ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш / Истеъмол моллари ва бошқа турдаги маҳсулотлар савдоси /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.06.2017 й. ПҚ-3082-сон "Республика аҳолисини ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турлари билан ишончли таъминлашга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚAРОРИ

23.06.2017 й.

N ПҚ-3082



РЕСПУБЛИКА АҲОЛИСИНИ ИЖТИМОИЙ

АҲАМИЯТГА ЭГА ОЗИҚ-ОВҚАТ ТОВАРЛАРИНИНГ

АСОСИЙ ТУРЛАРИ БИЛАН ИШОНЧЛИ ТАЪМИНЛАШГА

ОИД КЕЧИКТИРИБ БЎЛМАЙДИГАН ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турларига аҳолининг ортиб бораётган талабини янада тўлиқроқ қондириш, уларнинг харид имкониятларини мустаҳкамлаш, нарх-навонинг ошиб кетиши, инфляция ва аҳолининг реал даромадлари тушиб кетишига олиб келувчи омиллар шаклланишига йўл қўймаслик мақсадида:


1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарларининг муҳим вазифалари этиб - биринчи навбатда, маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш асосида озиқ-овқат ва бошқа истеъмол товарларга аҳолининг ўсиб бораётган талабини барқарор таъминлаш, шунингдек, истеъмол бозорининг баланслашганлиги юзасидан тизимли мониторинг ва назорат олиб боришни ташкиллаштириш ҳамда товарлар ва хизматларга нарх-навонинг ошиб кетишига йўл қўймаслик ҳисоблансин.

7.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси бир ой муддатда:

республикада ишлаб чиқарилмайдиган ёки етарли ҳажмларда ишлаб чиқарилмайдиган ички истеъмол бозорида талабгор бўлган ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турларини;

республика ишлаб чиқариш қувватларини етарли даражада фаолият юритишини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда, қорамолчилик тармоқларининг эхтиёжларини тўлақонли ва сифатли қондириш мақсадида ем-хашак ишлаб чиқариш учун ғалла, уруғлик материаллар ва бошқа хом ашё ресурсларини импорт қилишда божхона ставкаларини камайтириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин:


8. Белгилансинки, 2017/2018 ўқув йилларида тўлов-шартнома асосида олий таълим муассасаларида ўқиш (бакалавриат, магистратура) баҳоси 2016/2017 ўқув йиллари даражасида сақланиб қолинади.


9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

2017 йилда ўзининг шахсий валюта ресурслари ҳисобидан бюджетдан молиялаштириладиган соғлиқни сақлаш муассасалари, аввало, оилавий поликлиникалар, шошилинч ва тез тиббий ёрдам муассасалари учун дори воситалари ва тиббиётга мўлжалланган буюмларни харид қилишга эквиваленти 70 млн АҚШ доллари миқдоридаги қўшимча валюта маблағларини ажратсин;

2018 йилги ва кейинги йиллардаги Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетида мазкур мақсадларга бюджет маблағларининг оширилган ҳажмлари сақланиб қолиниши назарда тутилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Тараққиёт ва тикланиш жамғармасининг Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг асосий вазифалари этиб, тадбиркорлик субъектларининг тижорат банклари кредитларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ҳамда саноат, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳасида тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларини амалга оширишни молиявий қўллаб-қувватлаш орқали кредит шартларини юмшатиш, шунингдек, фоизларни тўлашга бўлган харажатларнинг бир қисмини компенсация қилиш ҳамда тижорат банкларининг кредитлари бўйича кафолатларни тақдим этиш кўринишидаги ижтимоий йўналтирилган давлат дастурларини амалга ошириш ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда фоизларни тўлаш харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш ва тижорат банклари кредитлари бўйича кафолатларни тақдим этиш механизми ишлаб чиқилиши ва тасдиқланилишини таъминласин.


11. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига:

тижорат банкларининг устав капиталларини 500 млн АҚШ доллари суммасида оширишни ҳисобга олган ҳолда, тижорат банкларининг ликвидлиги мавжудлиги устидан доимий мониторингни таъминлаш, хўжалик субъектларининг, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни узлуксиз ўз вақтида тўланилишини таъминлаш бўйича таъсирчан чора-тадбирлар қабул қилиш;

пул-кредит сиёсати инструментларини жадаллаштириш ва ундан қайишқоқлик билан фойдаланиш, шу жумладан, қисқа муддатли ликвидликни бошқариш ва мажбурий резерв талаблари ставкалари бўйича операцияларни, шунингдек, тижорат банклари томонидан қонун ҳужжатлари билан белгиланган иқтисодий нормативларга риоя қилиш устидан назоратни кучайтириш;

Ўзбекистон банклари уюшмаси ва тижорат банклари билан биргаликда замонавий тўлов технологияларини янада кенг жорий этиш ва банк пластик карточкаларидан фойдаланиш жозибадорлигини ошириш бўйича қўшимча комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тавсия этилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тижорат банклари билан биргаликда бир ой муддатда пул воситаларининг банкдан ташқари айланмасини қисқартириш, шу жумладан, хўжалик субъектлари томонидан савдо тушумини тўлиқ ва ўз вақтида инкассация қилиш ва мунтазам назорат текширувларини ўтказиш орқали уни яширишга йўл қўймаслик бўйича қўшимча чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

бир ҳафта муддатда Ички истеъмол бозорида нарх-навони барқарорлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги вақтинча низомни тасдиқласин;

бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Президиуми мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 октябрдаги "Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида" ПҚ-2647-сонли қарори ижросининг амалга оширилиб борилишини танқидий кўриб чиқсин ҳамда натижалар бўйича амалдаги тартибни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар киритсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турлари (нон, ун, пахта ёғи, шакар), шунингдек, пахта шроти ва шелухасига бўлган улгуржи ва чакана нархларни бошқаришнинг амалдаги механизмлари самарадорлигини танқидий ўрганиб чиқсин;

қишлоқ хўжалиги экинлари экишда бозор механизми асосида ва унинг тузилмасини такомиллаштиришни таъминлайдиган соғлом рақобат муҳитини яратиш, ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарлари ва ем-хашак-озуқа маҳсулотларининг асосий турларига барқарор нархларни шакллантириш, шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳожатманд қатламларини тегишли чоралар орқали манзилли қўллаб-қувватлашга оид аниқ таклифларни танқидий ўрганишлар натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг (кейинги ўринларда - департамент) ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларига нарх-навони оширишга қарши курашиш соҳасидаги қўшимча вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларига (юртимизда ишлаб чиқарилган ўсимлик ёғи ва ун, гўшт, шакар), шунингдек, шелуха ва шротга бўлган нарх-навони сунъий оширишга, уларга бўлган танқислик ва ажиотаж талабнинг вужудга келишига йўналтирилган қонунга хилоф ҳаракатларни аниқлаш ва чек қўйиш;

марказлаштирилган ресурслар ҳисобидан озиқ-овқат товарлари, пахта шроти ва шелухасини харид қилиш, етказиб бериш ва сотишда суиистеъмол қилинишлар ва коррупцияга қарши курашиш;

ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларига, шунингдек, шелуха ва шротни сотишда нарх-навони шакллантиришнинг белгиланган механизмларига риоя этилишини тизимли ўрганиш, аниқланган қонунчилик бузилишлари бўйича материалларни қонун ҳужжатларига мувофиқ чора кўриш учун ваколатли органларга йўналтириши;

назорат қилувчи органлар ва бозорлар маъмурияти ходимлари томонидан йўл қўйилган коррупция, улар томонидан бозорлар фаолиятини ташкил этишнинг белгиланган тартиблари ва қонун ҳужжатлари талабларига риоя этмаслик, шу жумладан, нархларни асоссиз кўтариш, уларнинг ҳудудларида ўз фаолиятини норасмий олиб бораётган шахсларга нисбатан чоралар кўрмаслик ҳолатларини аниқлаш.

Белгилансинки:

Департамент, уларнинг мулкдорлиги шаклидан қатъи назар, юридик шахслардан ва фуқаролардан ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарлари, шелуха ва шротга бўлган нархларнинг оширилиши, нарх-навони манипуляция қилиш, танқислик ва уларга ажиотаж талабни сунъий вужудга келтириш, уларни харид қилиш, етказиб бериш ва сотишда суиистеъмол қилинишлар ва коррупцияга қарши курашиш ҳолатларини ўрганиш учун зарур бўлган маълумотлар ва тушунтиришларни талаб қилиб олиш ҳуқуқига эга;

Департамент томонидан ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарлари, пахта шроти ва шелухасига бўлган нархларни ошириш, уларни харид қилиш, етказиб бериш ва сотишда суиистеъмол қилинишлар ва коррупция ҳолатларини аниқлаш бўйича тезкор-қидирув чора-тадбирларини олиб бориш, молия-хўжалик фаолиятини текшириш ҳисобланмайди ҳамда бунда Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш республика кенгашининг махсус рухсати талаб этилмайди.

Департамент томонидан олиб борилган тезкор-қидирув чора-тадбирлари натижалари, хусусан, таҳлилий материаллар, текширув харидлари ёки назорат харидлари натижалари бўйича олинган товар ёки касса чеклари, шунингдек, қонун бузилишини тасдиқловчи чекларни бермаслик ҳолатларини аниқлаш, кейинчалик қонунбузарликнинг кенг миқёсини, нархларни ошириш усуллари ва механизмларини аниқлаш учун зарур ҳолларда Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш республика кенгашининг махсус рухсати талаб этилмаган ҳолда молия-хўжалик фаолиятини текшириш учун асос ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг низоми ва тузилмасига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига таклифлар киритсин.


16. Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси давлат солиқ хизмати органлари ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларига бўлган нарх-навони шакллантириш тартиби бузилиши ҳолатлари аниқланиши бўйича материалларни ўз вақтида кўриб чиқиш ва чоралар кўришни таъминласин.

17. Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда халқаро стандартларга мувофиқ товарлар ва хизматларни танлаб олиш усулларини назарда тутган ҳолда инфляция даражасини мониторинг ва ҳисоб-китоб қилишнинг такомиллаштирилган усулларини 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб амалиётга жорий этсин.


18. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси М.Б. Нурмуратов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                             Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 3 июль, 26-сон, 580-модда







































Время: 0.1933
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск