Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


Юрист Предприятия

Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Тадбиркорлик фаолияти тўғрисида / Хусусийлаштириш /

Давлат акцияларини сотиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 06.10.2014 й. 279-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 6 октябрдаги

279-сон қарорига

2-ИЛОВА



Давлат акцияларини сотиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом давлат мулкида бўлган акцияларни (кейинги ўринларда - давлат акциялари) нодавлат юридик шахсларга, шунингдек, жисмоний шахсларга хусусийлаштириш тартибида сотиш тартибини белгилайди.

Ушбу Низомнинг амал қилиши:

давлат акцияларини суднинг қарори асосида сотишда;

Ўзбекистон Республикаси "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонунининг 40-моддасига асосан акциядорлик жамиятларида акциядорларнинг талабига кўра акцияларни олишда юзага келадиган муносабатларга татбиқ этилмайди.

2. Ушбу Низомнинг мақсадлари учун қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


давлат акциялари савдоси (кейинги ўринларда савдолар деб аталади) - фонд биржаси, тегишли лицензияга эга бўлган юридик шахслар томонидан ёки сотувчи томонидан ташкил этиладиган давлат акцияларини сотиш бўйича савдолар;


биржа битими - биржа томонидан савдонинг қайд этилган натижаси бўйича тузилган давлат акцияларининг электрон шаклдаги фонд биржаси (кейинги ўринларда биржа деб аталади) томонидан рўйхатдан ўтказилган олди-сотди шартномаси;


давлат акцияларининг биржа савдолари (кейинги ўринларда биржа савдолари деб аталади) - биржа савдоси қоидаларига ва ушбу Низомга мувофиқ биржа томонидан ташкил этиладиган давлат акцияларининг савдолари;


давлат акцияларининг биржадан ташқари савдолари (кейинги ўринларда биржадан ташқари савдолар деб аталади) - ташкилотчиси сотувчи ёхуд тегишли қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдолари ташкилотчиси ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган юридик шахс ҳисобланган, қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдолари тизимида амалга ошириладиган давлат акциялари савдолари;


сотиб олиш тўлови - сотиб олинаётган давлат акциялари учун харидор томонидан миллий ва (ёки) эркин айирбошланадиган валюта (ЭАВ)да тўланадиган пул маблағлари;


Давлат комиссияси - Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссияси;

Ҳудудий танлов комиссияси - тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бошқарадиган ҳамда таркибига Агентлик (танлов комиссияси раисининг ўринбосари сифатида), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Кадастр агентлиги, Табиат ресурслари вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг раҳбарлари кирадиган танлов комиссияси;

эмитент - устав фондида давлат улуши мавжуд бўлган акциядорлик жамияти;


инвестициявий мажбуриятлар - давлат акцияларини сотиб олишда харидор томонидан акциядорлик жамиятига (эмитентга) инвестицияларни амалга ошириш бўйича қабул қилинадиган пул баҳосига эга бўлган ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шаклларда амалга ошириладиган мажбуриятлар;


ижтимоий мажбуриятлар - давлат акцияларини сотиб олишда харидор томонидан қабул қилинадиган пул баҳосига эга бўлмаган ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шаклларда амалга ошириладиган мажбуриятлар;


ахборот меморандуми - акциядорлик жамиятининг ҳисобот санасидаги ҳолати бўйича тижорий, ташкилий ва бошқа тавсифлари тўғрисидаги дастлабки ахборотидан иборат бўлган ҳужжат;


лот - биржа савдоларига қўйилаётган ва биржадан ташқари савдолар тизимидаги бир пакетдаги давлат акцияларининг миқдорий ўлчов бирлиги;


бошланғич нарх - давлат акцияларини савдоларга қўйиш учун сотувчи томонидан белгиланган нарх;


давлат акцияларининг биржадан ташқари савдолари ташкилотчиси (кейинги ўринларда биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси деб аталади) - сотувчи ёхуд қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдолари ташкилотчиси ҳуқуқини берувчи тегишли лицензияга эга бўлган ва биржадан ташқари савдолар тизимида давлат акцияларининг савдоларини ташкил қилаётган юридик шахс;


биржа савдоларига хизмат кўрсатувчи ташкилотлар - биржа, сотувчининг (харидорнинг) воситачиси, Марказий депозитарий;


сотувчи - Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) ёки унинг ҳудудий бошқармалари (кейинги ўринларда - ҳудудий бошқарма);

қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдолари тизими (БТСТ) - қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдолари ташкилотчиси ҳуқуқини берувчи тегишли лицензияга эга бўлган қимматли қоғозлар бозори профессионал қатнашчиси (кейинги ўринларда БТСТ ташкилотчиси деб аталади) томонидан ташкил этилган, қимматли қоғозларни сотиб олиш ва сотишга оид буюртманомаларни тўплаш ва қаноатлантиришни таъминлайдиган қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдолари электрон тизими;


сотувчининг (харидорнинг, қатнашчининг) воситачиси - қимматли қоғозлар бозорида инвестицион воситачи сифатидаги профессионал фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган, сотувчи (харидор) номидан ваколат берилган, шартномага асосан биржа савдоларида ва БТСТда давлат акцияларини сотиш чоғида воситачи бўладиган юридик шахс;


талабгор - таклиф этилган ёки бошқа шартларда танловда ёки тўғридан-тўғри музокараларда ўзининг қатнашиш нияти тўғрисида ариза берган нодавлат юридик ёки жисмоний шахс (Ўзбекистон Республикаси резиденти ёки норезиденти) ёки унинг ваколатли вакили;


харидор - сотувчи билан қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат акцияларининг олди-сотди шартномасини тузган нодавлат юридик ёки жисмоний шахс (Ўзбекистон Республикаси резиденти ёки норезиденти).

3. Давлат акцияларини сотиш сотувчи томонидан давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг ёки эмитентнинг таклифларига, нодавлат юридик шахсларнинг, шунингдек жисмоний шахсларнинг буюртманомаларига мувофиқ шакллантирилган ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёки Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорлари билан тасдиқланадиган хусусийлаштириш дастурларига (давлат улуши сотиладиган эмитентларнинг рўйхатига) (кейинги ўринларда хусусийлаштириш дастурлари деб аталади) асосан ушбу Низомнинг 1-иловасига биноан схема бўйича амалга оширилади.

Савдоларда турган, илгари қабул қилинган хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ сотилаётган давлат акциялари мазкур давлат акцияларини сотиш муддати узайтирилганда савдолардан олинмайди.


4. Давлат акцияларини сотиш биржа ва биржадан ташқари савдоларда амалга оширилади.

Эмитент устав фондининг 10 фоизидан ошмайдиган давлат акциялари БТСТ савдоларига чиқарилади. Бунда савдога чиқарилаётган давлат акцияларининг ялпи номинал қиймати сотувчининг давлат акцияларини БТСТ савдоларига қўйиш тўғрисидаги буйруғи қабул қилинган санадаги ҳолатига белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 5000 бараваридан ошмаслиги лозим. Мазкур сумма ошиб кетган тақдирда, шунингдек агар давлат акциялари эмитент устав фондининг 10 фоизидан кўпроқни ташкил этса, савдога қўйиш биржа савдоларида амалга оширилади.

5. Давлат акцияларини биржа савдоларига ва БТСТ савдоларига қўйиш миқдорлари сотувчининг буйруғи билан белгиланадиган лотларда амалга оширилади.


6. Биржа савдоларига ва БТСТ савдоларига чиқарилган давлат акциялари уларни савдога қўйиш нархи бўйича сотиб олишга икки ой мобайнида буюртманома бўлмаган тақдирда, Давлат комиссияси томонидан белгиланадиган механизмга асосан нарх босқичма-босқич пасайтириб борилиши мумкин.

7. Давлат акцияларини инвестициявий мажбуриятларни қабул қилиш шарти билан сотиш давлат акциялари эмитент устав фондининг 50 фоизидан ошганда танловда амалга оширилади, танлов бўлиб ўтмаган деб эътироф этилган тақдирда эса - тўғридан-тўғри музокаралар орқали амалга оширилади.


8. Давлат акцияларини Ўзбекистон Республикасининг резидентларига сотиш Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси норезидентлари давлат акцияларини ЭАВ ёки Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида сотиб олишлари мумкин.

Ўзбекистон Республикаси норезидентлари республиканинг ваколатли банкларида очилган хорижий банкларнинг "лоро" вакиллик ҳисоб рақамларидаги миллий валютадаги маблағлардан давлат акцияларини сотиб олиш учун фойдаланишлари мумкин.

9. Давлат акцияларини биржа ва биржадан ташқари савдоларга қўйиш сотувчи ёки сотувчининг воситачиси томонидан сотувчининг буйруғи ва (ёки) улар ўртасидаги шартномага асосан амалга оширилади.


10. Сотувчининг буйруғида:

сотиладиган давлат акцияларининг номи ва сони;

лот миқдори. Бунда лот миқдори агар Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ҳукуматининг алоҳида қарорлари билан бошқача назарда тутилмаган бўлса, битта акция - битта лот тамойилида ўрнатилади;

савдолар ташкилотчисининг номи;

бошланғич нарх (Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида ва (ёхуд) ЭАВда);

давлат акцияларини сотиш муддати ва усуллари (биржа ёки биржадан ташқари савдолар, шунингдек ушбу Низомнинг 6-бандига биноан бошланғич савдога қўйиш нархини қадамба-қадам пасайтириш механизми қўлланилади) кўрсатилади.

Буйруқда бошқа маълумотлар ҳам кўрсатилиши мумкин.


11. Давлат акциялари сотувидан тушган пул маблағлари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасига ўтказилади, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, белгиланган тартибда тақсимланади.

12. Давлат акцияларининг алоҳида ҳисоби Қимматли қоғозларнинг депозитарийси (кейинги ўринларда Марказий депозитарий деб аталади) томонидан юритилади.

Марказий депозитарий ҳар ойда ҳар ойнинг бешинчи санасигача Агентликка ҳисоби юритилаётган давлат акциялари тўғрисидаги электрон шаклда тақдим этади.

13. Буйруқ қабул қилингандан ва давлат акцияларининг биржа ва биржадан ташқари савдоларга қўйилиши ҳақидаги эълон оммавий ахборот воситаларида чоп этилгандан кейин мазкур акциялар қайта баҳоланмайди.



II. ДАВЛАТ АКЦИЯЛАРИНИ СОТИШ

ЮЗАСИДАН ТАШАББУС КЎРСАТИШ


14. Давлат акцияларини сотиш юзасидан давлат органи, хўжалик бошқаруви органи, эмитент, нодавлат юридик ёки жисмоний шахс томонидан Агентлик ёки ҳудудий бошқармага тегишли равишда таклифлар ёки буюртманомалар бериш йўли билан ташаббус кўрсатилиши мумкин.

15. Давлат органининг, хўжалик бошқаруви органининг ёки эмитентнинг давлат акциялари сотиш тўғрисидаги таклифига:

давлат органи, хўжалик бошқаруви органи ёки эмитентнинг биринчи раҳбари томонидан имзоланадиган ва муҳр билан тасдиқланадиган сотишга тавсия этилаётган давлат акцияларини сақлаб қолиш зарурати мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулоса;

эмитент тўғрисидаги маълумотлар - Агентлик томонидан белгиланган шакл бўйича;

эмитентнинг таъсис ҳужжатлари нусхаси илова қилинади.

Давлат акцияларини сотиш тўғрисидаги таклиф билан мурожаат қилган давлат органлари, хўжалик бошқаруви органи ёки эмитент уни кўриб чиқиш учун йиғим тўламайдилар.


16. Давлат акцияларини сотиш учун

...
Время: 0.0060
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск