язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2017 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.06.2017 й. ПҚ-3037-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

06.06.2017 й.

N ПҚ-3037



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 мартдаги "2017-2019 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш дастурини тасдиқлаш тўғрисида" ПҚ-2853-сонли қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                         Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 6 июндаги

ПҚ-3037-сонли қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим қарорларига киритиладиган

ўзгартиш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги "Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ПҚ-1326-сонли қарорининг:


а) 3-банди тўртинчи хатбошидаги "бозорларнинг ҳудудида" сўзларидан кейин "(қонун ҳужжатларига мувофиқ деҳқон (озиқ-овқат) бозорлари ҳудудида замонавий савдо комплексларини қуриш учун ер участкаларини ажратиш истисно қилинган ҳолда)" сўзлари билан тўлдирилсин;


б) 4-банднинг иккинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан ҳар йили белгиланадиган минимал миқдорлардан паст бўлмаган миқдорда" сўзлари чиқариб ташлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" ПҚ-2699-сонли қарорининг 11-иловасидаги:


а) 1-позициядаги "Фаолият тури" устуни "2-бандда кўрсатилган" сўзлари "деҳқон (озиқ-овқат) бозорлари автотураргоҳларида автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойи" сўзлари билан алмаштирилсин.


б) 2-позиция чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 12 июнь, 23-сон, 457-модда