Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Аудит / Ўзбекистон Республикаси аудит Миллий стандартлари / 13. 13-сон АМС "Таҳлилий тадбирлар" /

13-сон АМС "Таҳлилий тадбирлар"

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.09.1999 й.

N 814




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

ТАСДИҚЛАНГАН

04.08.1999 й.

N 64



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АУДИТ МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ


(13-СОН АМС)


Таҳлилий тадбирлар



УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур стандарт "Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 10 июндаги "Олий Мажлиснинг XIV сессиясида Ўзбекистон Республикаси Президентининг маърузасида келтирилган асосий қонунларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 296-сон қарори асосида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини меъёрий жиҳатдан тартибга солиш элементи бўлиб ҳисобланади.



СТАНДАРТНИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ


2. Аудиторлик ташкилоти томонидан таҳлилий тадбирларнинг бажарилишида қўлланадиган меъёрларнинг белгиланиши стандартнинг мақсади бўлиб ҳисобланади.


3. Стандартнинг вазифалари:


3.1. Таҳлилий тадбирларни ўтказиш мақсадларини белгилаш.


3.2. Таҳлилий тадбирлар турларининг тавсифи.


3.3. Таҳлилий тадбирларни бажариш тартиби ва усулларини белгилаш.


3.4. Таҳлилий тадбирлар натижалари олинганидан кейин аудиторлик ташкилотининг ҳаракатларини тартибга солиш.



АМАЛ ҚИЛИШ СОҲАСИ


4. Мазкур стандартнинг талаблари барча аудиторлик ташкилотлари учун расмий аудиторлик хулосасини тайёрлашни кўзда тутувчи аудитнинг амалга оширилиши чогида (улар тавсиянома тусига эга эканлиги тўғридан-тўғри кўрсатилган қоидалари бундан мустасно), мажбурий бўлиб ҳисобланади.


5. Мазкур стандарт талаблари, унинг натижалари бўйича расмий аудиторлик хулосаси тайёрлашни кўзда тутмайдиган аудитнинг амалга оширилиши чогида, шунингдек, аудитга турдош хизматлар (консалтинг хизматлари) кўрсатилиши чогида тавсиянома тусида бўлади. Аниқ топшириқ бажарилиши чогида мазкур стандартнинг мажбурий талабларидан четга чиқилган ҳолларда аудиторлик ташкилоти буни ўзининг иш ҳужжатларида ва аудит ҳамда (ёки) унга турдош хизматларга буюртма берган хўжалик юритувчи субъект раҳбариятига бериладиган ёзма ҳисоботда мажбурий тартибда келтириб ўтиши лозим.



ТАҲЛИЛИЙ ТАДБИРЛАР


6. Таҳлилий тадбир ўз ичига қуйидагиларни олади:


6.1. Хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботлари кўрсаткичларини унинг режадаги кўрсаткичлари билан солиштириш.


6.2. Молиявий ҳисоботларнинг амалдаги кўрсаткичларини аудиторлик ташкилоти томонидан белгиланган прогноз кўрсаткичлари билан солиштириш.


6.3. Молиявий ҳисобот кўрсаткичларини амалдаги қонунчилик ва меъёрий ҳужжатлар ёки хўжалик юритувчи субъектларнинг ўзи томонидан белгиланадиган меъёрий ҳужжатлар билан солиштириш.


6.4. Молиявий ҳисобот кўрсаткичларини молиявий ҳисобот таркибига кирмайдиган кўрсаткичлар билан солиштириш.


6.5. Молиявий ҳисобот кўрсаткичларини тармоқнинг ўртача маълумотлари билан солиштириш.


6.6. Молиявий ҳисобот кўрсаткичларининг вақт ўтиши давомида ўзгаришлари ва улар билан боглиқ бўлган нисбий коэффициентлар таҳлили.


7. Таҳлилий тадбирларнинг тури уларни ўтказиш мақсади, уларни ўтказиш учун зарур бўлган ахборотга эришиш имконияти ва унга мосликка, хўжалик юритувчи субъектнинг фаолият турига боглиқ бўлади.


8. Хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботи факт кўрсаткичларини у томонидан белгиланган режа билан солиштиришда аудиторлик ташкилоти:


8.1. Хўжалик юритувчи субъект томонидан қўлланиладиган режалаштириш услубиятини баҳолаши;


8.2. Режа кўрсаткичларига биноан ҳисобот даври молиявий кўрсаткичлари мижоз томонидан ўзгартирилмаганлигига ишонч ҳосил қилиши керак.


9. Молиявий ҳисоботнинг факт кўрсаткичларини мустақил белгиланган прогноз кўрсаткичлар билан солиштиришда аудиторлик ташкилоти ўз тахминларини шаклланган тамойиллар асосида белгилайди.


10. Ҳисобот ва меъёрий кўрсаткичлар негизида ҳар хил турдаги коэффициентлар ва фоизли нисбатлар ҳисоб-китоби самарали ҳисобланади. Коэффиниентларни танлаш, уларнинг ҳисоб-китоблари усулларини ва ҳисоб-китоб вақти даврларини танлаш меъёрий ҳужжатларга мувофиқ равишда амалга оширилади. Эҳтимолий таваккалчиликлар соҳаларини аниқлаш усуллари:


10.1. Жорий давр нисбий кўрсаткичларининг таҳлили;


10.2. Турли даврларда хўжалик юритувчи субъект учун ҳисоблаб қўйилган нисбий кўрсаткичлар ўзгаришининг таҳлили;


10.3. Нисбий кўрсаткичлар бир неча турининг ўзгаришларини солиштириш.


11. Хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботи факт кўрсаткичларини тармоқнинг ўртача кўрсаткичлари билан солиштирганда, аудитор шу хўжалик юритувчи субъект фаолиятини таҳлил қилади. Бунда аудитор шуларни ҳисобга олиши керакки, тармоқ кўрсаткичлари мазкур хўжалик юритувчи субъект кўрсаткичлари билан мутаносиб бўлмаслиги мумкин, шунингдек хўжалик юритувчи субъектлар турли ҳисоб сиёсатидан фойдаланиши ҳам мумкин.


12. Аудитор томонидан хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботи маълумотларини молиявий ҳисобот таркибига кирмайдиган маълумотлар (нобухгалтерлик маълумотлари) билан солиштириш усули қўлланган тақдирда, аудитор фойдаланилаётган нобухгалтерлик маълумотларининг аниқлигига ишонч ҳосил қилиши лозим.


13. Ҳисоботнинг факт кўрсаткичларини аввалги даврлар маълумотлари билан солиштириш жараёнида аудиторлик ташкилоти аудитни режалаштириш босқичидаёқ эҳтимолли таваккалчиликлар соҳаларини белгилаб олади. Эҳтимолли таваккалчиликлар соҳаларини аниқлашнинг кенг тарқалган усуллари қуйидагилардир:


13.1. Бухгалтерия баланси моддаларини солиштириш ва улардаги жиддий ўзгаришлар таҳлили;


13.2. Моддалардаги ўзгаришларни бошқа моддалардан ўзгаришлар билан солиштирганда ўзгаришларни таҳлил қилиш. Мазкур ҳолда эҳтимолли таваккалчилик соҳаси, бир кўрсаткичдаги ўзгариш иқтисодий табиатига кўра бошқа кўрсаткичдаги ўзгаришга мувофиқ келмаганида аниқланади.



ТАҲЛИЛИЙ ТАДБИРЛАРНИ ҚЎЛЛАШ МАҚСАДЛАРИ


14. Таҳлилий тадбирларни қўллаш таҳлил этилаётган кўрсаткичлар ўртасидаги сабабий-оқибат алоқасининг мавжудлигига асосланади.


15. Таҳлилий тадбирларнинг мақсадлари:


15.1. Хўжалик фаолиятининг эҳтимолли таваккалчиликлар соҳасини белгиловчи гайриоддий ёки нотўғри акс эттирилган фактлари ва натижаларининг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини аниқлаш;


15.2. Хўжалик юритувчи субъект фаолиятини ўрганиш;


15.3. Молиявий ҳисобот бузилиши фактларини аниқлаш;


15.4. Муфассал аудиторлик тадбирлари сонини қисқартириш;


15.5. Юзага келган саволларга жавоб олиш мақсадида тестдан ўтказишни таъминлаш.


16. Таҳлилий тадбирларни қўллаш:


16.1. Аудиторга аудитни режалаштиришда мижозни яхшироқ тушуниш ва бухгалтерия балансларини текшириш орқали аудитдаги таваккалчилик даражасини белгилаш имкониятини беради.


16.2. Бошқа аудиторлик тадбирлари сони ва ҳажмини қисқартиришга имкон беради.


16.3. Аудитга аудит вақтида унинг асосланган, эътиборли фикрини шакллантиришга ёрдам беради.


16.4. Қўшимча аудиторлик тадбирларини талаб этувчи текширув соҳалари аниқлаб бериши мумкин бўлган молиявий муаммоларнинг мавжудлигини узил-кесил текшириш вазифасини бажаради.


17. Таҳлилий тадбирлар аудитнинг бутун жараёни давомида бажарилади.



АУДИТОРЛИК ТАДБИРЛАРИНИ БАЖАРИШ ТАРТИБИ


18. Таҳлилий тадбирнинг бажарилиши қуйидагилардан таркиб топади:


18.1. Тадбирлар мақсадини белгилаш;


18.2. Тадбирлар турини танлаш;


18.3. Тадбирларни бажариш;


18.4. Бажарилган тадбирларни таҳлил этиш.


19. Таҳлилий тадбирларни бажариш босқичида аудитор қуйидагилардан танлаб фойдаланади:


19.1. Оддий солиштириш;


19.2. Ҳисобот даврида бирор-бир кўрсаткичнинг ўзгариш тамойилларини ва уларнинг келгуси ёки ўтган даврлардаги тарқалишини аниқлаш;


19.3. Бирор-бир кўрсаткичлар ўртасида миқдорий ўзаро алоқадорликларни келгуси ёки ўтган даврларда уларнинг қийматларини ҳисоблаб чиқиш мақсадида аниқлаш.


20. Таҳлилий тадбирлар йигма молиявий ҳисоботга ҳам, алоҳида балансга ажратилган таркибий бўлинмаларга ҳам қўлланиши мумкин.


21. Таҳлилий тадбирлар натижаларининг ишончлилиги аудитор томонидан аниқланмаганлик таваккалчилиги, ички хўжалик таваккалчилиги ва назорат воситалари таваккалчилиги даражасининг тўғри баҳоланишига боглиқ.

Таҳлилий тадбирларнинг ишончлилигига таъсир этувчи омиллар:


21.1. Кўриб чиқилаётган ҳисобварақ бўйича қолдиқларнинг муҳимлик даражаси;


21.2. Айни бир текширув объектига йўналтирилган бошқа таҳлилий тадбирлар натижалари;


21.3. Таҳлилий тадбирларни бажаришда қўлланадиган кўрсаткичларнинг тафовут миқдорлари;


21.4. Таҳлилий тадбирларни бажаришда нобухгалтерлик маълумотларидан фойдаланиш.



АУДИТОРНИНГ ТАҲЛИЛИЙ ТАДБИРЛАРНИНГ

БАЖАРИЛИШ НАТИЖАЛАРИ БЎЙИЧА ФАОЛИЯТИ


22. Аудитор томонидан хўжалик юритувчи субъект молиявий ҳисобот кўрсаткичларининг гайриоддий тафовутларининг аниқланиши таҳлилий тадбирлар бажарилишининг натижаси ҳисобланади.


23. Аудитор томонидан, бошқа манбалардан олинган далиллар билан тасдиқланмайдиган гайриоддий тафовутларнинг аниқланиши ҳолатларида, у ўтказилган таҳлилий тадбирларнинг объективлиги ва ишончлилигига шахсан ишонч ҳосил қилиш учун уларни муфассал тадқиқ этиши лозим.


24. Тадқиқ жараёни хўжалик юритувчи субъект раҳбариятини сўров қилишдан бошланиши керак. Жавоблар аудиторлик далиллари билан ёки аудиторнинг хўжалик юритувчи субъект фаолияти тўғрисидаги билими билан тасдиқланиши лозим. Аудитор, шунингдек, раҳбарият сўрови натижаларига асосланган бошқа аудиторлик тадбирларини ўтказиш имкониятларини кўриб чиқиши лозим.


25. Ғайриоддий тафовутлар миқдорини таҳлил этишда, аудитор, меъёрий ҳужжатларга асосланган мезоний қийматлардан фойдаланади. Агар гайриоддий тафовутлар аудитор томонидан мақбул деб топилган даражадан ошиб кетса, бу ҳолда тафовут миқдори тадқиқ этилиши керак. Бу миқдорни мутлақ қийматларда акс эттириш қийин бўлган ҳолларда аудитор фоизларда акс эттирилган миқдорлардан фойдаланади.


26. Ғайриоддий тафовутлар таҳлили натижаларини, шунингдек, режалаштириш ва таҳлилий тадбирларнинг бажарилиши натижаларини аудитор текширув ўтказиш бўйича иш ҳужжатларида акс эттириши лозим.


27. Таҳлилий тадбирларнинг натижаларини қуйидаги ҳолларда қўллаш лозим:


27.1. Аудиторлик хулосасини тузишда зарур бўлган аудиторлик далилларини олиш учун;


27.2. Аудиторнинг иқтисодий субъект раҳбариятига аудитни ўтказиш натижалари бўйича ёзма ахборот тайёрлаши учун.



КУЧГА КИРИШ САНАСИ


28. Мазкур Аудит миллий стандарти 2000 йилнинг 1 январидан кучга киради.











































Время: 0.0223
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск