Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Нотариат /

Адлия вазирининг 22.06.2017 й. 149-мҳ-сон "Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 22.06.2017 й. 2090-14-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.06.2017 й.

N 2090-14




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

22.06.2017 й.

N 149-мҳ


БУЙРУҒИ



Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни

амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5016-сон "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони, 2017 йил 29 майдаги ПФ-5059-сон "Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ҳамда 2017 йил 30 майдаги ПҚ-3016-сон "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 30 мартдаги 64-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2090, 2010 йил 30 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 13-сон, 99-модда) билан тасдиқланган Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бошқармаси ҳамда Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этилишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари А. Усманов зиммасига юклансин.



Вазир                                                                                               М.Икрамов






Буйруққа

ИЛОВА



Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни

амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 50-8-банднинг бешинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармаларидан" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий органларидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 53-банднинг еттинчи хатбошисидаги "суд ижрочисининг қарори ёхуд суд ижрочиси" деган сўзлар "давлат ижрочисининг қарори ёхуд давлат ижрочиси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 77-банднинг олтинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаларининг" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 80-банднинг саккизинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармаларидан" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий органларидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 96-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 131-банднинг учинчи хатбошисидаги "суғурта шартномаси ва суғурта полиси," деган сўзлар чиқариб ташлансин.


7. 136-банднинг саккизинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. 284-банддан "суд ижрочилари" деган сўзлар "давлат ижрочилари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9. 285-банднинг учинчи хатбошисидаги "суд ижрочисининг" деган сўзлар "давлат ижрочисининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


10. 347-1-банддан "қарздор доимий рўйхатда турган жойдаги" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


11. Илованинг изоҳида:

биринчи хатбошидаги "суд ижрочиларининг" деган сўзлар "давлат ижрочиларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "суд ижрочилари" деган сўзлар "давлат ижрочилари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 27 июнь, 25-сон, 566-модда






















































Время: 0.1750
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск