Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Мол-мулк, корхоналар ва бошқа объектларни муҳофаза қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.06.2017 й. 421-сон "Ички ишлар органлари қўриқлаш хизмати фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.06.2017 й.

N 421



ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ҚЎРИҚЛАШ

ХИЗМАТИ ФАОЛИЯТИНИ ТУБДАН ИСЛОҲ

ҚИЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 10 апрелдаги ПФ-5005-сон Фармони талабларига мувофиқ, шунингдек ички ишлар органларининг юридик ва жисмоний шахслар мол-мулкини қўриқлаш соҳасидаги фаолияти самарадорлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг мол-мулкни ва объектларни қўриқлаш самарадорлигини ошириш соҳасидаги муҳим йўналишлари ҳисоблансин:

биринчи - давлат объектларининг, ўта муҳим, тоифаланган ва бошқа объектларнинг, шунингдек жисмоний ва юридик шахслар мулкининг қўриқланишини ташкил этиш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш;

иккинчи - қўриқлаш турларини кенгайтириш, қўриқлаш хизмати фаолиятига замонавий технологияларни жорий этиш орқали кўрсатилаётган қўриқлаш ва бошқа хизматларнинг ҳаммабоплигини таъминлаш;

учинчи - қўриқланаётган объектлар, шунингдек идоравий қўриқлаш объектларига рухсат бериш режимини, объект ички режимини таъминлаш ва мувофиқлаштиришинг таъсирчан тизимини жорий этиш;

тўртинчи - қўриқланаётган объектларда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси механизмини такомиллаштириш, жамоат бирлашмалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорлик қилиш орқали жиноятларни бартараф этиш;

бешинчи - давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, уларнинг таркибига кирувчи юридик шахслар, шунингдек бюджет ташкилотлари объектлари қўриқланишини таъминлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган комплекс чораларни амалга ошириш, идоравий қўриқлашни мувофиқлаштириш ва назорат текширувидан ўтказиш;

олтинчи - қўриқланаётган объектларнинг хавфсизлигини таъминлаш соҳасига замонавий ахборот-коммуникация ва қўриқлаш технологияларини жорий этиш, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларга қўриқлаш хизматлари кўрсатиш, ушбу йўналишда ягона техник сиёсатни амалга ошириш.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари қўриқлаш хизмати ҳақидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қўриқлаш бош бошқармаси ҳақидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари қўриқлаш хизматининг ташкилий тузилмаси 3-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қўриқлаш бош бошқармасининг тузилмаси 4-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари қўриқлаш бошқармаларининг намунавий тузилмаси 5-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари қўриқлаш бошқармалари алоҳида батальон (отряд)ларнинг намунавий тузилмаси 6-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари туман (шаҳар) ички ишлар бошқарма (бўлим)лари қўриқлаш бўлим (бўлинма)ларининг намунавий тузилмаси 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қўриқлаш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари тузилмасига уларнинг умумий штат бирликлари доирасида белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритиш;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда мол-мулк ва объектларни қўриқлаш соҳасида хизмат кўрсатиш бўйича шартномаларга асосан тушаётган маблағлар ҳисобига Ўзбекистон Республикаси ИИВ Қўриқлаш бош бошқармасига штат бирликларини киритиш.


4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

Молия вазирлиги билан биргаликда 2017 йил 1 сентябрга қадар қўриқлаш хизмати кўрсатиш бўйича тарифларни, уларни камайтиришни эътиборга олган ҳолда, қўриқлаш хизматидан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш мақсадида, қайта кўриб чиқсин;

қўриқлаш хизмати кўрсатиш бўйича шартномалар тузган жисмоний ва юридик шахслар билан биргаликда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш орқали қўриқлаш тизимларини ташкил этиш чораларини кўрсин;

манфаатдор вазирликлар билан биргаликда ўзлари қабул қилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни уч ой муддатда ушбу қарор талабларига мувофиқлаштирсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 8-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


6. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг "Республика "Қўриқлаш" бирлашмасини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг муассасадан ташқари қўриқлаш бош бошқармаси этиб қайта ташкил қилиш тўғрисида" 1993 йил 1 мартдаги 110-сон қарори;

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида ("Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонуни)" 2014 йил 3 мартдаги 45-сон қарорига 1-илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 3-сон, 16-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири А.А. Азизов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 23 июндаги

421-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари

қўриқлаш хизматининг ташкилий

ТУЗИЛМАСИ























Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қўриқлаш Бош бошқармаси




































































































































ҚТВ назорат қилиш ва мониторинг Маркази

(Дата марказ)

ҚҚР ИИВ Қўриқлаш бошқармаси

Андижон вилояти ИИБ Қўриқлаш бошқармаси

Бухоро вилояти

ИИБ Қўриқлаш бошқармаси


Жиззах вилояти

ИИБ Қўриқлаш бошқармаси

Қашқадарё вилояти ИИБ Қўриқлаш бошқармаси

Навоий вилояти ИИБ Қўриқлаш бошқармаси

Наманган вилояти ИИБ Қўриқлаш бошқармаси



ҚТВ назорат қилиш ва мониторинг Маркази

ҚИМ)


ҚТВ назорат қилиш ва мониторинг Маркази


ҚТВ назорат қилиш ва мониторинг Маркази

ҚТВ назорат қилиш ва мониторинг Маркази

ҚТВ назорат қилиш ва мониторинг Маркази

ҚТВ назорат қилиш ва мониторинг Маркази

ҚТВ назорат қилиш ва мониторинг Маркази

Комендатура







Алоҳида батальон



Саф

бўлинмалари


Саф

бўлинмалари

Саф

бўлинмалари

Саф

бўлинмалари

Саф

бўлинмалари

Саф

бўлинмалари

ИИО Қўриқлаш бўлимлари





ИИО шахсий таркибини бошланғич тайёрлаш ва малакасини ошириш Маркази

(Даштобод ш.)












ИИО Қўриқлаш бўлимлари


ИИО Қўриқлаш бўлимлари

ИИО Қўриқлаш бўлимлари

ИИО Қўриқлаш бўлимлари

ИИО Қўриқлаш бўлимлари

ИИО Қўриқлаш бўлимлари
























































































































Самарқанд вилояти ИИБ Қўриқлаш бошқармаси

Сурхондарё вилояти ИИБ Қўриқлаш бошқармаси

Сирдарё вилояти ИИБ Қўриқлаш бошқармаси

Тошкент шаҳар

ИИББ Қўриқлаш бошқармаси

Тошкент вилояти ИИБ Қўриқлаш бошқармаси

Фарғона вилояти ИИБ Қўриқлаш бошқармаси

Хоразм вилояти

ИИБ Қўриқлаш бошқармаси













ҚТВ назорат қилиш ва мониторинг Маркази

ҚИМ)

ҚТВ назорат қилиш ва мониторинг Маркази

ҚТВ назорат қилиш ва мониторинг Маркази

ҚИМ)

ҚТВ назорат қилиш ва мониторинг Маркази

ҚТВ назорат қилиш ва мониторинг Маркази

Саф

бўлинмалари





ИИО Қўриқлаш бўлимлари













ИИО Қўриқлаш бўлимлари






ИИО Қўриқлаш бўлимлари






Саф

бўлинмалари

Саф

бўлинмалари

Саф

бўлинмалари





Саф

бўлинмалари



















































ИИО Қўриқлаш бўлимлари

ИИО Қўриқлаш бўлимлари

ИИО Қўриқлаш бўлимлари











ИИО Қўриқлаш бўлимлари













































































   

ҚТВ - қўриқлашнинг техника воситалари

МҚИМ - маълумотларни қайта ишлаш маркази






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 23 июндаги

421-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Қўриқлаш бош бошқармасининг

ТУЗИЛМАСИ














Бош бошқарма бошлиғи



























































Бош бошқарма бошлиғи ўринбосари -  қўриқлаш фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи

Бош бошқарма бошлиғи ўринбосари - замонавий техник воситаларни жорий қилиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бошлиғи

Бош бошқарма бошлиғи ўринбосари - кадрлар бошқармаси бошлиғи

Ахборот-таҳлил бўлими

Ўз хавфсизлиги гуруҳи

Қўриқлаш фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бошқармаси

Кадрлар бошқармаси

Замонавий техник воситаларини жорий қилиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси

Ҳарбий-сафарбарлик гуруҳи

Объектларни қўриқлаш фаолиятини таъминлаш бўлими

Кадрлар билан ишлаш ва ҳисобга олиш бўлинмаси

Молия-иқтисод бўлими

Инновацион муҳандислик-техник воситаларни жорий қилиш ва фойдаланишни ташкил этиш ва ахборот хавфсизлиги бўлими

Тарбиявий ва психологик ишлар бўлими

Ўта муҳим, тоифаланган ва ҳаёт маромини таъминловчи объектларни қўриқланишини ташкил этиш бўлими

Юридик бўлим

Ташкилий-штат ишлари бўлинмаси

Қўриқланаётган объектларда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўлинмаси

Моддий-техника таъминоти бўлими

Қўриқлашнинг техник воситаларини мониторинги ва назорат қилиш маркази

Касбий тайёргарлик гуруҳи








Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ва иш юритиш бўлинмаси

"Мустақиллик" майдонини ва майдонда жойлашган маъмурий биноларни қўриқлаш бўйича Комендатура





































































































Тошкент шаҳридаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари объектларини қўриқлаш бўйича Алоҳида батальон






























































































































Ички ишлар органлари ходимларини бошланғич тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази





































































































    





Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 23 июндаги

421-сон қарорига

5-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси

Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар Ички

ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар Ички ишлар

бошқармалари Қўриқлаш бошқармаларининг намунавий

ТУЗИЛМАСИ















Бошқарма бошлиғи





















































Бошқарма бошлиғи ўринбосари - қўриқлаш фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи

Бошқарма бошлиғи ўринбосари - замонавий техник воситаларини жорий қилиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўлими бошлиғи

Бошқарма бошлиғи ўринбосари - кадрлар бўлими бошлиғи

Ахборот-таҳлил бўлинмаси (гуруҳи)

Кадрлар бўлими

Ўз хавфсизлиги гуруҳи

Қўриқлаш фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўлими (бўлинмаси)

Замонавий техник воситаларини жорий қилиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўлими (бўлинмаси, гуруҳи)













Ҳарбий-сафарбарлик гуруҳи















Қўриқланаётган объектларда ҳуқуқбузарлик чек қўйиш бўлинмаси (гуруҳи)








Молия-иқтисод бўлими

Инновацион муҳандислик-техник воситаларни жорий қилиш ва фойдаланишни ташкил этиш ва ахборот хавфсизлиги бўлими (бўлинмаси, гуруҳи)























Бош юрисконсульт








Алоҳида батальон (отряд)















Моддий-техника таъминоти бўлими (бўлинмаси, гуруҳи)








Алоҳида ҳарбийлаштирилган отряд (команда)

Қўриқлашнинг  техник воситалари мониторинги ва назорат қилиш маркази




























Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ва иш юритиш гуруҳи

















ИИБ (ИИИБ) қўриқлаш бўлими (бўлинма)си

































     





Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 23 июндаги

421-сон қарорига

6-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси

Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳри

Ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар Ички

ишлар бошқармаси Қўриқлаш бошқармалари

алоҳида батальон (отряд)ларининг намунавий

ТУЗИЛМАСИ













Батальон (отряд) командири










































Батальон (отряд) командирининг хизмат бўйича ўринбосари



Батальон (отряд) командирининг шахсий таркиб билан ишлаш бўйича ўринбосари

Навбатчилик қисми





Хизматни ташкил этиш гуруҳи



Иш юритувчи



Маънавий-руҳий таъминлаш гуруҳи



Сафдаги қўриқлаш бўлинмалари: отряд, взводлар

Молия-иқтисод гуруҳи

Шахсий таркиб билан

ишлаш гуруҳи

Моддий-техника таъминоти гуруҳи











Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 23 июндаги

421-сон қарорига

7-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси

Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳри

Ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар

Ички ишлар бошқармалари туман ва шаҳар Ички

ишлар бошқармалари (бўлимлари) қўриқлаш

бўлимлари (бўлинмалари)нинг намунавий

ТУЗИЛМАСИ













Бўлим (бўлинма) бошлиғи















































Бўлим бошлиғининг хизмат бўйича ўринбосари


Марказ бошлиғи - бўлим бошлиғининг техника бўйича ўринбосари

Шахсий таркиб билан ишлаш гуруҳи



Қўриқлаш катта инспектори


Иш юритувчи


Техник қўриқлаш маркази (пункти)


Сафдаги қўриқлаш бўлинмалари: батальон, отряд ва взводлар










Хизмат кўрсатувчи ходимлар






















































































Ҳарбийлаштирилган соқчилик ва қоровуллик бўлинмалари





































































































Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 23 июндаги

421-сон қарорига

8-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 январдаги 16-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 йил, 1-сон, 8-модда) 5-банди биринчи ва иккинчи хатбошиларнинг русча матнидаги "Республиканского объединения "Охрана" при Министерстве" ва "Республиканским объединением "Охрана" при Министерстве" сўзлари "Главного управления охраны Министерства" ва "Главным управлением охраны Министерства" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 3 июль, 26-сон, 589-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 6-сон, 119-модда




























Время: 0.1737
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск