ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари / 2017 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.06.2017 й. ПФ-5070-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

05.06.2017 й.

N ПФ-5070



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ФАРМОНЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК

БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги "Молия органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ПҚ-2847-сонли қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига 1-иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                           Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 5 июндаги

ПФ-5070-сонли Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим фармонларига киритиладиган

ўзгартишлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 19 сентябрдаги "Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш Давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида" ПФ-3923-сонли Фармони 7-бандидаги "Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицей ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 апрелдаги "Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилишини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ПФ-4434-сонли Фармони 2-бандидаги "Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицей ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 26 октябрдаги "Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ПФ-4853-сонли Фармони 3-банди 2-хатбошидаги "Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицей ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида" ПФ-4947-сонли Фармонининг 8-иловасидаги "Молиялаштириш манбалари" устуни:


а) 232-банддаги "Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицей ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси" сўзлари "Бюджетдан ташқари таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштиришсин;


б) 260 - 262-бандлардаги Умумтаълим мактаблари, Ўрта махсус касб-ҳунар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бюджетдан ташқари жамғармаси" сўзлари "Бюджетдан ташқари таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 5 июндаги

ПФ-5070-сонли Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ўз кучини йўқотган айрим фармонлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 январдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" ПФ-4416-сонли Фармони 1-иловаси 20-банди.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 8 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" ПФ-4631-сонли Фармони иловасининг 48- ва 58-бандлари.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 12 июнь, 23-сон, 448-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2017 йил, 6-сон, 313-модда













































Время: 0.1515
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск