язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2017 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.05.2017 й. ПФ-5040-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

10.05.2017 й.

N ПФ-5040



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сон Қонунига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси О.Б. Муродов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                            Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 10 майдаги

ПФ-5040-сонли Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 26 февралдаги ПФ-2240-сон Фармони билан тасдиқланган Хорижий шахсга Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси, фуқаролиги бўлмаган шахсга Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ва фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси тўғрисидаги низомнинг 32-бандидан "ёки қамоққа" сўзлари чиқариб ташлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2011 йил 5 январдаги ПФ-4262-сон Фармонида:


а) 1-илованинг 31-банди биринчи хатбошисидан "ёхуд қамоққа" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 2-илованинг 25-банди биринчи хатбошисидан "ёхуд қамоққа" сўзлари чиқариб ташлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 14 январдаги ПҚ-257-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомнинг рус тилидаги матнининг 313-банди "з" кичик бандининг тўртинчи хатбошисидан "ареста" сўзи чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 15 май, 19-сон, 334-модда