язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2017 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.05.2017 й. ПҚ-2981-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

19.05.2017 й.

N ПҚ-2981



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИНИ

ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорлари иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                               Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 19 майдаги

ПҚ-2981-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ўз кучини йўқотган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида"ги 2006 йил 25 августдаги ПҚ-451-сон қарорида:


2-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


иловадаги "ҚР Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ёрдамчилари (14)" блоки чиқариб ташлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент вилояти ҳокимлиги тузилмасини янада такомиллаштириш ва унинг фаолият самарадорлигини ошириш тўғрисида"ги 2006 йил 21 декабрдаги ПҚ-536-сон қарори.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Самарқанд вилояти ҳокимлиги бошқарув аппарати тузилмасига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги 2008 йил 3 октябрдаги ПҚ-970-сон қарори.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг тузилмасини такомиллаштириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2011 йил 3 январдаги ПҚ-1456-сон қарори.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хоразм вилояти ҳокимлиги бошқарув аппаратининг фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги 2012 йил 25 январдаги ПҚ-1691-сон қарори.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Андижон вилояти ҳокимлиги бошқарув аппаратининг тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида"ги 2013 йил 3 майдаги ПҚ-1962-сон қарори.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Сурхондарё вилояти ҳокимлиги бошқарув аппаратининг тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида"ги 2014 йил 18 декабрдаги ПҚ-2274-сон қарори.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қашқадарё вилояти ҳокимлиги бошқарув аппарати тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида"ги 2015 йил 11 декабрдаги ПҚ-2448-сон қарори.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 29 май, 21-сон, 385-модда