ЎзР Конунчилиги
ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларини тасдиқлаш ёки уларга қўшилиш ҳақидаги масъул органлар ҳужжатлари/ Ҳукуматлараро битимларни тасдиқлаш ҳақидаги қарорлар/ 2017 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.06.2017 й. ПҚ-3069-сон "Халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисида"ги ҚарориПолный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
19.06.2017 й.
N ПҚ-3069
ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАРНИ
ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
1. 2017 йилнинг 5 апрель куни Москва шаҳрида имзоланган:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ҳамда Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида Россия Федерацияси ҳудудида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини уюшқоқлик билан йиғиш ва жалб қилиш тўғрисидаги Битим:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ҳамда Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида миграция соҳасида ваколатли органлар ваколатхоналарини ўзаро таъсис этиш тўғрисидаги Битим тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси мазкур халқаро шартномалар кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-таомилларини бажаргани ҳақида Россия томонига тегишли билдиришнома йўлласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартномалар кучга киргандан кейин белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан назоратни таъминласинлар.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2017 йил 27 июнь, 25-сон, 530-модда
"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",
2017 йил, 6-сон, 318-модда