ЎзР Конунчилиги
ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Қурилиш ва архитектура/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.06.2017 й. ПҚ-3097-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 ноябрдаги "2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" ПҚ-2660-сонли қарорига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги ҚарориПолный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚAРОРИ
27.06.2017 й.
N ПҚ-3097
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2016 ЙИЛ 22 НОЯБРДАГИ
"2017-2020 ЙИЛЛАРДА ШАҲАРЛАРДА АРЗОН КЎП
КВАРТИРАЛИ УЙЛАРНИ ҚУРИШ ВА РЕКОНСТРУКЦИЯ
ҚИЛИШ ДАСТУРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-
ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА" ПҚ-2660-СОНЛИ
ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ
ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 ноябрдаги "2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш Дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" ПҚ-2660-сонли қарорининг ижросини ўз вақтида таъминлаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 ноябрдаги "2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш Дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" ПҚ-2660-сонли қарорига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2017 йил 27 июндаги
ПҚ-3097-сонли қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2016 йил 22 ноябрдаги "2017-2020 йилларда шаҳарларда
арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция
қилиш Дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари
тўғрисида" ПҚ-2660-сонли қарорига киритиладиган
ўзгартишлар
17-банднинг:
иккинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармасидан ташқари" сўзлари чиқариб ташлансин;
учинчи - еттинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"қурилиш материаллари, асбоб-ускуналар, қурилиш техникаси ва автотранспортлар ишлаб чиқарувчи ташкилотлар (республика ҳудудидаги) - кўп квартирали уйлар объектларини "тайёр ҳолда топшириш" шартларида қуриш учун "Ўзшаҳар қурилиш инвест" ИК ва пудрат ташкилотларига сотиладиган қурилиш материаллари, асбоб-ускуналар, қурилиш техникаси ва автотранспортлари ҳажми бўйича қўшилган қиймат солиғи, давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар ва ягона солиқ тўловларидан;
"Ўзшаҳар қурилиш инвест" ИК ва бош пудрат ташкилотлари - кўп квартирали уйлар объектларини қуриш учун хориждан келтириладиган, хом ашёлар, буюмлар, узеллар, конструкциялар, қурилиш материаллари, қурилиш техникаси ва асбоб-ускуналар, шунингдек, уларга эҳтиёт қисмлар, автотранспорт воситалари, йўл-қурилиш техникаси билан бирга белгиланган тартибда тасдиқланган рўйхат бўйича божхона (божхона расмийлаштирув йиғимларидан ташқари) тўловларидан;
импорт қилувчи ташкилотлар - "Ўзшаҳар қурилиш инвест" ИК ва бош пудрат ташкилотларига импорт маҳсулотларини етказиб беришда импорт қилинадиган қурилиш материаллари, хом ашёлар, буюмлар, узел ва конструкциялар, шу жумладан, ёғоч-тахта материаллари ва том ёпиш учун темир листлар, асбоб-ускуна ва эҳтиёт қисмлар, пассажир лифтлари ва якка тартибдаги қозонхоналар божхона (божхона расмийлаштирув йиғимларидан ташқари) тўловларидан, шунингдек, қўшимча қиймат солиғидан, давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар ва ягона солиқ тўловларидан;
ишларни (хизматлар) бажараётган ташкилотлар, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари - Дастурни амалга ошириш қисмида қўшимча қиймат солиғидан, давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар ва ягона солиқ тўловларидан;
""Ўзшаҳар қурилиш инвест" ИК - давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар ва барча турдаги солиқ тўловларидан озод этилсин".
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2017 йил 3 июль, 26-сон, 581-модда