Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


Юрист Предприятия

Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Тадбиркорлик фаолияти тўғрисида / Инвестициялар / Кучини йўқотган ҳужжатлар /

Инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 07.06.2007 й. 110-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2007 йил 7 июндаги

110-сон қарорига

1-ИЛОВА


Инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини

ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш

ва тасдиқлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом:

а) марказлаштирилган манбалар ресурслари ҳисобига амалга ошириладиган (Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари, айрим тармоқлар ва корхоналарнинг Ҳукумат қарорлари билан ташкил этилган махсус жамғармалари маблағлари, Ўзбекистон Республикаси кафолати остида ёки номидан жалб этиладиган хорижий кредитлар, Ўзбекистон Республикаси тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари) инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини;

б) улар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорлари асосида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар бериш назарда тутилаётган инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини;

в) маҳсулот тақсимотига оид битимларга мувофиқ амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини;

г) устав фондида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналар томонидан марказлаштирилмаган манбалар ҳисобига амалга ошириладиган, қиймати 10 млн. АҚШ долларидан ортиқ бўлган инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини;

е) молиялаштириш манбаларидан қатъи назар, стратегик фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлашни назарда тутувчи, қиймати 10 млн. АҚШ долларидан ортиқ бўлган инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомнинг амал қилиши Ҳукумат қарорлари билан инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлашнинг алоҳида тартиби белгиланган инвестиция лойиҳалари ҳужжатларига татбиқ этилмайди.


3. Ушбу Низом мақсадлари учун қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


инвестиция лойиҳаси (лойиҳа) - иқтисодий, ижтимоий ва бошқа манфаат кўриш мақсадида инвестициялар киритган ҳолда олдиндан белгиланган муддат мобайнида амалга ошириладиган ўзаро боғлиқ тадбирлар ва ишлар комплекси;


лойиҳаолди ҳужжатлари - қабул қилинган параметрларга кўра лойиҳани амалга оширишнинг имконияти ва мақсадга мувофиқлигини, шунингдек унинг ҳаётийлигини асослаб берувчи ҳужжатлар йиғиндиси. Лойиҳаолди ҳужжатларига лойиҳанинг техник-иқтисодий асослаши (техник-иқтисодий ҳисоблаши), материаллар ва асбоб-ускуналар етказиб бериш, қурилиш-монтаж ишларини ва ишларнинг бошқа турларини бажариш юзасидан тендер ўтказиш учун танлов ҳужжатлари; лойиҳанинг якуний техник-иқтисодий асослаши ёки техник-иқтисодий ҳисоблаши, шунингдек молиявий таклифлар ва/ёки кредит ва инвестиция шартномалари (пул маблағлари жалб этилган тақдирда) киради;


лойиҳа ҳужжатлари - ишчи ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун зарур бўлган архитектура-шаҳарсозлик ечимлари ва техник ечимларни, қурилишнинг смета қийматини ўз ичига олувчи ҳужжатлар. Лойиҳа ҳужжатлари тасдиқланган техник-иқтисодий асослаш асосида ишлаб чиқилади;


дастлабки техник-иқтисодий асослаш ёки дастлабки техник-иқтисодий ҳисоблаш (кейинги ўринларда ДТИА ёки ДТИҲ деб аталади) - вариантларни кўриб чиқиш асосида лойиҳани оқилона жойлаштириш ва амалга оширишнинг энг самарали техник, ташкилий ва иқтисодий ечимини танлашни, умуман лойиҳанинг чекланган қийматини, шу жумладан, технологик асбоб-ускуналар қийматини асословчи, уни молиялаштиришнинг мумкин бўлган манбалари бўйича вариантларни ҳисобга олган ҳолда молиялаштиришга бўлган эҳтиёж ҳажмини белгиловчи ҳужжат;


якуний техник-иқтисодий асослаш ёки техник-иқтисодий ҳисоблаш (кейинги ўринларда ТИА (ТИҲ) деб аталади) - инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг танлов савдолари асосида ва лойиҳани молиялаштириш шартларини ҳисобга олган ҳолда аниқланган якуний, энг самарали техник, ташкилий ва молиявий-иқтисодий ечимларини белгиловчи лойиҳаолди ҳужжати;


ишчи лойиҳа - чекланган қиймат ва иш ҳужжатларига эга бўлган асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлар билан тасдиқланадиган қисмдан иборат ҳужжат;


халқаро молия ва иқтисодиёт институтлари (кейинги ўринларда ХМИИ деб аталади) - давлатлараро битимлар асосида ташкил этилган, Ўзбекистон Республикасида инвестиция лойиҳаларини молиялаштирувчи/биргаликда молиялаштирувчи институтлар;


хорижий ҳукумат молия ташкилотлари (кейинги ўринларда ХҲМТ деб аталади) - Ўзбекистон Республикасида инвестиция лойиҳаларини молиялаштирувчи/биргаликда молиялаштирувчи хорижий ҳукумат молия ташкилотлари;


бошқа тармоқлар - "Ўзбекистон Республикаси иқтисодий фаолияти турлари классификатори"га мувофиқ давлат бошқаруви тоифасига киритилган тармоқлар;


стратегик фойдали қазилмалар - қимматбаҳо, рангли ва нодир ер металлари, углеводородлар, кўмир, уран.


4. ДТИА (ДТИҲ)ни ишлаб чиқиш юзасидан топшириқлар таркиби (кейинги ўринларда топшириқ деб аталади) ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ белгиланади.


5. ДТИА (ДТИҲ)ни ишлаб чиқиш юзасидан топшириқ лойиҳа ташаббускори томонидан ишлаб чиқилади ва Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси ҳамда Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилган ҳолда тегишли вазирлик (идора) раҳбари томонидан тасдиқланади.



II. ЛОЙИҲАОЛДИ ВА ЛОЙИҲА

ҲУЖЖАТЛАРИНИ ИШЛАБ

ЧИҚИШ ТАРТИБИ


6. ДТИА (ДТИҲ) лойиҳа ташаббускори ёки унинг буюртмаси бўйича лойиҳалаш ташкилоти ёки инжиниринг компанияси томонидан ишланма юзасидан топшириқ асосида ишлаб чиқилади.

Лойиҳанинг ДТИА (ДТИҲ)ни ишлаб чиқувчи, агар фаолиятнинг ушбу турини амалга ошириш учун лицензия олиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган бўлса, тегишли соҳада объектларни лойиҳалаштириш учун лицензияга эга бўлиши керак.

Лойиҳалаштиришнинг сифати учун жавобгарлик ишлаб чиқувчига юкланади.

7. Тасдиқланган ДТИА (ДТИҲ) молиялаштиришга бўлган эҳтиёжни, лойиҳанинг чекланган қийматини белгилаш, танлов ҳужжатларини ишлаб чиқиш, танлов савдолари ўтказиш учун асос бўлиб хизмат қилади.


8. ТИА/ТИҲ тасдиқланган ДТИА (ДТИҲ), олинган молиявий таклифлар ёки тузилган кредит ва инвестиция шартномалари, шунингдек ўтказилган танлов савдолари натижалари асосида ишлаб чиқилади.

Ишчи ҳужжатлар тасдиқланган ТИА(ТИҲ)нинг техник-иқтисодий кўрсаткичлари асосида ишлаб чиқилади.


9. Лойиҳани амалга ошириш шартларига боғлиқ ҳолда инвестиция лойиҳаси ҳужжатлари қуйидагича изчилликда ишлаб чиқилади:

а) ДТИА - молиялаштириш манбалари ва шартларини келишиш/танлов ҳужжатлари - ТИА - ишчи ҳужжатлар;

б) ДТИҲ - молиялаштириш манбалари ва шартларини келишиш/танлов ҳужжатлари - ТИҲ - ишчи ҳужжатлар;

в) ишчи лойиҳа-танлов ҳужжатлари.

Ҳужжатларни ишлаб чиқиш вариантлари схемаси ушбу Низомга 2-иловада келтирилган.

Фақат ушбу низомнинг 1-банди "б" кичик бандига мувофиқ амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича лойиҳанинг ТИА (ТИҲ)ни лойиҳанинг ДТИА (ДТИҲ)ни ишлаб чиқмасдан ишлаб чиқишга йўл қўйилади.

10. Лойиҳани амалга ошириш вариантларини ва инвестиция лойиҳаси ҳужжатлари таркибини танлаш қуйидаги мезонлар асосида амалга оширилади:

а) ТИАни (дастлабки ва якуний) ишлаб чиққан ҳолда - инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда, ушбу банднинг "б" ва "в" кичик бандларида назарда тутилган лойиҳалар бундан мустасно;

б) ТИҲни (дастлабки ва якуний) ишлаб чиққан ҳолда - "бош

...
Время: 0.0292
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск