Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


Юрист Предприятия

Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Айрим тармоқларнинг фаолияти / Туризм, меҳмонхона хўжалиги / Кучини йўқотган ҳужжатлар /

Туризм фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 06.04.2017 й. 189-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 6 апрелдаги

189-сон қарорига

1-ИЛОВА



Туризм фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида", "Туризм тўғрисида"ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 2 декабрдаги ПФ-4861-сон Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2016 йил 2 декабрдаги ПҚ-2666-сон қарорига мувофиқ туризм фаолиятини лицензиялаш тартибини белгилайди.


2. Туризм фаолиятини лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Сирдарё, Сурхондарё ва Фарғона вилоятлари ҳудудий бошқармалари, Бухоро, Самарқанд, Тошкент, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳри туризмни ривожлантириш департаментлари (кейинги ўринларда лицензияловчи орган деб аталади) томонидан амалга оширилади.

Туризм фаолиятини лицензиялаш ушбу Низомга илова қилинган схемага мувофиқ амалга оширилади.


3. Ўзбекистон Республикасида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган, лицензияловчи органга туризм фаолиятини амалга оширишга лицензия бериш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилган юридик шахс (туризм операторлари, туризм агентликлари, экскурсия ташкилотлари, туризм фирмалари) (кейинги ўринларда лицензия талабгори деб аталади) лицензия талабгори бўлиши мумкин.


4. Туризм фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар туризм хизматлари кўрсатиш шартномаси шартларига мувофиқ турларни ташкил этиш бўйича хизматлар, жумладан банд (бронь) қилиш, жойлаштириш, ташиш, овқатланишни ташкиллаштириш, шунингдек рекреация, экскурсия ва бошқа хизматлар кўрсатувчи лицензия талабгорларига берилади.

Бунда экскурсия хизматлари кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркорлар учун туризм фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия олиш талаб этилмайди.


5. Лицензияловчи орган лицензияни қуйидаги уч йўналиш бўйича беради:


ички туризм - Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи жисмоний шахсларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туризм фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун;


чиқиш туризми - Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи жисмоний шахсларга Ўзбекистон Республикасидан ташқарида туризм фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун;


кириш туризми - Ўзбекистон Республикасидан ташқарида доимий яшовчи жисмоний шахсларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туризм фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун.


6. Туризм фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига намунавий (оддий) лицензиялар берилади.


7. Туризм фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия амал қилиш муддати чекланмасдан берилади.



2-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИ


8. Қуйидагилар туризм фаолиятини амалга оширишда лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:

а) туризм тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, туризм соҳ

...
Время: 0.0210
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск