ЎзР Конунчилиги
ЎзР Конунчилиги/ Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Бюджет тизими/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.06.2017 й. ПҚ-3075-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сонли қарорига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги ҚарориПолный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
20.06.2017 й.
N ПҚ-3075
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ "ЎЗБЕКИСТОН
РЕСПУБЛИКАСИНИНГ 2017 ЙИЛГИ АСОСИЙ
МАКРОИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ ПРОГНОЗИ
ВА ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ПАРАМЕТРЛАРИ ТЎҒРИСИДА"
2016 ЙИЛ 27 ДЕКАБРДАГИ ПҚ-2699-СОНЛИ ҚАРОРИГА
ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2017 йил 21 апрелдаги ПФ-5024-сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 21 апрелдаги ПҚ-2915-сонли қарорига мувофиқ, шунингдек, Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағларини шакллантиришни таъминлаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сонли қарорининг 37-иловасидаги 13, 15 ва 21-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2017 йил 27 июнь, 25-сон, 533-модда