язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Саноат/ Молия вазирлигининг 67-сон, Ташқи савдо вазирлигининг 2017/09-09-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 133-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2017-21-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/8-21-сон "Тасдиқланган Маҳаллийлаштириш дастури лойиҳалари амалга оширилаётган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги 05.06.2017 й. Қарори (АВ томонидан 13.06.2017 й. 2697-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.06.2017 й.

N 2697-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

05.06.2017 й.

N 67


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ САВДО ВАЗИРЛИГИНИНГ

05.06.2017 й.

N 2017/09-09


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

05.06.2017 й.

N 133


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

05.06.2017 й.

N 2017-21


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

05.06.2017 й.

N 01-02/8-21


ҚАРОРИ



"Тасдиқланган Маҳаллийлаштириш

дастури лойиҳалари амалга оширилаётган

корхоналар томонидан солиқ ва божхона

имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга

ўзгартиришлар киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 30 апрелдаги ПҚ-1961-сон "Маҳаллий истеъмол товарларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва ассортиментини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 23 июндаги 54, ЭГ-01/14-3170, 96, 2015-17, 01-02/8-16-сон "Тасдиқланган Маҳаллийлаштириш дастури лойиҳалари амалга оширилаётган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (рўйхат рақами 2697, 2015 йил 14 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 28-сон, 375-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Б. Ходжаев

Ташқи савдо вазири

Э. Ғаниев

Иқтисодиёт вазири

Г. Саидова

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

Давлат божхона қўмитаси раиси

М. Тохирий

          





Қарорга

ИЛОВА



"Тасдиқланган Маҳаллийлаштириш

дастури лойиҳалари амалга оширилаётган

корхоналар томонидан солиқ ва божхона

имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. Қарорнинг муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 21 июлдаги 154-сон "Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни Маҳаллийлаштириш дастурини шакллантириш механизмини такомиллаштириш ва амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:".


2. Низомда:


а) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 21 июлдаги 154-сон "Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни Маҳаллийлаштириш дастурини шакллантириш механизмини такомиллаштириш ва амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ тасдиқланган Маҳаллийлаштириш дастури лойиҳалари амалга оширилаётган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш ҳамда улар томонидан даромадларнинг алоҳида-алоҳида ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.";


б) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Мазкур Низом тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган корхоналарга татбиқ этилади.";


в) 4-банддан ", мазкур Низомнинг 5-бандида назарда тутилган ҳолат бундан мустасно" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


г) 5 ва 17-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин;


д) 14-банддаги "Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг" деган сўзлар "Ташқи савдо вазирлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


е) 16-банддаги ", мазкур Низом 1-бандининг иккинчи хатбошисида кўрсатилган корхоналар" деган сўзлар "корхоналар" деган сўз билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 19 июнь, 24-сон, 506-модда