ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Бухгалтерия ҳисоби /Молия вазирининг 20.06.2017 й. 83-сон "Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (24-сонли БҲМС) "Қарзлар бўйича харажатлар ҳисоби"ни тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 28.06.2017 й. 1996-1-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
28.06.2017 й.
N 1996-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
20.06.2017 й.
N 83
БУЙРУҒИ
"Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг
миллий стандарти (24-сонли БҲМС) "Қарзлар бўйича
харажатлар ҳисоби"ни тасдиқлаш тўғрисида"ги
буйруққа ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 5 августдаги 79-сон "Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (24-сонли БҲМС) "Қарзлар бўйича харажатлар ҳисоби"ни тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғига (рўйхат рақами 1996, 2009 йил 18 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 35-сон, 388-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Б. Ходжаев
ИЛОВА
"Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг
миллий стандарти (24-сонли БҲМС) "Қарзлар бўйича
харажатлар ҳисоби"ни тасдиқлаш тўғрисида"ги
буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар
1. Буйруқ муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ буюраман:".
а) муқаддимадан "(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 9-сон, 142-модда)" деган сўзлар чиқариб ташлансин;
б) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"4. Қарзлар бўйича харажатлар қуйидагиларни ўз ичига олади:
а) жалб қилинган қисқа муддатли ва узоқ муддатли қарзлар бўйича фоизлар;
б) қарзлар билан боғлиқ бўлган дисконтлар (чегирмалар), шу жумладан, облигацияга тегишли дисконтларнинг (чегирмаларнинг) ҳисобдан чиқарилиши;
в) Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (6-сонли БҲМС) "Ижара ҳисоби"га (рўйхат рақами 1946, 2009 йил 24 апрель) мувофиқ бухгалтерия ҳисобида акс эттирилган молиявий ижара ва/ёки лизингга тааллуқли бўлган фоиз харажатлари.".
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2017 йил 3 июль, 26-сон, 599-модда