ЎзР Конунчилиги
ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларини тасдиқлаш ёки уларга қўшилиш ҳақидаги масъул органлар ҳужжатлари/ Ҳукуматлараро битимларни тасдиқлаш ҳақидаги қарорлар/ 2017 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.06.2017 й. ПҚ-3045-сон "Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида"ги ҚарориПолный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
07.06.2017 й.
N ПҚ-3045
ХАЛҚАРО ШАРТНОМАНИ
ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Россия Федерацияси билан савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий-гуманитар соҳаларда, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, туризм ва экология, шунингдек, ўзаро қизиқиш уйғотаётган бошқа йўналишларда ҳудудлараро икки томонлама манфаатдор ҳамкорликни кенгайтириш ва ривожлантириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида ҳудудлараро ҳамкорликка кўмаклашиш тўғрисидаги 2017 йил 5 апрель куни Москва шаҳрида имзоланган Битим тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартнома кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилгани тўғрисида Россия томонига тегишли билдиришнома йўлласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан назоратни таъминласинлар.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2017 йил 12 июнь, 23-сон, 461-модда