Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Баҳолаш фаолияти /

Ўзбекистон Республикаси Мулкни баҳолаш миллий стандарти (15-сон МБМС) "Машина ва ускуналар қийматини баҳолаш" (АВ томонидан 29.06.2017 й. 2895-сон билан рўйхатга олинган Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 15.05.2017 й. 01/27-26/05-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2017 йил 29 июнда 2895-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Хусусийлаштирилган корхоналарга

кўмаклашиш ва рақобатни

ривожлантириш давлат қўмитасининг

2017 йил 15 майдаги

01/27-26/05-сон қарорига

ИЛОВА



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МУЛКНИ БАҲОЛАШ МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ


(15-СОН МБМС)


"МАШИНА ВА УСКУНАЛАР ҚИЙМАТИНИ БАҲОЛАШ"


Мазкур Ўзбекистон Республикаси Мулкни баҳолаш миллий стандарти (15-сон МБМС) "Машина ва ускуналар қийматини баҳолаш" (бундан буён матнда 15-сон МБМС деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг "Баҳолаш фаолияти тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 апрелдаги ПҚ-843-сон "Баҳоловчи ташкилотлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва кўрсатилаётган хизматлар сифати учун уларнинг масъулиятини ошириш тўғрисида"ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5016-сон "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ машина ва ускуналар қийматини баҳолаш соҳасида Ўзбекистон Республикасидаги баҳолаш фаолиятининг норматив жиҳатдан тартибга солинишини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. 15-сон МБМСнинг мақсади машина ва ускуналар қийматини аниқлаш ва баҳолаш натижаларини акс эттириш қоидаларини белгилашдан иборатдир.


2. Қуйидагилар 15-сон МБМСнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

машина ва ускуналар қийматини баҳолаш тушунчалари ва қоидаларидан фойдаланишда, шунингдек уларнинг қийматини баҳолашда баҳоловчилар ва мол-мулк эгалари хатти-ҳаракатларининг мувофиқлигини таъминлаш;

баҳолашнинг холислиги ва сифатини оширишда кўмаклашадиган тартиб-таомилларни белгилаш;

бошланғич ахборот, баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот мазмуни ва материални баён этишга нисбатан баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар турлича талқин қилинишини истисно этадиган ягона талабларни белгилаш.



2-БОБ. 15-СОН МБМСни ҚЎЛЛАНИШ СОҲАСИ


3. Қуйидагилар 15-сон МБМС татбиқ этиладиган баҳолаш объектлари ҳисобланади:

битта алоҳида олинган машина ёки ускуна ёхуд машина ёки ускунанинг муайян қисми;

машина ва ускуналарнинг бир-биридан шартли равишда мустақил бўлган бирликлари (ишлаб чиқариш-технологик тизим ёки линиянинг бир қисми);

ишлаб чиқариш-технологик тизимлар: ишлаб чиқариш-технологик жараён билан ўзаро боғлиқ бўлган машина ва/ёки ускуналарнинг мажмуаси.


4. 15-сон МБМС баҳоловчи ташкилотлар, баҳоловчилар ва буюртмачилар учун мўлжалланган бўлиб, машина ва ускуналарнинг қийматини баҳолаш бўйича хизматлар кўрсатишда қўлланилиши мажбурийдир.


5. 15-сон МБМСни қўллашда 15-сон МБМСнинг иловасида келтирилган Услубий кўрсатмаларга риоя этилиши лозим.



3-БОБ. 15-СОН МБМСни БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ

СТАНДАРТЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО АЛОҚАСИ


6. Баҳолаш объектлари 15-сон МБМС талабларига мувофиқ баҳоланганда олинган натижалар Ўзбекистон Республикасининг "Баҳолаш фаолияти тўғрисида"ги Қонуни талабларини ҳисобга олган ҳолда қўлланилиши мумкин.


7. Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисоби миллий стандартлари (БҲМС) норма ва талаблари фақат 15-сон МБМСда назарда тутилган ҳолларда қўлланилиши мумкин. Бошқа ҳолларда 15-сон МБМС талабларига риоя этилиши зарур.


8. 15-сон МБМС баҳолаш усуллари билан аниқланган баҳолаш объектининг қиймати молиявий ҳисобот учун белгиланган тартибда аниқланган ушбу объектнинг қийматидан жиддий тарзда фарқланиши мумкин.



4-БОБ. 15-СОН МБМС ТАЛАБЛАРИ


1-§. Умумий қоидалар


9. Баҳоловчи учун 15-сон МБМСнинг талаби баҳолашнинг қуйидаги босқичларига риоя этишдан иборат:

баҳолаш топшириғини белгилаш ва баҳолаш объектини баҳолаш тўғрисида шартнома тузиш;

ахборот йиғиш ва уни таҳлил қилиш;

баҳолаш ёндашувлари ва усулларини қўллаш;

баҳолаш объектининг қийматини ҳисоб-китоб қилиш ва аниқлаш;

баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни тузиш.


10. Буюртмачи учун 15-сон МБМСнинг талаби қуйидагилардан иборат:

баҳоловчи билан биргаликда баҳолаш топшириғини белгилаш ва баҳолаш объектини баҳолаш тўғрисида шартнома тузиш;

баҳолаш объектига кириш имкониятини таъминлаш (зарур ҳолларда);

баҳоловчига зарур дастлабки ахборотни тақдим қилиш.



2-§. Баҳолаш топшириғини белгилаш


11. Баҳолаш топшириғи буюртмачи томонидан баҳоловчи ташкилот билан биргаликда тузилади ва баҳолаш тўғрисидаги шартномага илова шаклида расмийлаштирилади.

Баҳолаш топшириғи қуйидагилардан иборат бўлиши лозим:

баҳолаш объектининг номи ва қисқача тавсифи;

буюртмачининг номи ва унинг реквизитлари;

баҳоловчи ташкилотнинг номи ва унинг реквизитлари;

баҳолашни ўтказиш учун асослар;

баҳолаш мақсади (вазифаси) ва баҳолаш натижаларидан фойдаланиш мўлжали;

баҳолаш санаси;

баҳолаш мақсадига мувофиқ бўлган аниқланаётган қиймат тури;

фаразлар ва чекловчи шартлар (улар мавжуд бўлганда);

буюртмачи томонидан тақдим этилиши лозим бўлган дастлабки ахборот рўйхати;

баҳолаш ишларини бажариш муддатлари.

Баҳолаш топшириғи қўшимча шартларни ҳам ўз ичига олиши мумкин.



3-§. Ахборот йиғиш ва уни таҳлил қилиш


12. Ахборотни йиғиш ва уни таҳлил қилиш:

баҳолаш объектини функционал кўрсаткичлари (унумдорлиги ёки қуввати, юк кўтариши, юк тортиши, иш макони ҳажмлари, аниқлик тоифаси, автоматлаштириш даражаси ва ҳ. к.), фойдаланиш кўрсаткичлари (автоматик, ярим автоматик ёки ноавтоматик фойдаланилиши, тўхтовсиз ишлаши, чидамлилиги, таъмирга яроқлилиги, бут сақланиши ва ҳ. к.), конструктив кўрсаткичлари (массаси, оғирлиги, асосий конструктив материалларининг таркиби ва ҳ. к.), иқтисодий кўрсаткичлари (машиналар фаолият кўрсатганда вақт бирлигида, маҳсулот ёки ишлар бирлигига турли захираларнинг сарфланиши) тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган техник ҳужжатларни;

баҳолаш объекти тўғрисида молиявий маълумотларни ўз ичига олувчи иқтисодий ҳужжатларни (баланс қиймати, харид қиймати, жорий ва капитал таъмирлаш қиймати, вақт мобайнида ишлаб чиқариш қувватининг қиймат кўрсаткичлари ва ҳ. к.), шунингдек баҳолаш объектининг келиб чиқиши тўғрисидаги ҳужжатларни (олди-сотди шартномалари, қабул қилиш далолатномалари, бошқалар);

баҳолаш объекти мансуб бўлган бозорнинг ҳолати ва динамикаси ҳақидаги ахборотни (ишлаб чиқариш, сотиш ҳолатлари, талаб ва таклиф);

баҳолаш объектининг қийматини баҳолаш ва баҳолаш тўғрисида ишончли ҳисоботни тузиш учун зарур бўлган бошқа ахборотни йиғиш ва ўрганишни ўз ичига олади.

Ахборотни йиғиш имкони бўлмаганда ёки маълумот мавжуд бўлмаганда баҳоловчи баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда буни кўрсатиши ҳамда ўзи олган ишончли ахборот асосида машиналар ва ускуналар қийматини баҳолаш усулларини қўллаши зарур.


13. Баҳолаш объектининг қийматини баҳолаш жараёнида буюртмачи қуйидагиларни тақдим этади:

мулкдор тўғрисидаги маълумотларни (ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар бўлган ҳолларда, уларни илова қилган ҳолда);

15-сон МБМСнинг 12-бандида кўрсатилган техник ва иқтисодий ҳужжатларни.


14. Баҳоловчи баҳолаш объекти мансуб бўлган бозорнинг ҳолати ва динамикаси ҳақидаги маълумотлар, аналогларнинг нархлари ва таклифлар ҳақидаги ахборот, шунингдек ўхшаш объектлар билан битимлар тўғрисидаги (санаси, нархи, нархни шакллантирувчи омиллар, ахборот манбаи ва бошқалар) маълумотларни йиғишни амалга оширади.


15. Баҳоланиши лозим бўлган барча объектлар бўйича қўшимча ахборотни йиғиш баҳоловчи томонидан бозорни ҳамда баҳолаш объектларининг жисмоний ва ҳуқуқий тавсифлари тўғрисида ахборот манбаларини ўрганиш асосида амалга оширилади.


16. Баҳолаш объектини баҳолашда қуйидагилардан фойдаланилиши мумкин:

буюртмачидан олинган ахборотдан;

ишларни бажаришга жалб қилинган учинчи шахслардан олинган, уларнинг имзолари билан тасдиқланган ахборотдан;

ихтисослаштирилган ташкилотларнинг статистика маълумотларидан (тармоқ, таҳлилий шарҳлар, бозор шарҳлари), шу жумладан оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғида эълон қилинган статистика маълумотларидан;

бошқа ахборотдан (сўров, интервью натижалари бўйича ва бошқа манбалардан олинган), бунда ушбу ахборотдан фойдаланганлик учун жавобгарлик баҳоловчига юкланади.


17. Баҳоловчи томонидан қўлланиладиган усуллар бозор ҳолати ва динамикаси тўғрисида, шунингдек баҳолаш объекти бўйича битимлар ҳақида (санаси, нархи, нархни шакллантирувчи омиллар, ахборот манбаи ва бошқалар) ахборотдан фойдаланишни талаб этган ҳолларда, баҳоловчи 15-сон МБМСнинг талабларига мувофиқ баҳолаш объекти тегишли бўлган бозор сегменти тўғрисида умумий ахборотни йиғиши керак.


18. Баҳолаш жараёнида фойдаланиладиган ахборот баҳоловчи томонидан баҳолаш учун зарур бўлган нархни шакллантирувчи омилларни аниқлаш учун ишончли ва етарли бўлиши лозим.

Буюртмачи томонидан тақдим қилинган, шунингдек ишларни бажаришга жалб қилинган учинчи шахслардан олинган ахборот қуйидаги ҳолларда ишончли ҳисобланади, агар:

ахборотни тақдим этган ташкилотнинг раҳбари томонидан имзоланган ва муҳри билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланган бўлса, тегишли манбаларга ҳавола қилиниши лозим бўлган, баҳоловчи томонидан оммавий ахборот воситалари, Интернет тармоғи, сўров, интервью натижалари бўйича ва бошқа ўхшаш манбалардан олинган ахборот бундан мустасно;

ҳужжатлар асл нусхадаги ҳужжатнинг нусхаси бўлган ҳолларда ахборот тегишли бўлган ташкилотнинг раҳбари томонидан имзоланган ва муҳри билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланган бўлса.


19. Агар буюртмачи томонидан тақдим этилган ахборот ҳажми ва сифати 15-сон МБМС талабларига мувофиқ баҳолашни амалга ошириш ва баҳолаш объектларини баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни тайёрлаш учун етарли бўлмаса, баҳоловчи баҳолаш бўйича ишларни бажаришдан бош тортишга ҳақли.


20. Баҳолашни ўтказишда баҳоловчи учун маълум бўлган барча ахборот ва ҳужжатлар қонун ҳужжатлари талабларини инобатга олган ҳолда махфийлик шартларида қўлланилиши шарт.



4-§. Баҳолаш ёндашувлари ва усулларини қўллаш


21. 15-сон МБМС доирасида баҳолаш объекти қийматининг ҳисоб-китоби қиёсий, харажат ва даромад ёндашувларни қўллаган ҳолда амалга оширилади.

Бирор-бир ёндашувдан фойдаланишнинг имкони йўқлиги ёки чекланганлигини баҳоловчи баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда тегишли далилларни келтирган ҳолда асослаши лозим.


22. Қиёсий ёндашув айнан бир хил объектлар ва/ёки аналогларнинг сотилишига доир бозор маълумотларидан келиб чиқиб баҳолаш объектининг қийматини аниқлашга асосланади. Айнан бир хил объект ёки аналог билан битимлар тўғрисида ахборот мавжуд бўлмаганда, ишлаб чиқарувчи заводлар, етказиб берувчилар таклифлари тўғрисидаги ахборот асосида қиёсий ёндашувдан фойдаланиш мумкин.

Аналогларни танлаш уларнинг баҳолаш объекти билан техник, технологик, жисмоний ва иқтисодий тавсифлари бўйича ўхшашлиги асосида амалга оширилади.


23. Машина ва ускуналарни баҳолашдаги қиёсий ёндашув қуйидаги усуллар ёрдамида амалга оширилади:

сотувларни тўғридан-тўғри қиёслаш усули;

статистик таҳлил усуллари.


24. Қиёсий ёндашувда сотувларни тўғридан-тўғри қиёслаш усули айнан бир хил ёки аналог объектлар нархига уларнинг баҳолаш объектидан фарқланишига қараб тегишли тузатишлар (қиймат ва/ёки фоиз) киритиш орқали қўлланилади.


25. Статистик таҳлил усуллари корреляцион ва регрессион таҳлил усуллари билан ўрганиладиган, ўзгарувчан усуллар ўртасидаги статистик алоқаларни аниқлашдан иборатдир.


26. Аналогларни танлашдаги асосий талаб функционал мақсадига кўра тармоқ бўйича ва конструктив-технологик ўхшашлиги ҳисобланади.

15-сон МБМС доирасида қиёсий ёндашув усуллари қўлланилганда аналогларни танлаш 15-сон МБМСни қўллашга доир Услубий кўрсатмаларнинг 5-боби талабларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.


27. Машина ва ускуналар қийматини баҳолашда харажат ёндашуви тикланиш қийматини кейинчалик унда жамланган эскиришнинг аниқланган элементлари келтириб чиқарган қадрсизланишни (жисмоний, функционал ва иқтисодий) ҳисобга олган ҳолда ҳисоблаш йўли билан баҳолаш объектининг жорий қийматини аниқлашга асосланади.


28. Харажат ёндашуви доирасида мавжуд бўлган ахборотдан келиб чиқиб қуйидаги усуллардан бири қўлланилади:

алмаштириш усули;

турдош объект нархи бўйича ҳисоблаш усули;

элементма-элемент ҳисоблаш усули;

қийматни индексация қилиш усули.


29. Алмаштириш қийматини аниқлаш учун алмаштириш усули айнан бир хил объектлар ёки аналоглар тўғрисидаги нарх ахборотини кейинчалик ишлаб чиқариш, техник ва технологик тавсифлардаги тафовутларга қараб тузатишлардан, шунингдек вақт мобайнида нархлар ўзгаришини ҳисобга олувчи тузатишлардан келиб чиқиб қўллашни назарда тутади.


30. Турдош объект нархи бўйича ҳисоблаш усули кейинчалик асосий ишлаб чиқариш кўрсаткичларидаги фарқланишларга тузатишлар киритиш орқали аналог тўғрисидаги нарх ахборотига (нархи маълум бўлганда) асосланган ҳолда баҳолаш объекти қийматини аниқлашга асосланади.


31. Элементма-элемент ҳисоблаш усули баҳолаш объекти бозор нархи маълум бўлган бир нечта агрегатлардан иборат бўлганда, шунингдек техник агрегатларни йиғиш мураккаб бўлмаган ва истеъмолчининг ўзи томонидан бажарилиши мумкин бўлган ҳолларда қўлланилади.


32. Қийматни индексация қилиш усули жорий нархларга мос келтириш учун баҳолаш объектининг базавий (бошланғич ёки тикланиш) қийматига нархлар қимматлашишининг статистик индексларини қўллашга асосланади.


33. Даромад ёндашуви баҳоланаётган объектдан бўлғуси даромадни прогнозлаш имкониятига асосланади.

15-сон МБМС доирасида машина ва ускуналар қийматини баҳолашга даромад ёндашувини қўллаш чекланган хусусиятга эга бўлиб, уни қўллаш шартлари қуйидагилар билан белгиланади:

даромад ёндашувидан харажат ва қиёсий ёндашувларни қўллашнинг имкони бўлмаган ҳолларда фойдаланилади;

даромад ёндашувидан баҳолашнинг якка тартибдаги объекти бўлган машина ва ускуналар баҳоланган ҳоллардагина фойдаланилади;

15-сон МБМСнинг даромад ёндашувига тегишли бўлган баҳолаш нормалари ва қоидалари машина ва ускуналарни ялпи бизнес доирасида баҳолашда қўлланилмайди.

Даромад ёндашуви:

фойдани тўғридан-тўғри капиталлаштириш усули;

қолдиқ усули;

бир хил самарадор функционал аналог усули билан амалга оширилади.


34. Фойдани капиталлаштириш усули баҳолаш объектидан фойдаланишдан келадиган фойдани жорий қийматга келтиришга асосланган.

Мулкдорнинг операцион харажатларини чегирган ҳолда баҳолаш объектини ижарага беришдан ҳосил бўлган йиллик пул оқими фойда сифатида қабул қилинади.

Фойдани тўғридан-тўғри капиталлаштириш усули, технологик мажмуадан қатъи назар, даромад ҳосил қилишга қодир бўлган якка тартибдаги объектидан иборат баҳолаш объектларига нисбатан қўлланилади.


35. Қолдиқ усули баҳолаш объекти томонидан технологик мажмуа сифатида ҳосил қилинадиган соф операцион даромадни капиталлаштиришга асосланади.

Баҳолаш объекти технологик мажмуа тариқасида таркибига киритиладиган ялпи бизнеснинг ишлаб чиқариш бўлинмаси ялпи бизнесга боғлиқ бўлмаган ҳолда ишлаб чиқариш-технологик циклни таъминлашга қодир бўлган алоҳида мустақил мулкий мажмуага ажратилиши мумкинлиги қолдиқ усулининг қўлланилишини тақозо этади.

Ишлаб чиқариш бўлинмасини технологик мажмуа билан ажратиш имкони мавжуд бўлмаганда баҳолаш объектининг қийматини баҳолашга даромад ёндашуви қўлланилмайди.


36. Бир хил самарадор функционал аналог усули баҳолаш объектининг қийматини бозор нархи маълум бўлган аналогларнинг функционал ва ишлаб чиқариш қувватлари асосида аниқлашни назарда тутади.



