язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Суд хокимияти. Одил судлов/ Суд ва бошқа органлар актларини амалга ошириш/ Мажбурий ижро бюроси/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.06.2017 й. ПҚ-3060-сон "Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

15.06.2017 й.

N ПҚ-3060



МАЖБУРИЙ ИЖРО БЮРОСИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ЖАМҒАРМАСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги "Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5059-сон Фармонига мувофиқ:


1. Қуйидагилар:

Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом ва унинг Кузатув кенгаши таркиби 2-3-иловаларга мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;

Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси Дирекцияси ходимларининг ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига Жамғарма тузилмасига ўзгартиш киритиш, шу жумладан, Жамғарма маблағлари ҳисобидан қўшимча штатлар жорий этиш ҳуқуқи берилсин.


3. Белгилаб қўйилсинки:

Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб юритилади) давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида ғазна ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади;

Жамғармани бошқариш ва унинг маблағларини тақсимлаш Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари бошқарадиган Кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади;

Кузатув кенгаши таркибига лавозимига кўра Олий суд раиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходимлари, молия ва адлия вазирлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори, Жамғарманинг ижро этувчи директори, шунингдек, бошқа масъул шахслар ҳам киради;

Жамғарманинг жорий фаолиятига, шу жумладан, маблағлар тўпланиши ва сарфланишига раҳбарлик Жамғарма Кузатув кенгаши томонидан лавозимга тайинланадиган ҳамда лавозимдан озод қилинадиган ижро этувчи директор бошқарадиган Жамғарма Дирекцияси томонидан амалга оширилади;

Бюро ходимларига қонун ҳужжатларида назарда тутилган устама ва қўшимча тўловлардан ташқари, ҳар чорак якуни бўйича меҳнат фаолиятида юқори натижаларга эришганлиги учун Бюро директори томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган Бюро ходимлари фаолиятини баҳолашнинг рейтинг тизимига мувофиқ белгиланадиган, қуйидаги миқдорлардаги рағбатлантирувчи тўловлар берилади:

70 баллдан 80 баллгача тўплаган ходимларга - лавозим маошига 50 фоиз;

80 баллдан 90 баллгача тўплаган ходимларга - лавозим маошига 100 фоиз;

90 баллдан 100 баллгача тўплаган ходимларга - лавозим маошига 200 фоиз.


3-1. Қуйидагиларнинг:

а) Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Бош прокуратураси, Молия вазирлиги ва "Асака" акциядорлик-тижорат банкининг прокуратура органлари ходимларига ўзларининг хизмат вазифаларини оператив ва ўз вақтида бажаришида уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида мамлакатимизда ишлаб чиқарилган енгил автотранспорт воситалари (кейинги ўринларда - автотранспорт воситалари) сотиб олиш учун кредитлар бериш тўғрисидаги таклифи;

б) "Асака" акциядорлик-тижорат банкининг Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан тақдим этилган рўйхат бўйича прокуратура органлари ходимларига автотранспорт воситалари сотиб олиш учун қуйидаги шартлар билан кредитлар бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:

кредитни бериш муддати - 10 йил;

дастлабки бадал суммаси - сотиб олинаётган автотранспорт воситаси қийматининг 25 фоизи;

фоизли ставка миқдори - Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг кредит бериш санасидаги амалда бўлган қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида;

кредит бўйича таъминлаш - автотранспорт воситаси чиққунгача ва у кафолат бўйича расмийлаштирилгунгача, кредитни қайтариш юзасидан мажбуриятларни қисқа муддатли суғурталашни ҳисобга олган ҳолда кредит бўйича сотиб олинаётган автотранспорт воситаси кафолати;

фоизларни ҳисоблаб ёзиш, асосий қарзни ва кредит бўйича асосий қарзни ва ҳисоблаб ёзилган фоизларни тўлаш, ҳисоблаб ёзилган фоизларни ва асосий қарзни тўлаш бўйича олти ойлик имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда, банк ҳисоб-китоб методи бўйича амалга оширилади.

3-2. "Ўзавтосаноат" АЖ Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан тақдим этиладиган прокуратура органлари ходимлари рўйхати асосида улар томонидан "Асака" акциядорлик-тижорат банки кредитлари ҳисобига автотранспорт воситалари сотиб олиш учун автотранспорт воситалари ажратилишини таъминласин.

4. Жамғарма Кузатув кенгаши (М.Б. Азимов) бир ой муддатда Жамғарма Дирекциясининг малакали мутахассислар билан тўлдирилишини, шунингдек, унинг фаолияти билан боғлиқ бошқа ташкилий-техник масалалар ҳал этилишини таъминласин.


5. Жамғарма Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Яҳё Ғуломов кўчаси, 66-уйга жойлаштирилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори И.Б. Абдуллаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                            Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 15 июндаги

ПҚ-3060-сон қарорига

1-ИЛОВА


Мажбурий ижро бюросини

ривожлантириш жамғармасининг

ТУЗИЛМАСИ








Кузатув кенгаши















































Дирекция















































Ижро этувчи директор
































































        

Бош бухгалтер - 1

Катта бухгалтер - 2

Бухгалтер - 3

          


      

Директор ўринбосари - мониторинг ва таҳлил бўлими бошлиғи - 1

Иқтисодчи-тафтишчи - 2

                


          

Юрисконсульт - 1




































       

Бошқарув ходимларининг умумий штатлар сони - 11 та.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 15 июндаги

ПҚ-3060-сон қарорига

3-ИЛОВА



Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш

жамғармасининг Кузатув кенгаши

ТАРКИБИ

1. Азимов М.Б.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари, Кузатув кенгаши раиси


2. Камилов К.Ф.

-

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси


3. Рустамбеков Н.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари

4. Мирзамахмудов Ж.Т.

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири


5. Ходжаев Б.А.

-

Ўзбекистон Республикаси молия вазири


6. Икрамов М.М.

-

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири


7. Кудратходжаев Б.Б.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори


8. Юлдашев К.О.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ишлар бошқарувчиси


9. лавозимга кўра

-

Жамғарманинг ижро этувчи директори.


Изоҳ: Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга тайинланган ёки тегишли функциялар юкланган шахслар киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 15 июндаги

ПҚ-3060-сон қарорига

5-ИЛОВА


Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш

жамғармаси Дирекцияси ходимларининг ягона

тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш

РАЗРЯДЛАРИ

Лавозимлар номи

Разрядлар

Ижро этувчи директор

18

Директор ўринбосари - мониторинг ва таҳлил бўлими бошлиғи

17

Бош бухгалтер

17

Катта бухгалтер

14

Иқтисодчи-тафтишчи

14

Бухгалтер

12

Юрисконсульт

14

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 19 июнь, 24-сон, 496-модда