язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Бухгалтерия ҳисоби/ 20-сон БҲМС "Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан соддалаштирилган тартибда ҳисоб юритиш ва ҳисоботлар тузиш тўғрисида" (АВ томонидан 24.01.2000 й. 879-сон билан рўйхатга олинган Молия вазирининг 23.11.1999 й. 87-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

24.01.2000 й.

N 879




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

ТАСДИҚЛАНГАН

23.11.1999 й.

N 87



Мазкур Стандарт рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ

МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ


20-СОНЛИ БҲМC


КИЧИК ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ

ТОМОНИДАН СОДДАЛАШТИРИЛГАН ТАРТИБДА

ҲИСОБ ЮРИТИШ ВА ҲИСОБОТЛАР ТУЗИШ ТЎҒРИСИДА


1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. "Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан соддалаштирилган тартибда ҳисоб юритиш ва ҳисоботлар тузиш тўғрисида"ги стандарт Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонуни 5-моддасига мувофиқ ишлаб чиқилган.

1.2. Мазкур стандарт Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонуни билан белгиланган бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг умум қабул қилинган қоидалари билан бир қаторда амал қилади.


1.3. Бухгалтерия ҳисобининг соддалаштирилган тарзда юритиш тартибини танлаш ҳуқуқи кичик тадбиркорлик субъектларига ихтиёрий асосларда берилади.


1.4. Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ бухгалтерия ҳисобини ташкил қилишга оид жавобгарлик унинг раҳбари зиммасига юкланади. Бунда хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

- бухгалтерия хизматини бош бухгалтер раҳбарлиги остида ташкил қилиш ёки шартномавий асосларда жалб қилинган бухгалтер хизматларидан фойдаланиш;

- бухгалтерия ҳисобини мустақил юритиш.


1.5. Ҳисобга олиш алоҳида объектларининг (асосий воситалар, номоддий активлар, молиявий қўйилмалар ва шу кабиларнинг) бухгалтерия ҳисоби Бухгалтерия ҳисобининг бошқа миллий стандартларида белгиланган талабларга мувофиқ юритилади.



2. МАҚСАДЛАРИ


2.1. Кичик тадбиркорлик субъектлари учун ҳисоб юритиш ва ҳисоботларни тузиш тартибини белгилаш мазкур стандартнинг мақсади бўлиб ҳисобланади.


2.2. Алоҳида операциялар ва ҳодисаларни муфассал акс эттириш, ўлчаш ва очиб бериш мақсадида мазкур стандарт бошқа БҲМСлар билан биргаликда қўлланилади.



3. АМАЛ ҚИЛИШ СОҲАСИ


3.1. Стандартнинг амал қилиши қонунчиликда белгиланган мезонларга биноан кичик тадбиркорлик субъектлари сирасига киритиладиган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан татбиқ этилади.


3.2. Ушбу стандартнинг амал қилиши кредит ва суғурталаш ташкилотлари, инвестиция фондлари ва бошқа молия ташкилотларига нисбатан татбиқ этилмайди.



4. ТАЪРИФЛАР


Қонунчиликка биноан Ўзбекистон Республикасида кичик тадбиркорлик субъектлари қуйидаги мезонлар бўйича ажратилади:


4.1. Ишлаб чиқариш тармоқларида банд бўлган ходимларнинг ўртача йиллик сони 20 кишидан, хизмат кўрсатиш соҳаси ва бошқа ишлаб чиқаришга алоқадор бўлмаган тармоқларда 10 кишидан, улгуржи, чакана савдо ва умумий овқатланиш соҳасида 5 кишидан ошмаган микрофирмалар.

4.2. Қуйидаги тармоқларда банд бўлган ходимларнинг ўртача йиллик сони:

а) енгил ва озиқ-овқат саноати, металлга ишлов бериш ва асбобсозлик, ёғочни қайта ишлаш, мебель саноати ва қурилиш материаллари саноатида - 100 кишидан;

б) машинасозлик, металлургия, ёқилғи-энергетика ва кимё саноати, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва қайта ишлаш, қурилиш ҳамда бошқа саноат-ишлаб чиқариш соҳаларида - 50 кишидан;

в) фан, илмий хизмат кўрсатиш, транспорт, алоқа, хизмат кўрсатиш соҳаси (суғурта компанияларидан ташқари), савдо ва умумий овқатланиш ҳамда бошқа, ишлаб чиқаришга алоқадор бўлмаган соҳаларда - 25 кишидан ошмаган кичик корхоналар.


5. КИЧИК ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ

УЧУН ҲИСОБНИ ЮРИТИШ ВА ҲИСОБОТЛАР ТУЗИШ


5.1. Кичик корхоналар ва микрофирмалар корхонанинг ҳисоб сиёсатини ўзларининг хўжалик фаолиятлари талабларидан келиб чиққан ҳолда мустақил равишда танлайдилар.


5.2. Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботлар кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан қонунчилик асосида белгиланган ягона услубият асосларига мувофиқ юритилади.


5.3. Ҳисобнинг соддалаштирилган шаклда ташкил қилиниши учун кичик корхоналар ва микрофирмалар корхоналарнинг молиявий-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисобининг намунавий счётлар режаси асосида маблағлар ва уларнинг манбалари ҳисобини асосий счётларда юритиш имконини берувчи ва бу орқали умуман бухгалтерия ҳисоби маълумотларининг ишончлилиги устидан назоратни таъминлаш имконини берувчи Хўжалик операцияларининг бухгалтерия ҳисоби счётларининг қисқартирилган ишчи режасини тузиш ҳуқуқига эгадирлар.


5.4. Кичик корхоналар ва микрофирмалар қўлланилаётган бухгалтерия ҳисоби регистрларини қуйидаги талабларга риоя қилган ҳолда ўз ишлари моҳиятига мустақил равишда мослаштириб олишлари мумкин:

- ягона услубият асоси (иккиёқлама ёзув тамойили)га;

- таҳлилий ва жамлама ҳисоб маълумотларининг ўзаро боғлиқлигига;

- барча хўжалик операцияларининг регистрларда ялпи акс эттирилишига;

- ҳисобга олишнинг бошланғич ҳужжатлари асосида ҳисобга олишга; хўжалик фаолиятини бошқариш ва назорат қилиш учун, шунингдек, молиявий ҳисоботларни тузиш учун зарур бўлган кўрсаткичлар бўйича бошланғич ҳужжатлар маълумотларини тўплаш ва тизимлаштиришга.


5.5. Бухгалтерия ҳисобининг бошланғич босқичи бўлиб барча хўжалик операцияларини бошланғич ҳисоб ахбороти маълум бир моддий ташувчиларининг тўлиқ ҳужжатлаштирилиши ҳисобланади.

Ҳисобга олишнинг келгуси босқичлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

- бухгалтерия ҳисоби регистрларида қўлланиладиган бошланғич ҳисоб ҳужжатларида келтирилган маълумотларини қайд этиш;

- молиявий ҳисоботларни тузиш;

- бухгалтерия регистрлари маълумотларидан бошқа хўжалик юритувчи субъект учун зарур бўлган ахборотни олиш учун фойдаланиш.


5.6. Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан мустақил равишда ишлаб чиқиладиган бошланғич ҳужжатлар шакллари мазкур субъект моҳиятини акс эттирувчи тимсоллар қўшилган ҳолдаги тегишли намунавий шаклларида кўзда тутилган мажбурий реквизитларни ўз ичига олиши керак.


5.7. Ҳисобга олишнинг қулайлиги учун Хўжалик операциялари дафтарини кейинчалик (2-сон иловага биноан) тўлдириши мумкин бўлган бир ойдаги хўжалик операциялари реестрини (1-сон иловага биноан) юритиш мумкин.

Шу тариқа, бухгалтерия ҳисобининг соддалаштирилган шакли чоғида регистрларнинг иккита туридан фойдаланилиши мумкин:

- хўжалик операцияларини ҳисобга олиш дафтари;

- Тегишли ҳисобга олиш объектларининг ҳисобга олиш қайдномалари (В-1-дан В-11-сонгача иловаларга биноан).

Субъектлар ўз фаолияти моҳиятининг талабларини ҳисобга олган ҳолда

...