5-§. Турли ёндашувлар доирасида олинган баҳолаш

натижаларини мувофиқлаштириш ва баҳолаш

объектининг якуний қийматини аниқлаш


37. Баҳолаш объектининг якуний қиймати турли ёндашувлар билан баҳолашда олинган баҳолар натижаларини мувофиқлаштириш орқали аниқланадиган қийматнинг ягона миқдори тарзида ифодаланади.


38. Мувофиқлаштириш турли ёндашувлар билан олинган баҳолаш натижаларига 15-сон МБМСнинг Услубий кўрсатмаларида белгиланган тартибда аниқланадиган тегишли оғирлик коэффициентларини қўйиш орқали амалга оширилади.


39. Турли ёндашувлар билан ҳисоб-китоб қилиш якунлари бўйича олинган баҳолаш натижалари ўртасида жиддий (30 фоиздан ортиқ) тафовутлар мавжуд бўлганда ушбу тафовутнинг сабаблари таҳлил қилинади, у баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилади ҳамда мувофиқлаштириш учун баҳоловчининг фикрига кўра энг тўғри натижалар танлаб олинади.

Баҳоловчи қўлланилган баҳолаш ёндашувлари (усуллари) натижаларини мувофиқлаштиришдан бош тортишга ва ёндашувлардан бирининг натижасини якуний қиймат сифатида тавсия этишга ҳақли. Бунда баҳоловчи ўзининг рад жавобини баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда акс эттириши ва асосли далилларни келтириши лозим.


40. Мувофиқлаштиришда баҳоловчи қуйидагиларни ҳисобга олиши зарур:

баҳолаш мақсади ва баҳолаш натижаларидан фойдаланиш мўлжалини;

баҳолаш объектининг ўзига хослигини;

таҳлил ва ҳисоб-китоб қилишга асос бўлган ахборотнинг тўлиқлигини;

баҳолаш ёндашуви баҳолаш объектига ўхшаш объектларнинг одатдаги харидорлари ва сотувчиларининг асосларини акс эттирилишини;

баҳолаш ёндашувининг бозор конъюнктурасини ҳисобга олинишини.


41. Мувофиқлаштириш усули ва солиштирма оғирликни танлаш, шунингдек келтирилган барча мулоҳазалар ва фаразлар баҳоловчи томонидан баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда асослантирилиши зарур.



6-§. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни тузиш


42. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот баҳоловчининг профессионал фикрини ифодалайди ва баҳолаш объектининг қийматини аниқлаш бўйича қилинган ишнинг ҳужжатли тасдиғи ҳисобланади.


43. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот ундан фойдаланувчи баҳоловчи томонидан қилинган ҳисоб-китобларнинг мантиғини тушуна оладиган ва бутун кетма-кетлигини такрорлай оладиган қилиб тузилиши лозим. Шунингдек, баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботдан фойдаланувчи зарур ҳолларда баҳолаш объектининг қийматини ҳисоботда келтирилган маълумотлардан келиб чиққан ҳолда мустақил равишда ҳисоблаш имконига эга бўлиши лозим.


44. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда баҳолаш объекти тўғрисидаги барча ахборот, баҳолаш жараёнида фойдаланилган барча ахборот тавсифи, қилинган таҳлил босқичлари ва ҳисоб-китоблар, олинган натижаларнинг асосланмаси, баҳолаш объектининг якуний қиймати, баҳолаш базасининг тасдиғи, баҳолашнинг мақсади, шунингдек баҳолаш натижалари тўлиқ ва бир хил талқин қилинишини таъминловчи барча фаразлар ва чекловчи шартлар бўлиши лозим.


45. Ҳисобот фақатгина баҳолаш жараёнидаги ҳисоб-китоблар ва таҳлил қилишда фойдаланилган ахборот ва маълумотлардан иборат бўлиши лозим.

Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда келтирилган, баҳолашни ўтказишда фойдаланилган ёки ҳисоб-китоблар натижасида олинган ахборотда ахборот манбаига ҳаволалар келтирилиши лозим.


46. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот қуйидаги тузилишга эга бўлиши лозим:

титул варағи;

мундарижа;

кузатув хати (умумлаштирувчи қисм);

қисқартмалар, шартли белгилар, рамзлар, бирликлар ва атамалар рўйхати;

кириш;

асосий қисм;

хулоса;

фойдаланилган манбалар рўйхати;

иловалар.


47. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот баҳоловчи (баҳоловчилар) томонидан саҳифама-саҳифа рақамланган ва имзоланган, тикилган, шунингдек баҳоловчи ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва шу ташкилот муҳри билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланиши лозим.


48. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботга иловада баҳоловчи томонидан фойдаланилган ҳамда баҳолаш объектининг миқдор ва сифат тавсифларини белгиловчи ҳужжатларнинг нусхалари бўлиши лозим.


49. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботга баҳоловчи ташкилотнинг лицензияси, баҳоловчиларнинг малака сертификатлари ва фуқаролик жавобгарлигини суғурталаш полисининг нусхалари ҳам илова қилинган бўлиши лозим.


50. Баҳолашни ўтказишда айрим ҳисоб-китоблар баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботдаги ушбу ҳисоб-китобларга ҳаволаларни кўрсатган ҳолда иловага чиқарилиши мумкин.


51. Баҳоловчи ташкилот баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилган баҳолаш натижалари учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.



5-БОБ. АХБОРОТНИ ОШКОР ЭТИШГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


52. Баҳолаш жараёнида фойдаланилган барча ахборот (махфий хусусиятга эга бўлгани бундан мустасно) баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда, улар баҳоловчи томонидан қандай шаклда тўпланган бўлса, шундай шакл ва тартибда очиб берилади.


53. Махфий тусдаги ахборот баҳоловчи томонидан фақат буюртмачи ва/ёки бундай ахборотни тақдим қилган шахслар билан келишув бўйича ёхуд суднинг тегишли қарорига биноан ошкор этилади. Фойдаланилаётган ахборотнинг махфийлик даражаси буюртмачи ва/ёки бундай ахборотни тақдим этувчи ёхуд унга бевосита алоқадор бўлган шахслар томонидан белгиланади.


54. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда барча эҳтимоллар ва чекловчи шартлар, шунингдек ахборотни ошкор этишга қўйиладиган ҳар қандай талаблар очиб берилади.


55. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот, шунингдек баҳоловчининг баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормаларига, мазкур стандартга ва қабул қилинган бошқа мулкни баҳолаш стандартларига риоя қилинганлиги ҳақидаги баёнотдан иборат бўлиши, стандартларнинг талабларидан ҳар қандай четга чиқиш кўрсатилиши ва бундай четга чиқишга тушунтириш берилиши лозим.



6-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


56. 15-сон МБМСнинг баҳолаш жараёни ва олинган натижани баён этиш, баҳолашга ва якуний қиймат тўғрисидаги хулосага дахлдор бўлган ҳар қандай фаразлар ва чекловчи шартларни ошкор этиш билан боғлиқ талабларидан бирон-бир тарзда четга чиқилишига йўл қўйилмайди.


57. Баҳоловчи қонун ҳужжатларига мувофиқ 15-сон МБМСнинг талабларига қисман ёки тўлиқ риоя қилиш имкони бўлмаган ҳолларда, баҳоловчи баҳолаш объектининг базавий қийматини аниқлаш бўйича мос келувчи ҳисобларни ва баҳолашнинг тегишли тартиб-таомилларини амалга ошириши лозим.

Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда белгиланиши лозим бўлган қийматни кўрсатиш ва аниқлаш билан бир қаторда 15-сон МБМСнинг талабларидан четга чиқишларнинг сабабларини далиллар билан исботлаши ва асослаб бериш зарур.


58. Мазкур 15-сон МБМС Баҳоловчи ташкилотлар уюшмаси ва Ўзбекистон баҳоловчилар жамияти билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 3 июль, 26-сон, 600-модда










































Время: 0.1928
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск