ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Суд ва бошқа органлар актларини амалга ошириш / Мажбурий ижро бюроси /

Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси тўғрисида Низом (ЎзР Президентининг 15.06.2017 й. ПҚ-3060-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 15 июндаги

ПҚ-3060-сон қарорига

2-ИЛОВА



Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш

жамғармаси тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасининг (кейинги ўринларда Жамғарма деб юритилади) маблағларини шакллантириш, тақсимлаш ва фойдаланиш ҳамда унинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Жамғарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, Жамғарма кузатув кенгашининг қарорларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.

Жамғарманинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда Бюро деб юритилади) органлари ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш, шунингдек мажбурий ижро тизимини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш, Бюро ва прокуратура органлари фаолиятини таъминлашга қаратилган бошқа тадбирларни молиялаштириш ҳисобланади.


2-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ВА САРФЛАШ


4. Жамғарма маблағлари қуйидагилар ҳисобидан шакллантирилади:

ваколатли органлар томонидан олиб қўйилган ва давлат даромадига ўтказилган мол-мулкларни сотишдан, шунингдек қарздорнинг мол-мулкини сотиш ҳисобига солиқ қарздорлигини (давлат божидан ташқари) ундиришдан тушган маблағларнинг 8 фоизи;

Бюро органлари томонидан олиб қўйилган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган мол-мулкларни сотишдан тушган маблағларнинг 8 фоизи;

ижро иши юритуви бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундирилган сумманинг 5 фоизи, қарздорнинг мол-мулкини сотиш ҳисобига ундирилган солиқ қарздорлиги бундан мустасно;

давлат ижрочилари томонидан ундириладиган ижро йиғими маблағларининг 100 фоизи;

Бюро ходимлари томонидан қўлланиладиган ва ундириладиган жарималар, шунингдек пул маблағларини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатини ижро этмаганлиги учун банк ёки бошқа кредит ташкилотларига нисбатан қўлланиладиган ва ундириладиган жарималар суммасининг 80 фоизи;

Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;

Бюро, шунингдек прокуратура органларининг Жамғарма маблағлари ҳисобидан харид қилинган асосий воситаларини сотишдан олинган маблағларнинг 50 фоизи, қолган 50 фоизи давлат бюджетига ўтказилади. Бюро ва прокуратура органлари томонидан асосий воситалар оммавий савдоларда сотилган тақдирда, маблағларни тақсимлаш уларни баҳолаш ва сотиш харажатлари чиқариб ташлангандан кейин амалга оширилади;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа даромадлар.

5. Жамғармага унинг даромадлари бўйича келиб тушаётган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигидаги ғазна ҳисоб рақамларига ўтказилади.


6. Жамғармага маблағлар келиб тушишининг тўлиқлигини назорат қилиш Бюро ва Жамғарма Кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади.


7. Жамғарма маблағлари қуйидагиларга йўналтирилади:

бино ва иншоотларини сақлаш, фойдаланиш, қуриш ва таъмирлашга;

Бюро органларини моддий-техник жиҳатдан таъминлашга, шу жумладан уларни зарур инвентарлар, мебель, алоқа, компьютер ва бошқа оргтехника ҳамда бошқа воситалар билан таъминлашга, шунингдек коммунал-фойдаланиш ва бошқа жорий харажатларининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланмаган қисмига;

хизмат ва махсус автотранспорт, шунингдек бошқа техника воситаларини сотиб олишга, уларга сервис хизмати кўрсатиш, эҳтиёт қисмлари ва ёқилғи-мойлаш материаллари билан таъминлашга;

Бюро ходимлари меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг Давлат бюджетидан молиялаштирилмайдиган қисмини молиялаштиришга, шунингдек Бюро ходимларини моддий рағбатлантиришга ва ижтимоий муҳофаза қилишга (хизмат уй-жой қуриш, санатория-курорт ва тиббий хизмат кўрсатиш, мукофотлар тўлаш, маошларга устамалар белгилаш, моддий ёрдам кўрсатиш ва ҳоказо);

қўшимча ходимларни сақлаб туришга, шунингдек тегишли мутахассисларни фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида Бюрога ишга жалб қилишга;

белгиланган тартибда Бюро ходимларига уй-жойларни ижарага олганлик (ижарага турганлик) учун тўловларни компенсация қилишга;

прокуратура органлари ходимларига уй-жой ва автотранспорт воситаларини сотиб олиш бўйича кредитларнинг дастлабки бадалини киритиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фоизсиз қарз беришга;

Бюро органлари ходимларига овқатланиш ва йўлкира харажатлари учун ойлик тўловлар тўлаб беришга;

ахборот тизимлари, шу жумладан ахборот-компьютер тизимлари, Бюро маълумотлар базаси ва ахборот ресурсларини ташкил этиш, хизмат кўрсатиш, бошқариш, такомиллаштириш ва кенгайтириш ҳамда Бюро органлари фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ахборот хавфсизлигига қаратилган бошқа тадбирларни амалга оширишга;

Бюро ходимларини, шу жумладан хорижий давлатларнинг илмий-тадқиқот, таълим ва бошқа муассасаларида ўқитиш, малакасини ошириш ҳамда стажировка ўташига;

Бюро ваколатига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрадиган хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар делегацияларининг ташрифларини ташкил этишга;

Бюро ходимларининг мамлакат ичкарисидаги ва унинг ташқарисидаги хизмат сафари харажатларини тўлашга;

Бюронинг семинарлари, давра суҳбатлари, конференциялари, амалий машғулотлари, тренинглари, профилактика ва бошқа тадбирларини ўтказишга;

Бюро фаолияти учун зарур бўлган босма ва бошқа материаллар билан таъминлашга;

Суд ижрочиларнинг халқаро иттифоқи, бошқа ихтисослаштирилган халқаро ва регионал ташкилотларда аъзолик учун бадал тўлашга;

давлат даромадига ўтказилган активларни хорижий давлатлардан қайтариш билан боғлиқ бўлган қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини ижро этилишини таъминлаш учун Бюро томонидан амалга ошириладиган тадбирларни, шу жумладан хизмат сафарлари харажатларини қоплаш, ўзга ташкилотларнинг ахборот-маслаҳат хизматлари, ҳуқуқий ва бошқа хизматларни, йиғим ва божларни молиялаштиришга (қайтарилган активлар ёки улар сотилишидан тушган маблағлар ҳисобидан ушбу харажатларни Жамғармага қоплаш (қайтариш) шарти билан);

Мажбурий ижро тизими, Бюро органлари ва бошқа прокуратура органлари фаолияти самарадорлигини таъминлаш ва такомиллаштиришга қаратилган бошқа тадбирларга.

9. Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари прогнози тушумлар ва келгуси йилдаги харажатлар йўналишлари бўйича Бюронинг ҳудудий бошқармалари ва бошқа органлари томонидан ҳисобот йилининг 1 ноябрь ҳолатига тақдим этиладиган маълумотлар асосида Бюро томонидан ишлаб чиқилади. Бунда режалаштирилаётган йил бошидаги қолдиқ маблағлар ва, қоида тариқасида, сўнгги 2 йилдаги тушумларнинг динамикаси инобатга олинади.

10. Бюро директори томонидан тасдиқланган йиғма даромадлар ва харажатлар сметаси Жамғарма кузатув кенгашига келишиш учун киритилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилади.

11. Жамғармадан пул маблағларини ажратиш тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметаси ҳамда Жамғарма Кузатув кенгашининг қарори асосида амалга оширилади.


12. Харажатларни молиялаштириш Бюро органлари ва бошқа прокуратура органлари томонидан Бюрога тақдим этиладиган талабномалар, тўловлар жадвалига мувофиқ амалга оширилади.

13. Жамғарма, маблағларини сарфлаш Жамғарма даромадлари ва харажатларининг тасдиқланган сметасига мувофиқ унинг ғазна ҳисоб рақамларидан амалга оширилади, хато ва ортиқча ўтказилганлиги учун қайтарилаётган маблағлар бундан мустасно.

14. Жамғармадан ажратилган маблағлардан фойдаланиш тўғрисидаги маълумот Бюро органлари ва бошқа прокуратура органлари томонидан Бюрога ҳар чорак якунига кўра, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10 санасидан кечиктирмасдан тақдим этилади.

15. Бюро Жамғармага ажратилган маблағлардан фойдаланилиши ва кейинги ҳисобот даврида кутилаётган харажатлар тўғрисидаги маълумотларни Кузатув кенгашининг навбатдаги йиғилишига кўриб чиқиш учун киритади.

16. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилади.


17. Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмаган маблағлари бюджетга олиб қўйилмайди ва улардан кейинги даврда фойдаланилади.


3-БОБ. ЖАМҒАРМА ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


18. Жамғармани бошқариш Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари бошқарадиган унинг Кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади.

Кузатув кенгаши таркибига лавозимига кўра Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи, шунингдек, бошқа масъул шахслар ҳам киради.

19. Жамғарма Кузатув кенгаши таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.

Жамғарма Кузатув кенгашининг аъзолари ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.


20. Жамғарма Кузатув кенгаши заруратга қараб, ҳар чоракда камида бир марта мажлис ўтказади. Зарур ҳолларда, Жамғарма Кузатув кенгашининг навбатдан ташқари мажлислари чақирилиши мумкин.


21. Жамғарма Кузатув кенгашининг қарори унинг мажлисларида аъзоларининг камида 2/3 қисми иштирок этганда, оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва Кузатув кенгаши раиси томонидан имзоланади.

Зарур ҳолларда юзага келган масалаларни тезкор ҳал этиш мақсадида, кенгаш аъзоларининг камида 2/3 қисмининг резолюцияси бўлганда, уларнинг розиликлари ва имзоларини йиғиш орқали Кузатув кенгаши қарорлари қабул қилиниши мумкин.

Овозлар тенг бўлганда, Жамғарма Кузатув кенгаши раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

22. Жамғарманинг жорий фаолиятига раҳбарлик, шу жумладан Жамғарма маблағлари тўпланиши ва сарфланишини тезкор бошқариш Бюро томонидан амалга оширилади.

23. Жамғарма Дирекциясига Жамғарма Кузатув кенгаши томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган ижро этувчи директор раҳбарлик қилади.


24. Бюро Жамғарманинг жорий фаолиятига раҳбарликни амалга ошириш доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

маблағлар ажратишга келиб тушган буюртмалар бўйича маълумотлар олиш;

ундирилган ва Жамғармага ўтказиладиган пул маблағларининг амалда келиб тушган суммаси бўйича, тижорат банклари ва тегишли ташкилотлардан ахборотлар ҳамда статистика маълумотларини сўраб олиш;

Жамғармадан ажратилган маблағларнинг мақсадли фойдаланилишини мониторинг қилиш, зарур ҳолларда тегишли ҳужжатларни сўраб олиш;

маблағлардан мақсадсиз фойдаланилган ҳолларда, меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича тўловлардан ташқари, молиялаштиришни тўхтатиб туриш, кейинчалик ушбу масалани Жамғарма Кузатув кенгашига кўриб чиқиш учун киритиш;

хорижий валютада ҳисоб рақамлар очиш ва юритиш, белгиланган тартибда улар бўйича тегишли операцияларни амалга ошириш;

Жамғарма Кузатув кенгаши розилиги билан бўш маблағларни миллий ва чет эл валютасида Ўзбекистон Республикасининг тижорат банклари депозитларига жойлаштириш, шунингдек, чет эл валютасидаги пул маблағлари бўйича айирбошлаш ва бошқа операцияларни амалга ошириш.

25. Бюро Жамғарманинг жорий фаолиятига раҳбарликни амалга ошириш доирасида қуйидагиларга мажбур:

Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари ҳисобини юритиш, шунингдек, улар бўйича чораклик ва йиллик ҳисоботларни шакллантириш;

Жамғармадан тасдиқланган харажатлар сметасида назарда тутилмаган қўшимча маблағларни ажратиш бўйича келиб тушган буюртмаларни тўплаш, уларни умумлаштириш ва Жамғарма Кузатув кенгаши кўриб чиқиши учун тайёрлаш;

Жамғарма даромадларини шакллантириш тартибини такомиллаштириш ишларини амалга ошириш;

Жамғарма Кузатув кенгаши қарорларини ўз вақтида ижро этиш;

Кузатув кенгаши қарорларини Бюро органлари ва бошқа прокуратура органларига етказиш;

Жамғармага ажратилган маблағларнинг фойдаланилишини мониторинг қилиш;

Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши бўйича ҳисоботларни унинг Кузатув кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига белгиланган тартибда тақдим этиш.

28. Бюро ҳар ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-санасидан кечиктирмасдан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига даромадлари ва харажатлари бўйича маълумотлар, шунингдек Жамғарма Кузатув кенгашига йиллик ҳисоботни тақдим этади. Бюро ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳисобот тақдим этади.


4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


30. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 19 июнь, 24-сон, 496-модда



































Время: 0.1315
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск