ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Фан / Фанлар академияси /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузурида Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича жамоатчилик кенгаши фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига Шарҳ

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси

ҳузурида Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича

жамоатчилик кенгаши фаолиятини ташкил

этиш тўғрисида"ги қарорига

ШАРҲ



Мустақиллик йилларида мамлакатимизда буюк тарихий-маданий меросга эга бўлган ва жаҳон цивилизациясининг ривожига улкан ҳисса қўшган ўзбек халқининг тарихий ўтмишини ўрганиш юзасидан кенг қамровли ишлар амалга оширилди. Миллий ўзликни англаш, халқлар ўртасидаги тотувлик ва диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш, умумий барқарорликни сақлаш ишида тарих сезиларли аҳамият касб этмоқда.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 февралда имзоланган "Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2789-сонли қарорига асосан, бир қатор илмий-тадқиқот муассасалари Фанлар академияси таркибига ўтказилди. Уларнинг қаторида академик институт мақомига қайтадан эга бўлган, тарихий илм-фан ва таълимнинг барча бўғини ривожланишида етакчи сифатида ҳисса қўшадиган - Тарих институти бор. Амалга оширилаётган тизимли ишларнинг мантиқий давоми сифатида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича Жамоатчилик кенгаши Фанлар академияси ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича Жамоатчилик кенгашига айлантирилди, шу билан бирга, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик марказ Фанлар академияси тасарруфига ўтказилди.

Ўзбекистон миллий давлатчилигининг вужудга келиши ва тараққий топишининг энг янги тарихини тадқиқ этиш ҳамда ўқитиш, илмий, илмий-оммабоп, ўқув-методик, маърифий адабиётларни тайёрлаш ва чоп этиш, илм-фаннинг таълим ҳамда бошқа ижтимоий соҳалар билан интеграцияси механизмларини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш борасида илмий, маданий, таълим, жамоат муассасалари ҳамда ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ишларининг самарадорлигини ошириш, ёшларда, авваламбор, умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ўқувчиларида, олий ўқув муассасалари талабаларида мамлакат тарихи ҳақидаги чуқур билимларни шакллантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузурида Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича Жамоатчилик кенгаши фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Ушбу қарор билан Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича Жамоатчилик кенгашининг қуйидаги асосий вазифалари белгиланди:

демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг "ўзбек модели" моҳияти ва мазмунини, жамиятда барқарорликни, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни сақлаш бўйича кенг кўламли ишларни, ҳозирги дунёда Ўзбекистоннинг роли ва ўрнини чуқур ўрганиш ва яққол очиб бериш;

Ўзбекистоннинг энг янги тарихини замонавий назарий-методологик, фанлараро ёндашувларга, тарихийлик ва холислик тамойилларига асосланган ҳолда тизимли ўрганишни ташкил этиш, Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича долзарб муаммоларни ишлаб чиқиш, шунингдек, буюк тарихий-маданий меросга эга бўлган ва жаҳон цивилизациясининг ривожига улкан ҳисса қўшган ўзбек халқининг тарихий ўтмиши ва бугунги кунига баҳо беришда бир ёқлама ёндашувларга, ақидапарастликка йўл қўймаслик ишларини мувофиқлаштириш;

илмий, ўқув, ўқув-методик адабиётларнинг янги авлодини тайёрлаш ва чоп этиш ишларини мувофиқлаштириш, уларда Ўзбекистоннинг энг янги тарихини умумжаҳон ва минтақавий жараёнлар билан, шунингдек, ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида шаклланган халқлар ва давлатлар цивилизациясининг тарихий-маданий мероси билан узвий боғлиқ ҳолда кўриб чиқишни таъминлаш;

Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича илмий, ўқув ва ўқув-методик адабиётлар, ўқув дастурлари мониторингини олиб бориш;

соҳада илмий тадқиқот, ўқув-методик ишларнинг сифатини яхшилаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

фуқароларда тарихий хотира, миллий ўзликни англаш, юксак маънавият, халқнинг тарихий анъаналари, маданий меросига ҳурмат, мамлакатимиз мустақилликка эришганлигининг буюк тарихий аҳамиятини англаш каби фазилатларни шакллантиришга йўналтирилган маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини, шу жумладан, оммавий ахборот воситалари орқали ошириб боришга кўмаклашиш;

Ўзбекистон тарихи бўйича замонавий чет эл илмий ва ўқув адабиётларини ўрганишга йўналтирилган тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш, ҳозирги Ўзбекистоннинг тарихий ўтмиши, социал-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ривожланиши, мамлакатда олиб борилаётган демократик ислоҳотлар тўғрисидаги холис ахборотни кенг халқаро жамоатчиликка етказиш.

Қарорда ижтимоий-гуманитар фанларнинг таълим билан интеграциялашувини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган.

Жамоатчилик кенгаши, шунингдек, "Тарих" таълим йўналиши ва тегишли магистратура мутахассисликлари бўйича малака талабларини ишлаб чиқишда қатнашиши мустаҳкамлаб қўйилди.

Жамоатчилик кенгашининг ишчи органи сифатида Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик марказ белгиланган бўлиб, унинг асосий вазифалари сифатида Жамоатчилик кенгаши фаолиятини илмий-методик таъминлаш, Ўзбекистоннинг энг янги тарихини ўрганиш бўйича долзарб масалаларни ишлаб чиқиш, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича ўқув, ўқув-методик адабиётлар яратиш юзасидан танловлар ўтказишда иштирок этиш, давлат илмий-техника дастурлари доирасида Ўзбекистоннинг энг янги тарихи тадқиқотлари бўйича илмий-техника лойиҳалари танловларини вазифалари рўйхатига киритиш учун таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда уларни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлигига киритиш, Ўзбекистоннинг энг янги тарихини ўрганишнинг назарий-методологик асосларини такомиллаштириш юзасидан тадқиқотлар олиб бориш, ҳар йили Ўзбекистон энг янги тарихининг долзарб масалалари бўйича ўтказиладиган халқаро ва республика конференция ва семинарлари рўйхатини белгиланган тартибда ишлаб чиқиш белгиланган.

Ушбу қарор давлатимиз томонидан фан ва таълим ўртасидаги интеграцияни кучайтириш, мамлакатнинг интеллектуал салоҳиятини мустаҳкамлаш, илмий-тадқиқот муассасаларининг моддий-техника базасини яхшилаш ҳамда ёш авлодда тарихий хотира, миллий ўзликни англаш, юксак маънавият, халқимизнинг тарихий анъаналари, маданий меросига ҳурмат, мамлакатимиз мустақилликка эришганлигининг буюк тарихий аҳамиятини англаш каби фазилатларни шакллантиришга йўналтирилган маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишдаги кенг кўламли ишларнинг ҳуқуқий асоси ҳисобланади.



"Халқ сўзи", 2017 йил 1 июль





















Время: 0.2301
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск