Внимание! Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.
ЎзР Конунчилиги
ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Таълим/ Олий таълим/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.06.2017 й. ПҚ-3101-сон "Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Термиз филиали фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҚарориПолный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚAРОРИ
29.06.2017 й.
N ПҚ-3101
ИСЛОМ КАРИМОВ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ
ДАВЛАТ ТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИ ТЕРМИЗ
ФИЛИАЛИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА*
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда минтақада ишлаб чиқариш, мавжуд техника ва технологиялардан фойдаланиш, хизмат кўрсатишнинг асосий тармоқларини ривожлантириш, муҳандислик таълимини ривожлантиришда жаҳон тажрибасини ҳисобга олган ҳолда кадрлар тайёрлаш тизимини жойларда ташкил этишни янада такомиллаштириш ва сифатини яхшилаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон қарорига мувофиқ Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Термиз филиали (кейинги ўринларда Тошкент давлат техника университети Термиз филиали деб аталади) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Тошкент давлат техника университети Термиз филиалининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
транспорт тизимлари ва йўллари ҳамда уларнинг эксплуатацияси, кимёвий технология, бино ва иншоотлар қурилиши ва материаллари, озиқ-овқат технологияси, технологик машина ва жиҳозлар, енгил саноат технологияси, экология ва саноат хавфсизлиги соҳаларида юқори малакали мутахассисларни халқаро стандартлар даражасида сифатли тайёрлашни таъминлаш;
иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришнинг илмий-технологик вазифаларини ҳал этишга, илғор хорижий технологияларни синаб кўриш ва жорий этишга йўналтирилган илмий-амалий тадқиқотларни олиб бориш ва ишланмаларни амалга ошириш;
хорижий мамлакатлар таълим муассасаларининг тажрибасини ва мамлакат иқтисодиёти талаб-эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда тегишли муҳандислик-техник ва ишлаб чиқариш йўналишлари ҳамда мутахассисликлар бўйича илмий-услубий адабиётларни ишлаб чиқиш;
қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш, илмий-таълим жараёнига чет эллик мутахассисларни жалб этиш мақсадида техника соҳасидаги етакчи хорижий олий таълим муассасалари ва илмий марказлари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш.
3. Тошкент давлат техника университети Термиз филиалига ҳар йилги талабаларни қабул қилиш сони белгиланган тартибда тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш квоталаридан келиб чиққан ҳолда белгилансин.
4. Қуйидагилар:
Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Термиз филиалининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Термиз филиалини ташкил этиш, унинг моддий-техник ва илмий-педагогик базасини таъминлаш чора-тадбирлари дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирига, зарур ҳолларда, Тошкент давлат техника университети Термиз филиалининг тузилмасига ходимларнинг тасдиқланган умумий чекланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2017 йил 1 сентябргача:
Тошкент давлат техника университети Термиз филиалини танлов асосида юқори малакали профессор-ўқитувчилар билан таъминлаш чораларини кўрсин;
Тошкент давлат техника университети Термиз филиалида ўқув-методик жараённинг ташкил этилишини таъминлаш, штатлар жадвали ва харажатлар сметасини тасдиқлаш, уни ўқув адабиётлари, замонавий ўқув лаборатория жиҳозлари ва компьютер техникаси билан таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга оширсин.
6. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Термиз шаҳри, Султон Саодат кўчаси, 288 "а"-уйда жойлашган Термиз давлат университети қошидаги Термиз академик лицейининг бинолари ва иншоотлари ҳудудлари билан Тошкент давлат техника университети Термиз филиалига оператив бошқариш ҳуқуқи билан бепул фойдаланишга бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Белгилаб қўйилсинки, Термиз давлат университети қошидаги Термиз академик лицейи Тошкент давлат техника университети Термиз филиалининг биноларида ижара тўловисиз жойлашади.
7. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича Ўзбекистон Республикаси ривожланиш давлат дастурларининг 2019 йилги ва кейинги йиллардаги параметрларини шакллантиришда Тошкент давлат техника университети Термиз филиалини сақлаш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан тегишли маблағлар ажратилишини назарда тутсин.
8. Белгилаб қўйилсинки, Тошкент давлат техника университетининг Термиз филиалини сақлаш харажатлари 2017 йилда "Маориф" соҳаси бўйича тасдиқланган бюджет параметрлари доирасида, 2018 йилдан бошлаб эса мазкур соҳага ҳар йили ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилади.
9. Қуйидагилар Тошкент давлат техника университети Термиз филиалининг фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ва мақсадли бадаллари;
халқаро молия ташкилотларининг грантлари;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Тошкент давлат техника университети Термиз филиалига 2 та, шу жумладан 1 та хизмат ва 1 та махсус енгил автотранспорт воситасини сақлашга лимит ажратсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент давлат техника университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 2 майдаги ПҚ-2524-сон қарорининг 1-иловаси матни 3-иловага мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
12. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси А.Н. Юнусходжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
"Халқ сўзи", 2017 йил 30 июнь
Президентининг
2017 йил 29 июндаги
ПҚ-3101-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат
техника университети Термиз филиалининг
ТУЗИЛМАСИ*
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Илмий кенгаш |
Директор |
Васийлик кенгаши |
|||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Директорнинг ўқув ва илмий ишлар бўйича ўринбосари |
Директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари |
Директорнинг молия-иқтисод ишлари бўйича ўринбосари |
Мониторинг ва ички назорат бўлими |
||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Ўқув-услубий бўлим |
Маънавият-маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими |
Молия-иқтисод бўлими |
Кадрлар бўлими |
||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Илмий тадқиқот ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш бўлими |
Бухгалтерия |
Маркетинг бўлими |
|||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Талабалар турар жойлари |
|||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Техник-фойдаланиш ва хўжалик бўлими |
Юрисконсульт |
||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Ахборот-ресурс маркази |
|||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Фуқаро ва меҳнат муҳофазаси бўлими |
I ва II бўлимлар |
||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Ахборот технологиялари маркази |
|||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Факультетлар |
Девонхона ва архив |
||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Факультетлараро умумтаълим кафедралари |
|||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Қурилиш ва транспорт тизимлари |
Енгил саноат ва кимё технологиялари |
||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Лабораториялар |
|||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Кафедралар |
Кафедралар |
||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Ўқув лаборатория комплекси |
|||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Лабораториялар |
Лабораториялар |
||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
*) Филиал (факультетлар, кафедралар ва бошқа таркибий бўлинмалар) ходимларининг чекланган умумий сони олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативларга мувофиқ аниқланади.
Президентининг
2017 йил 29 июндаги
ПҚ-3101-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника
университети Термиз филиалини ташкил этиш,
унинг моддий-техник ва илмий-педагогик
базасини таъминлаш чора-тадбирлари
ДАСТУРИ
Президентининг
2017 йил 29 июндаги
ПҚ-3101-сон қарорига
3-ИЛОВА
"Ислом Каримов номидаги Тошкент
давлат техника университетининг
ТУЗИЛМАСИ*
|
Илмий кенгаш |
Р Е К Т О Р |
Васийлик кенгаши |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Ўқув ишлари бўйича проректор |
Маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректор |
Илмий ишлар бўйича проректор |
Молия ва иқтисод ишлари бўйича проректор |
Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари билан ишлаш бўйича проректор |
Ректор ёрдамчиси |
||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Ўқув-услубий бошқарма |
"Маънавият ва маърифат" бўлими |
Илмий-тадқиқот ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими |
Бош муҳандис |
Халқаро алоқалар бўлими |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Бош энергетик |
Академик лицей ва касб- ҳунар коллежлари билан ишлаш бўлими |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Магистратура бўлими |
Устоз-мураббийлар кенгаши (жамоатчилик органи) |
Мониторинг ва ички назорат бўлими |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Режа-молия бўлими |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Ахборот технологиялари маркази |
Академик лицейлар |
Маркетинг бўлими |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
"Техника маскани" газетаси таҳририяти** (жамоатчилик орган) |
Илмий тадқиқот қисми** |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Бухгалтерия |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Ахборот ресурс маркази |
Педагогик кадрларни қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш тармоқ маркази |
Кадрлар бўлими |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Илмий лойиҳалар ва инновациялар маркази** |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Талабалар уйи (10 корпус) |
Техник-фойдаланиш ва хўжалик бўлими |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Таҳририй-нашриёт бўлими |
1-бўлим |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Ўзбек-Япония инновацион ёшлар маркази |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Фуқаро ва меҳнат муҳофазаси бўлими |
Тошкент давлат техника университети Термиз филиали |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Факультетлараро умумтаълим кафедралари |
2-бўлим |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Ўқитишнинг техник воситалари бўлими |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Юрисконсульт |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Автоматлаштирилган алоқа станцияси |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Девонхона ва архив |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Типография* |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
ФАКУЛЬТЕТЛАР |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Спорт комплекси |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Механика факультети |
Машинасозлик факультети |
Электроника ва автоматика факультети |
Энергетика факультети |
Муҳандислик геологияси ва кончилик иши факультети |
Муҳандислик технологиялари факультети |
||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Кафедралар |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Кафедралар |
Кафедралар |
Кафедралар |
Кафедралар |
Кафедралар |
Кафедралар |
||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Лабораториялар |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Лабораториялар |
Лабораториялар |
Лабораториялар |
Лабораториялар |
Лабораториялар |
Лабораториялар |
||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
"Бричмулла" ўқув-геологик полигони |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
*) Университет (факультетлар, кафедралар ва бошқа таркибий бўлинмалар) ходимларининг чекланган умумий сони олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативларга мувофиқ аниқланади.
**) Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари (тўлов-контракт маблағларидан ташқари) ҳисобидан сақланади".
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2017 йил 3 июль, 26-сон, 582-модда