язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2017 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.05.2017 й. ПФ-5033-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

04.05.2017 й.

N ПФ-5033



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ФАРМОНЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида" 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон Фармонига мувофиқ ва туризм соҳасида бизнесни юритиш учун қулай шарт-шароитларни шакллантириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг иловага мувофиқ айрим фармонларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бир ой муддатда ушбу Фармонга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                            Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 4 майдаги

ПФ-5033-сонли Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим фармонларига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2005 йил 11 апрелдаги ПФ-3594-сон Фармонида:


а) 1-банддаги "маҳсулотларни ишлаб чиқаришга" сўзидан кейин "(хизматлар кўрсатишга)" сўзлари қўшилсин;


б) иловага қуйидаги мазмундаги 21-банд қўшилсин:

"21. Туризм (имтиёзлар 2017 йил 1 июндан бошлаб қўлланилади):

меҳмонхона хизматлари;

туристик хизматлар."


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 2 декабрдаги ПФ-4861-сон Фармонининг 12-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Юридик шахслар:

белгиланган тартибда сертификатланган камида 4 юлдузли даражадаги меҳмонхона ва мотелларни фойдаланишга топширилган санасидан бошлаб улар юридик шахсларнинг фойда солиғи, ер солиғи ва мол-мулк солиғи, шунингдек юридик шахсларнинг ягона солиқ тўлови;

белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, меҳмонхона ва мотеллар қуриш ва қайта таъмирлаш учун олиб келинадиган асбоб-ускуналар, техникалар, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар ва материаллар учун божхона тўловлари (божхонада расмийлаштириш йиғимлари бундан мустасно) тўлашдан 5 йил муддатга озод қилинсин.

Белгилаб қўйилсинки, туризм фаолияти субъектлари томонидан туристларни ташиш учун мўлжалланган, сиғими 9 кишидан ортиқ бўлган янги автотранспорт воситалари сотиб олиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига йиғим транспорт воситалари сотиб олиш қийматининг 3 фоизи миқдорида ундирилади.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 15 май, 19-сон, 332-модда