язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2017 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.06.2017 й. 365-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.06.2017 й.

N 365



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга

ошириш, мамлакатни модернизация қилиш, инсон

ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини

таъминлашда прокуратура органларининг ролини

кучайтириш тўғрисида" 2017 йил 18 апрелдаги

ПФ-5019-сон Фармони)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, мамлакатни модернизация қилиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлашда прокуратура органларининг ролини кучайтириш тўғрисида" 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5019-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 9 июндаги

365-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 июлдаги 291-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментида хизматни ўташ тўғрисидаги низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 7-сон, 37-модда):


а) 17-бандга қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"Ушбу Низомнинг 64-1-бандида санаб ўтилган Департамент ходимларига даражали унвонлари улар эгаллаб турган лавозимдан қатъи назар, белгиланган муддатларда берилади.

Прокуратура органларининг амалдаги кадрлар захирасига киритилган ва унда бўлган Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ходимларига даражали унвонлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг тегишли таркибий бўлинмаси раҳбарининг тавсияномасига асосан берилади";


б) 19-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг бошқарув ходими сифатида ишланган давр даражали унвони олиш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади";


в) 20-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Департамент органларига биринчи марта хизматга қабул қилинган ва даражали унвонларга эга бўлмаган ходимларга 3-даражали юрист унвони, улар аттестациядан ўтгандан сўнг берилади";


г) 23-бандда:

иккинчи хатбошидаги "ушбу Низомнинг 16-бандида кўрсатилган муддат тугамасдан аввал" сўзлари "белгиланган муддат тугамасдан аввал" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"аттестациядан ўтиши талаб этилмайдиган ходимларга ишда ўрнак кўрсатганлиги учун даражали унвонлар бериш";


д) 27-банднинг учинчи хатбошидаги "пенсияга чиқиши муносабати билан хизматдан бўшаган" сўзларидан кейин "шунингдек прокуратура органларининг амалдаги кадрлар захирасига киритилган ва унда бўлган ходимлар" сўзлари қўшилсин;


е) 29-бандда:

қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши қўшилсин:

"I, II, III даражали "A`lo xizmatlari uchun" кўкрак нишони билан тақдирлаш";

ўнинчи - ўн тўртинчи хатбошилар тегишли равишда ўн биринчи - ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

ўнинчи хатбошидаги "Марказий Қўмитасининг" сўзлари "Республика кенгашининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


ж) 31-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"қимматбаҳо совға, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирлаш, навбатдан ташқари даражали унвон ёки навбатдаги даражали унвонни белгиланган муддатдан олдин, ёхуд эгаллаб турган лавозимидан қатъи назар, бериш, "Ўзбекистон Республикаси прокуратурасининг Фахрий ходими", "I, II, III даражали "A`lo xizmatlari uchun" кўкрак нишонлари билан тақдирлаш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ҳамда Давлат муассасалари ва ижтимоий хизмат кўрсатиш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирлаш, Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотларига тақдим этиш Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан амалга оширилади.";


к) 51-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Кўп йиллик хизмати учун устамани ҳисоблаш ҳуқуқини берувчи махсус стаж Бош прокурорнинг буйруғи билан тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишилган Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларининг ходимларига кўп йиллик хизмати учун устамалар тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутилган қоидалар бўйича ҳисоблаб чиқарилади.";


л) 60-бандда:

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"тарафларнинг ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатларда тугатилади";

қуйидаги мазмундаги олтинчи - ўн биринчи хатбошилар қўшилсин:

"Хизматни ўташни тарафлар ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар бўйича бекор қилинишига қуйидагилар асос бўлади:

Департамент ходимининг бошқа ишга, шу жумладан сайлаб қўйиладиган лавозимга ўтиши;

ходим ҳарбий хизматга чақирилиши;

шу ишни илгари бажариб келган ходимнинг хизматга тикланиши;

ходимнинг вафот этиши, унинг бедарак йўқолган деб топилиши ёки вафот этган деб эълон қилиниши;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолатлар";

олтинчи - ўн бешинчи хатбошилар тегишли равишда ўн иккинчи - йигирма биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


м) қуйидаги мазмундаги 64-1 - 64-4-бандлар қўшилсин:

"64-1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолигига сайланган (тайинланган) ёки Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланган, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг лавозимга тайинлаш ёки тасдиқлаш тўғрисидаги қарори ёки тақдимномасига асосан давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига ўтган ёхуд Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, Раис ўринбосари, вилоят, Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокими ёки ҳоким ўринбосари лавозимига тайинланган ва тасдиқланган Департамент ходими Бош прокурорнинг буйруғи билан прокуратура органларининг амалдаги кадрлар захирасига киритилиши мумкин.

Алоҳида ҳолларда, бошқа давлат органлари ва ташкилотларига ишга ўтган Департамент ходими Бош прокуратуранинг аттестация комиссияси таклифига асосан Бош прокурорнинг буйруғи билан прокуратура органларининг амалдаги кадрлар захирасига киритилиши мумкин.

Ходимнинг ушбу бандда кўрсатилган фаолият муддати навбатдаги даражали унвонни бериш ҳуқуқини берувчи, кўп йиллик хизмати учун тўланадиган устамани тўлаш, пуллик таъминот маошини белгилаш ёки пенсия тайинлаш учун Департамент органларидаги хизмат стажига қўшилади.

64-2. Ушбу Низомнинг 64-1-бандида кўрсатилган прокуратура органларининг амалдаги кадрлар захирасига киритилган ва унда бўлган ходимлар, улар сайланган ёки тайинланган органлардаги меҳнат шароитларини ҳисобга олган ҳолда, прокуратура органлари ходимлари учун белгиланган барча имтиёзлар, моддий ва ижтимоий муҳофаза қилиш чораларидан фойдаланадилар.

Ушбу Низомнинг 64-1-бандида кўрсатилган прокуратура органларининг амалдаги кадрлар захирасига киритилган ва унда бўлган ходимларга ушбу Низомнинг III бўлимида белгиланган тартибда даражали унвонлар ва ҳарбий унвонлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан белгиланган шаклда прокуратура органларининг амалдаги кадрлар захираси ходими гувоҳномаси берилади.

Солиқ имтиёзлари ва молиявий имтиёзларнинг, шунингдек, бошқа моддий афзалликларнинг қўлланилиши Департамент ходими сайланган ёки тайинланган орган томонидан унда амалда бўлган лавозим бўйича маоши ва бошқа тўловлар миқдори сақланган ҳолда амалга оширилади.

Шу билан бирга, бундай ходимларга даражали унвонлар, кўп йиллик хизмати учун устамалар ҳамда Департамент ходимлари учун белгиланган меҳнатнинг алоҳида шароитлари учун ҳар ойлик устаманинг ўртача миқдори тўланади.

64-3. Прокуратура органларининг амалдаги кадрлар захирасига ўтказилган хизматни ўташни тугатган ходимлар, шунингдек, уларнинг оила аъзолари бевосита Департамент органларида хизмат ўташни тугатган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари каби ҳуқуқлар, имтиёзлар ва афзалликлардан фойдаланадилар.

64-4. Ушбу Низом 64-1 - 64-3-бандларининг амал қилиши Департаментдан ушбу Низомнинг 64-1-бандида кўрсатилган органларга аввал сайланган ёки ўтган ходимларга ҳам прокуратура органларининг амалдаги кадрлар захирасига киритилган вақтдан бошлаб татбиқ этилади";


н) 65-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"65. Амалдаги кадрлар захирасига киритилган ва унда бўлган Департамент ходимларига уларнинг бошқа давлат органларидаги ваколат муддатлари тугаганидан сўнг, муқаддам Департамент органларида эгаллаган ёки унга тенг лавозим берилиши кафолатлари таъминланади, ходимнинг эгаллаб турган лавозимига нолойиқлиги ёки соғлиғи ҳолатига ёхуд меҳнат (хизмат) мажбуриятларини бажармаганлиги учун меҳнат фаолияти тугатилган ҳоллар бундан мустасно".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 23 июндаги 123-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментида ахборотларни тўплаш ва қайта ишлашнинг ташкилий-функционал схемасида:

"Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бошқармаси" сўзлари "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Ахборот технология бўлими", "Молиявий операциялар мониторинги ва тизимли таҳлили бўлими" ва "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашишни тезкор таъминлаш бўлими" блоклари тегишли равишда "Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўлими", "Терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўлими" ва "Жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўлими" блоклари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Судьяларга, прокуратура органлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ходимларига имтиёзли шартларда уй-жой сотиб олишга узоқ муддатли ипотека кредитлари бериш тартиби тўғрисидаги низомни ҳамда судьяларга, прокуратура органлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ходимларига уй-жойларни ижарага олганлик (ижарага турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2012 йил 31 октябрдаги 312-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 10-сон, 78-модда):


1-иловага қуйидаги мазмундаги 7-1-банд қўшилсин:

"7-1. Ипотека кредитлари прокуратура органлари ходимларига уч йиллик имтиёзли давр билан берилади ва мазкур давр мобайнида кредитлар бўйича фақат фоизлар тўланади";


2-илованинг 2-банди биринчи хатбошидаги "доимий яшаш жойидан ташқари минтақада лавозимга тайинланган (сайланган) ҳамда" сўзлари чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 19 июнь, 24-сон, 497-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 6-сон, 97-модда