Юрист Предприятия

Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Тадбиркорлик фаолияти тўғрисида / Давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Банкротлик ва санация /

Таркибий ўзгартириладиган корхоналарнинг, шунингдек уларга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили қўлланилган корхоналарнинг мол-мулкини баҳолаш ва сотиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 18.04.2003 й. 188-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 18 апрелдаги

188-сон қарорига

1-ИЛОВА


Таркибий ўзгартириладиган корхоналарнинг, шунингдек

уларга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили

қўлланилган корхоналарнинг мол-мулкини баҳолаш

ва сотиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом таркибий ўзгартиришни амалга оширувчи, паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган ва иқтисодий ночор корхоналарнинг, шунингдек уларга нисбатан иқтисодий суд қарорига кўра тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили қўлланилган корхоналарнинг мол-мулкини баҳолаш, бошланғич (дастлабки) нархини аниқлаш тартибини тартибга солади.

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси ташқарисида жойлашган Ўзбекистон Республикаси мулки бўлган объектлар бўйича битишувларни амалга оширишда қўлланилмайди.

2. Ушбу Низомга мувофиқ, келгусида таркибий ўзгартириш ва тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилини амалга ошириш режаларига мувофиқ сотиладиган мол-мулк баҳоланади.


II. КОРХОНАЛАР МОЛ-МУЛКИНИНГ

БАҲОЛАШ ҚИЙМАТИНИ АНИҚЛАШ


3. Баҳоловчи ташкилот ва унинг хизматлари истеъмолчиси (буюртмачи) ўртасида қонун ҳужжатларига мувофиқ тузилган шартнома баҳолашни ўтказиш учун асос ҳисобланади.

4. Ушбу Низомга мувофиқ, таркибий ўзгартириладиган корхона ёки унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили қўлланилган корхона баҳолаш хизматларини амалга оширишга буюртмачи ҳисобланади.

Баҳолашни ўтказиш учун хизматлар қийматининг қолган қисмини тўлаш баҳоланган объект сотилган ва корхона ҳисобига пул маблағлари тушгандан кейин навбатдан ташқари тартибда амалга оширилади.


5. Корхонани хатловдан ўтказиш натижаларига кўра баҳоланадиган мол-мулк таркибига қуйидагилар киритилади:

- корхона балансида бўлган, шу жумладан, "техник ҳолатидан қатьи назар, бошқа корхона ва ташкилотларга фойдаланиш учун (ижарага) берилгар хам ишлаб турган (шу жумладан вақтинчалик мукаммал таъмирлашда ва замонавийлаштиришда бўлган), ҳам консервацияда турган асосий воситалар;

номоддий активлар; тугалланмаган қурилиш; ўрнатиладиган асбоб-ускуналар; бошқа узоқ муддатли активлар; жорий активлар.

Хатловдан ўтказишда корхона мол-мулки баланс (қолдиқ)

...
Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск