ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Суд ва бошқа органлар актларини амалга ошириш / Мажбурий ижро бюроси /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.06.2017 й. ПҚ-3060-сон "Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

15.06.2017 й.

N ПҚ-3060



МАЖБУРИЙ ИЖРО БЮРОСИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ЖАМҒАРМАСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги "Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5059-сон Фармонига мувофиқ:


1. Қуйидагилар:

Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом ва унинг Кузатув кенгаши таркиби 2-3-иловаларга мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Белгилаб қўйилсинки:

Жамғармани бошқариш ва унинг маблағларини тақсимлаш Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари бошқарадиган Кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади.

Кузатув кенгаши таркибига лавозимига кўра Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори шунингдек бошқа масъул шахслар ҳам киради.

Жамғарма маблағлари тўпланиши ва сарфланишини тезкор бошқариш Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда Бюро деб юритилади) томонидан амалга оширилади.

Бюро ходимларига қонун ҳужжатларида назарда тутилган устама ва қўшимча тўловлардан ташқари, ҳар чорак якуни бўйича меҳнат фаолиятида юқори натижаларга эришганлиги учун Бюро директори томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган Бюро ходимлари фаолиятини баҳолашнинг рейтинг тизимига мувофиқ белгиланадиган, қуйидаги миқдорлардаги рағбатлантирувчи тўловлар берилади:

70 баллдан 80 баллгача тўплаган ходимларга - лавозим маошига 50 фоиз;

80 баллдан 90 баллгача тўплаган ходимларга - лавозим маошига 100 фоиз;

90 баллдан 100 баллгача тўплаган ходимларга - лавозим маошига 200 фоиз.


3-1. Қуйидагиларнинг:

а) Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Бош прокуратураси, Молия вазирлиги ва "Асака" акциядорлик-тижорат банкининг прокуратура органлари ходимларига ўзларининг хизмат вазифаларини оператив ва ўз вақтида бажаришида уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида мамлакатимизда ишлаб чиқарилган енгил автотранспорт воситалари (кейинги ўринларда - автотранспорт воситалари) сотиб олиш учун кредитлар бериш тўғрисидаги таклифи;

б) "Асака" акциядорлик-тижорат банкининг Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан тақдим этилган рўйхат бўйича прокуратура органлари ходимларига автотранспорт воситалари сотиб олиш учун қуйидаги шартлар билан кредитлар бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:

кредитни бериш муддати - 10 йил;

дастлабки бадал суммаси - сотиб олинаётган автотранспорт воситаси қийматининг 25 фоизи;

фоизли ставка миқдори - Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг кредит бериш санасидаги амалда бўлган қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида;

кредит бўйича таъминлаш - автотранспорт воситаси чиққунгача ва у кафолат бўйича расмийлаштирилгунгача, кредитни қайтариш юзасидан мажбуриятларни қисқа муддатли суғурталашни ҳисобга олган ҳолда кредит бўйича сотиб олинаётган автотранспорт воситаси кафолати;

фоизларни ҳисоблаб ёзиш, асосий қарзни ва кредит бўйича асосий қарзни ва ҳисоблаб ёзилган фоизларни тўлаш, ҳисоблаб ёзилган фоизларни ва асосий қарзни тўлаш бўйича олти ойлик имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда, банк ҳисоб-китоб методи бўйича амалга оширилади.

3-2. "Ўзавтосаноат" АЖ Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан тақдим этиладиган прокуратура органлари ходимлари рўйхати асосида улар томонидан "Асака" акциядорлик-тижорат банки кредитлари ҳисобига автотранспорт воситалари сотиб олиш учун автотранспорт воситалари ажратилишини таъминласин.

4. Жамғарма Кузатув кенгаши (М.Б. Азимов) бир ой муддатда Жамғарма Дирекциясининг малакали мутахассислар билан тўлдирилишини, шунингдек, унинг фаолияти билан боғлиқ бошқа ташкилий-техник масалалар ҳал этилишини таъминласин.

7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори И.Б. Абдуллаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                            Ш. Мирзиёев





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 15 июндаги

ПҚ-3060-сон қарорига

3-ИЛОВА


Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш

жамғармасининг Кузатув кенгаши

ТАРКИБИ

1. Холмахматов А.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари, Кузатув кенгаши раиси

2. Абруев Ж.И

-

Ўзбекистон Республикаси молия вазири ўринбосари

3. Кабирджанов Х.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори

4. Сулейманов К.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи

5. Садиков У.Т.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Ишлар бошқармаси бошлиғи

Изоҳ: Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга тайинланган ёки тегишли функциялар юкланган шахслар киритилади.

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 19 июнь, 24-сон, 496-модда






















Время: 0.1316
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск