соҳасини модернизация қилиш чора-тадбирлари:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетида геология-қидирув ишлари учун кўзда тутилган бюджет маблағлари;

"Навоий КМК" ДК ва "Олмалиқ КМК" АЖнинг қимматбаҳо ва рангли металлар ҳамда уран захираларини кўпайтиришни таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ўазначилигидаги махсус мақсадли ҳисоб рақамларига йўналтириладиган маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Давлат геология қўмитаси, "Навоий КМК" ДК ва "Олмалиқ КМК" АЖ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда 2017 йил 1 июлгача Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ўазначилигида геология-қидирув ишларини бажариш ва геология корхоналарини модернизация қилишга мўлжалланган асбоб-ускуналарни харид қилишни молиялаштириш учун махсус мақсадли ҳисоб рақамларида маблағларни шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.


11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Давлат геология қўмитаси ходимларига узлуксиз иш стажи учун "Навоий КМК" ДКнинг "Қимматбаҳо металлар ва уран геологияси" Илмий-ишлаб чиқариш маркази ва "Олмалиқ КМК" АЖнинг "Рангли металлар геологияси" Илмий-ишлаб чиқариш маркази ходимлари учун белгиланган миқдорларда устама тўлашни назарда тутувчи рағбатлантиришга доир чора-тадбирларни тасдиқласин.


12. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси геология йўналишларида олий ва ўрта махсус маълумотли мутахассисларни тайёрлаш бўйича асосий буюртмачи этиб белгилансин.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Давлат геология қўмитаси билан биргаликда:

икки ой муддатда ўрнатилган тартибда 5-иловадаги* рўйхатга мувофиқ Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари Классификаторига зарур йўналишлар ва мутахассисликларни киритишни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритсин;

2017/2018 ўқув йилидан бошлаб ер қаърини геологик ўрганишнинг замонавий усуллари ва технологияларини жорий қилган ҳолда геология мутахассисликларининг ўқув режаларидаги амалиёт машғулотлари ҳажмини оширсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Давлат геология қўмитасининг 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб геология соҳаси эҳтиёжи учун 6-иловага* мувофиқ касб-ҳунар коллежларида мутахассислар тайёрлашни ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Касб-ҳунар таълими маркази Давлат геология қўмитаси билан биргаликда мазкур қарорнинг 6-иловасида* кўрсатилган касб-ҳунар коллежларини малакали ўқитувчилар ҳамда зарур бўлган ўқув ва методик материаллар, лаборатория ускуналари билан тўлдиришни, шунингдек, битирувчиларни танлаган касблари бўйича ишга жойлаштирилишини таъминласинлар.

14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорлари 7-иловага* мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


15. Давлат геология қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қонунчиликка ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар киритсин.


16. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                          Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 12 июнь, 23-сон, 450-модда